toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёдгорликларни тартибга солиш, рўйхатини шакллантириш, тарихийлигини сақлаш ҳамда уларнинг туристик жозибадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Маданий мерос агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда объектларни белгиланган тартибда давлат кадастрига киритиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 апрель,
227-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 апрелдаги 227-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. «Каттақўрғон шаҳри» бўлимининг «Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлимидаги 638-позиция чиқариб ташлансин.
2. «Пайариқ тумани» бўлимининг «Археология ёдгорликлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 12071-позиция билан тўлдирилсин:
«

12071.

Аламли қишлоғи ҳамда Ингичка қишлоғи ва унинг атроф ҳудудларидаги қоятошлар

Антик ва илк ўрта асрлар

Аламли қишлоғи, «Дўстлик» МФЙ ҳамда Ингичка қишлоғи

Давлат мулки.

».
3. «Паркент тумани» бўлими қуйидаги мазмундаги кичик бўлим билан тўлдирилсин:
«

Архитектура ёдгорликлари

6491*.

«Қуёш гелиокомплекси»

1981 — 1987 йиллар

Паркент тумани, «Қуёш» МФЙ

Давлат мулки.

».
4. «Фарғона шаҳри» бўлимининг«Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 111-позиция билан тўлдирилсин:
«

111.

Котельников уйи

1906 йил

Б. Марғилоний кўчаси, 6-уй

Давлат мулки.

».
5. «Қувасой шаҳри» бўлимида:
а) «Монументал ёдгорликлар» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 671-позиция билан тўлдирилсин:
«

671.

Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Олимжон ҳайкали

1982 йил

«Қўчқорчи» МФЙ, Қўчқорчи қишлоғи

Давлат мулки.

».
б) қуйидаги мазмундаги кичик бўлим билан тўлдирилсин:
«

Архитектура ёдгорликлари

672.

Муҳаммадали ҳожи масжиди

ХIХ аср

«Бўстон» МФЙ, Қарамқул қишлоғи

Давлат мулки.

».
6. «Бағдод тумани» бўлимининг «Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 1401-позиция билан тўлдирилсин:
«

1401.

«Жар қишлоқ» масжиди

1906 йил

«Жар» МФЙ

Давлат мулки.

».
7. «Тошлоқ тумани» бўлимининг «Археология ёдгорликлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 2941-позиция билан тўлдирилсин:
«

2941.

Чакка мозор

ХI-ХII асрлар

«Қумариқ» МФЙ, Қумариқ қишлоғи, Ҳожиота кўчаси

Давлат мулки.

».
8. «Тошкент шаҳар» блокида:
а) «Мирзо Улуғбек тумани» бўлимининг «Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 451*-позиция билан тўлдирилсин:
«

451*.

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси

1963 — 1974 йиллар

Махтумқули кўчаси, 45-уй

Хусусий мулк.

».
б) «Миробод тумани» бўлимининг «Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлимида:
78-позиция чиқариб ташлансин;
89-позиция «*» белгиси билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 901*-позиция билан тўлдирилсин:
«

901*.

Давлат санъат музейи

1967 — 1974 йиллар

Амир Темур шоҳ кўчаси, 16А

Давлат мулки.

».
в) «Шайхонтоҳур тумани» бўлимининг «Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлимида:
132 ва 134-позициялар «*» белгиси билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 1632*, 1633* ва 1634*-позициялар билан тўлдирилсин:
«

1632*.

Тошкент телемаркази биноси

1972 — 1977 йиллар

Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси, 69-уй

Давлат мулки.

1633*.

«Эски жува» деҳқон бозорининг 8 та мовий гумбазлари

1950 йил

Шайхонтоҳур тумани Сақчимон кўчаси

Давлат мулки.

1634*.

«Шодлик» меҳмонхонаси

1969 — 1975 йиллар

Пахтакор кўчаси, 5-уй

Хусусий мулк.

».
г) «Чилонзор тумани» бўлими:
232-позиция «*» белгиси билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 2461*-позиция билан тўлдирилсин:
«

2461*.

Кўкрак жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти

1975 йил

Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 10/1-уй

Давлат мулки.

».
д) «Юнусобод тумани» бўлимининг«Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлимида:
268 ва 277-позициялар «*» белгиси билан тўлдирилсин;
282-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«

282*.

«Туркистон» концерт зали биноси ҳамда унинг ёзги майдони

1976 — 1993 йиллар

А. Навоий кўчаси, 2-уй

Давлат мулки.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат филармонияси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида.

».
е) «Яккасарой тумани» бўлимининг «Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлимида:
299, 308, 312-позициялар«*» белгиси билан тўлдирилсин;
319, 322 ва 323-позициялар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 3323* ва 3324*-позициялар билан тўлдирилсин:
«

3323*.

«Космонавтлар» метро бекати

1972 йил

Афросиёб ва Миробод кўчалари кесишмасида

Давлат мулки.

3324*.

«Residence Park» меҳмонхонаси биноси

1975 йил

Юнус Ражабий кўчаси 64-уй

Давлат мулки.

».
ж) «Яшнобод тумани» бўлимининг«Архитектура ёдгорликлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 3521*-позиция билан тўлдирилсин:
«

3521*.

«Авиасозлар» маданият саройи

1976 — 1980 йиллар

Яшнобод тумани Қорасув кўчаси 1/1 уй

Давлат мулки.

».
9. Изоҳ қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорига зарурат бўлганда, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилсин. Ушбу аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) Маданий мерос агентлиги директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
«Модернизм» тоифасига кирувчи моддий маданий мерос объектлари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2024 й., 09/24/227/0295-сон)