1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромад топишга қаратилган фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
дастурлар доирасида сўндирилган кредитлар ҳисобидан шаклланган ресурслар биринчи навбатда мазкур ҳудуддаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши;
лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасида жойлаштирилиши;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилиши, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолиши маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
2. Белгилансинки, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):
а) 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.08 Паррандачилик. Парранда фермалари;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
б) ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
в) ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
г) 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.
аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.
Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 806-сон қарори.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
3. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда дастурлар доирасида кредитлар ҳисобига маҳсулот (хизмат)ларнинг етказиб берилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида «маркетплейс» эркин савдо майдончасида рақобат муҳитини шакллантириш, нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, таъминотчи корхоналар томонидан маҳсулот (хизмат)ларнинг ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш юзасидан кучайтирилган назоратни амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
4. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этсин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мақсадли дастурларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан АТ «Халқ банки»га 2 027 миллиард сўм ва «Микрокредитбанк» АТБга 790 миллиард сўм ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан АТ «Халқ банки»га 1 837 миллиард сўм ва «Микрокредитбанк» АТБга 1 233 миллиард сўм миқдорида ажратилган маблағларни ушбу банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирсин.
6. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб Ҳунармандчиликни ривожлантириш, Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, «Yoshlar — kelajagimiz» дастурлари доирасида мавжуд ва аввал берилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан шаклланадиган маблағлар «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурига йўналтирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 апрель,
ПҚ-149-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33 миллион сўмгача бўлган миқдорда — ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарорининг 1-бандида:
«оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган ўзини ўзи банд қилган шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга»;
«г) чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ажратилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбошисидан «(нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда)» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сон қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилдан 4 йилгача муддатга 6 ойдан 1 йилгача имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгилансин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги «Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-89-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси «ушбу маблағлар» сўзларидан кейин «оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, шунингдек,» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-122-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошисидаги «икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга» сўзлари «уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатга» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 373-сон қарорида:
«4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда тегишли чораларни кўришга масъул этиб белгилансин»;
«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин»;
«бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида дала дўкони, уруғлик, минерал ўғит ва кўчат дўконлари ташкил қилиш ҳамда енгил конструкцияли бино ва иншоотлар қуриш, кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида қурилиши 25 — 30 фоиз якунига етказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ биноларни таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилмайди»;
7-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.
Бунда, кредитлар томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун бериладиган кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин»;
«13. Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ажратилишида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асос ҳисобланади. Бунда тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида кредит ажратилади»;
биринчи хатбошидан «(нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда)» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «нақдлаштириш имкониятисиз тегишли» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 308 — 3011-бандлар билан тўлдирилсин:
«308. Аҳолига ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланишга рухсат этилади.
309. Ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
3010. 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ташаббускорларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
3011. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан маҳсулотга тегишли зарур маълумотлар (мотороллер, мотокультиватор, тикув машиналарининг мотор, двигатель ёки кузов серия рақами) шартномага киритилмаса, маркетплейс тизимида шартнома расмийлаштириш имконияти автоматик тарзда чекланади»;
«44. Туман (шаҳар) марказлари қуйидаги ҳолларда маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади ва Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритади:
маҳсулот етказиб берувчи ва қарз олувчи ўзаро келишган ҳолда кредит маблағини нақдлаштириш орқали мақсадсиз ишлатганлиги аниқланганда;
ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
маҳсулот етказиб берувчи томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
маҳсулот етказиб берувчи кредитни ажратиш ва (ёки) маҳсулотларни танлаш (етказиб бериш) жараёнида қарз олувчилар томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида қарз олувчининг, тижорат банкларининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
маҳсулот етказиб берувчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса.