1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг
ҚАРОРИ
«ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ»ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 12 августда 262-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2444, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2–сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 262-рақам билан рўйхатга олинган «Илмий унвонлар бериш тўғрисида низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.
Раис М.М. МУҲИТДИНОВ
Бош илмий котиб К.С. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 июль,
96/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлидаги 96/5-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 262-рақам билан рўйхатга олинган Илмий унвонлар бериш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
«Илмий унвонлар фаннинг муайян соҳасида чуқур ихтисосий билимга ҳамда илмий ва педагогик соҳада маълум ютуқларга эришган олий маълумотга (бакалаврдан ташқари) ёки илмий даражага эга бўлган шахсларга берилади.».