1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг
ҚАРОРИ
«ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ»ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 12 августда 263-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сонли «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2443, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 263-рақам билан рўйхатга олинган «Эксперт кенгаши тўғрисида низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.
Раис М.М. МУҲИТДИНОВ
Бош илмий котиб К.С. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 июль,
96/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 263-рақам билан рўйхатга олинган Эксперт кенгаши тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-бандининг «ж» бандчасидан «бўлинмаларнинг ва давлат инспекцияси бўлимининг ходимлари билан биргаликда» сўзлари чиқарилсин.
«Эксперт кенгашлари раислиги ва аъзолигига номзодлар олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўрсатган номзодлар орасидан ОАК раиси, унинг ўринбосарлари, бош илмий котиб тавсиясига асосан ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.»;
б) иккинчи—тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи—ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эксперт кенгаши таркибини қисман ўзгартириш ОАК Раҳбариятининг қарорига асосан, кейинчалик ушбу қарор ОАК Раёсати томонидан тасдиқланиши шарти билан амалга оширилади»;
г) бешинчи хатбошида «одатда, 21 кишидан ошмаслиги керак» деган сўзлар «9 кишидан тортиб, 21 кишигача бўлиши керак» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) саккизинчи хатбошида «келишилган ҳолда» сўзларидан кейин «ОАК Раҳбарияти рухсати билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
4. 7-банднинг биринчи хатбошисида «раис ўринбосари» сўзларидан кейин «ёки ОАК Раҳбарияти томонидан кўрсатилган эксперт кенгаши аъзоси» сўзлари билан тўлдирилсин.
б) учинчи хатбошида «ОАК Ҳайъати ёки фан соҳалари бўйича бўлинма раҳбари» деган сўзлар «ОАК раҳбарияти диссертация ишини мустақил ёпиқ экспертизага бериб, экспертиза натижаси асосида» сўзларига алмаштирилсин;