|
Т/р |
Ижод мактаблари |
Олий таълим муассасалари |
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари |
|
1. |
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби |
А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси |
|
2. |
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби |
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси |
|
3. |
Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби |
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон давлат хореография академияси |
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси |
|
4. |
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби |
Андижон давлат чет тиллар институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси |
|
5. |
Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби |
Қарши давлат университети, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти |
Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси |
|
6. |
Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби |
Наманган давлат университети, Наманган давлат чет тиллар институти |
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси |
|
7. |
Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби |
Фарғона давлат университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги элчихонаси |
|
8. |
Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби |
Урганч давлат университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети |
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси |
|
9. |
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби |
Тошкент давлат шарқшунослик университети, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти |
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси |
|
Т/р |
Кўрсаткичлар номи |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
|||
|
2024 |
2025 |
2026 |
2027 |
|||
|
I. Ижод мактаблари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар |
||||||
|
1. |
Ижод мактабларида иккинчи четтилини ўқитишни жорий этиш. |
фоизда (жами ижод мактабларига нисбатан) |
75 |
100 |
100 |
100 |
|
2. |
Ижод мактабларида халқаро сертификатларга (IELTS, SEFR, TOEFL ва бошқа) эга ўқитувчилар улушини ошириш. |
фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) |
50 |
65 |
75 |
85 |
|
3. |
Чет тилларидан CEFR талаблари асосида B2 ва B2+ даражадаги сертификатга эга битирувчилар улушини ошириш. |
фоизда (жами битирувчилар сонига нисбатан) |
50 |
60 |
70 |
80 |
|
4. |
Иккинчи хорижий тилни ўрганиб, CEFR талаблари асосида B2 ва B2+ даражадаги сертификатга эга битирувчилар улушини ошириш. |
фоизда (жами битирувчилар сонига нисбатан) |
- |
- |
5 |
10 |
|
5. |
Ижод мактабларида фаолият юритадиган ўқитувчилар орасида олий тоифага эга ўқитувчилар улушини ошириш. |
фоизда (жами ўқитувчилар сонига нисбатан) |
55 |
60 |
65 |
70 |
|
6. |
Ижод мактабларида фаолият юритадиган тарбиячилар орасида олий маълумотга эга тарбиячилар улушини ошириш. |
фоизда (жами тарбиячилар сонига нисбатан) |
93 |
95 |
97 |
100 |
|
7. |
Ўзбек тили ва адабиёти фанини билиш даражаси бўйича миллий сертификатларга эга ўқитувчилар улушини ошириш. |
фоизда (жами она тили фани ўқитувчилари сонига нисбатан) |
30 |
40 |
55 |
65 |
|
8. |
Ўзбек тили ва адабиёти фанини билиш даражаси бўйича миллий сертификатларга эга ижод мактаблари битирувчилари сонини ошириш. |
фоизда (жами битирувчилар сонига нисбатан) |
20 |
30 |
40 |
50 |
|
9. |
Ижод мактабларида драма клубларини ташкил этиш. |
мактаблар сони |
5 |
9 |
9 |
9 |
|
10. |
Ижод мактабларида замонавий тўгаракларга ўқувчилар қамровини ошириш. |
фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан) |
30 |
40 |
50 |
60 |
|
11. |
Республика фан олимпиадасининг ҳудудий (учинчи) босқичида совринли ўринларни қўлга киритиш. (Халқаро онлайн ва офлайн олимпиадалар мақомидан келиб чиқиб инобатга олинади) |
фоизда (жами иштирокчилар сонига нисбатан) |
10 |
12 |
15 |
18 |
|
12. |
Ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиёти (100 номда) дурдона асарларини аудио китоб шаклига ўтказиш. |
та |
25 |
45 |
70 |
100 |
|
II. Бириктирилган олий таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар |
||||||
|
13. |
Олий таълим муассасалари томонидан ўтказиладиган фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ўқувчилар қамровини ошириш. |
фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан) |
10 |
15 |
20 |
25 |
|
III. Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар |
||||||
|
14. |
Ўқувчиларнинг ижодий ишлар тўпламларини чоп этиш. |
та |
9 |
18 |
18 |
18 |
|
15. |
Умумтаълим мактабларининг 3 — 10-синфларида таълим олаётган ижодкор ўқувчилар базасини шакллантириш. |
нафар |
2 000 |
3 000 |
4 000 |
6 000 |
|
16. |
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ижодий кўрик-танловларни ўтказиш. |
та |
2 |
2 |
3 |
4 |
|
17. |
Ижод мактаблари ўқувчиларининг ижодий ишларини «Бадиий кенгаш»да кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш. |
та |
9 |
12 |
14 |
19 |
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
Ижод мактаблари тўғрисидаги низомни такомиллаштириш. |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ижод мактаблари тўғрисида низом лойиҳасини; ижод мактаблари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳасини тасдиқлашни назарда тутиш. |
2024 йил август |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев), Адлия вазирлиги (А. Тошқулов) |
|
2. |
Ижод мактабларида ишловчи ходимлар меҳнатини қўшимча рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш. |
1. Ижод мактаблари ходимларини рағбатлантириш жамғармасига ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш. |
2024 йил май |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Адлия вазирлиги (А. Тошқулов) |
|
2. Ижод мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини амалиётга жорий этиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
3. |
Ижод мактабларининг намунавий штатлар жадвалини тасдиқлаш. |
1. Ижод мактабларининг амалдаги штатлар жадвалини таҳлил қилиш ҳамда янги таҳрирдаги намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил декабрь |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) |
|
2. Ижод мактаблари намунавий штатлар жадвалини амалиётга жорий этиш. |
2025 йил январь |
||||
|
4. |
Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабини ихтисослик фанларидан қорақалпоқ тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш. |
1. Қорақалпоқ тилидаги янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш мақсадида муаллифлар гуруҳларини шакллантириш. |
2024 йил май |
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев) |
|
2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, уларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш. |
2025 йилдан бошлаб |
||||
|
3. Ижод мактабини халқаро талаблар асосида тайёрланган қорақалпоқ тилидаги дарсликлар билан босқичма-босқич таъминлаш. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб |
||||
|
5. |
Умумий ўрта таълим муассасалари 6-синф ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорлиларини аниқлашга қаратилган кўрик-танловлар ўтказиш. |
1. Адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлашга қаратилган кўрик-танловлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда: ҳар йили туман (шаҳар) ва вилоят босқичларини ўтказишни; танловнинг вилоят босқичида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларнинг (1-,2-,3-ўрин) ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинишини назарда тутиш. 2. Кўрик-танловларни юқори савияда ташкил этиш, ғолибларини муносиб тақдирлаш. |
2024 йил октябрь |
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) |
|
3. Танлов натижаларидан келиб чиқиб, адабиёт ва санъат соҳасида кичик ёшдаги иқтидорли ўқувчилар базасини яратиш. |
2025 йилдан бошлаб |
||||
|
6. |
Ижод мактабларида ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказишни тизимли ташкил этиш. |
1. Маҳорат дарсларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Маҳорат дарсларини олиб борувчи шахсларга қўйиладиган талабларни белгилаш. 3. Маҳорат дарсларини олиб борувчи шахсларни танлаш. |
2024 йил август |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) |
|
4. Маҳорат дарсларини тизимли равишда ўтказиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
7. |
Ижод мактаблари ўқувчиларининг ижодий ишларини доимий чоп этиш тизимини йўлга қўйиш. |
1. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини нашр этиш тартибини белгилаш. |
2024 йил май |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) |
|
2. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини тўплаш ва таҳрир қилиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
3. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари тўпламини нашр этиш. |
ҳар йили |
||||
|
8. |
Ижод мактаблари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш. |
1. Ижод мактаблари фаолияти натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил май |
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев) |
|
2. Ижод мактаблари фаолияти натижадорлигидан келиб чиқиб, уларнинг рейтингини аниқлаш. |
ҳар йили август |
||||
|
3. Рейтинг бўйича энг яхши натижа кўрсатган ижод мактаблари раҳбарларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш. |
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб |
||||
|
9. |
Ижод мактабларининг таълим жараёнларини халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда халқаро таълим ташкилотлари талабларини ўрганиш. |
2024 йил май |
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев) |
|
2. Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, таълим жараёнлари халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириладиган ижод мактабларини белгилаш ҳамда тегишли халқаро таълим ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш. |
2024 йил август |
||||
|
3. Ижод мактабларининг таълим жараёнларини босқичма-босқич халқаро талабларга мувофиқлаштириш. |
2024 — 2030 йиллар |
||||
|
10. |
Ижод мактаблари ўқувчиларининг ўз ижодий фаолиятини тижоратлаштиришга ўргатиш. |
1. Ижод мактаблари ўқувчиларининг ўз ижодий фаолиятини тижоратлаштиришга ўргатиш режасини ишлаб чиқиш ва масъулларни белгилаш. |
2024 йил май |
- |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А. Уббиев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
|
2. Режа асосида ўқувчилар учун амалий машғулотлар ташкил этиш. Бунда, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ижтимоий тармоқларда ва онлайн видео платформаларда тижоратлаштиришни назарда тутиш. |
2024 йил майдан бошлаб |