1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг
ҚАРОРИ
«ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ»ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 12 августда 261-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сонли «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2441, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 261-рақам билан рўйхатга олинган «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида Низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.
Раис М.М. МУХИТДИНОВ
Бош илмий котиб К.С. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 июль,
96/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлидаги 96/4-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2–сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 261-рақам билан рўйхатга олинган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
а) «ютуқларга» сўзидан кейин «олий маълумотга, шу жумладан бакалавр ёки магистр даражасига» сўзлари билан тўлдирилсин.
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ҳуқуқ (юриспруденция) соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга рухсат этилади.».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоқ адабиётшунослиги ва тилшунослиги бўйича диссертациялар талабгорнинг хоҳишига қараб, қорақалпоқ тилида ёзилиши мумкин.».
3. 5-банднинг иккинчи хатбошисининг биринчи жумласида «бир ой» сўзлари «беш кун» сўзлари билан алмаштирилсин.
«6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси, чет тили, информацион технологиялар асослари ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Чет эл фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек ёки рус тили, информацион технологиялар асослари ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.»
б) қуйидаги мазмундаги учинчи—бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Диссертация иши кириш қисми, камида учта бўлим, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Диссертация ишининг амалиётга тадбиқи юзасидан махсус ишлаб чиқилган тавсиялар ихтисослашган кенгашда тасдиқланиб, аттестация ишига илова қилинади.
Диссертация мавзуси бўйича фойдаланилган адабиётлар асосан охирги ўн-ўн беш йил ичида нашр этилган бўлиши тавсия этилади.»;
в) учинчи—бешинчи хатбошилар тегишлича олтинчи—саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) саккизинчи хатбошидаги «Ҳайъати (коллегия)нинг» сўзлари «Раёсатининг» сўзи билан алмаштирилсин.
«Диссертация мавзуси илмий кенгаш томонидан тасдиқлангандан сўнг, «ОАК Бюллетени» журналида нашр этилиши учун ўрнатилган тартибдаги ҳужжатлар билан ОАКга юборилади.».
«биринчи бўлимда монографиялар ҳамда газета, илмий журналлар ва тўпламларда чоп этилган мақолалар рўйхати берилади. Бу бўлимда келтирилган мақолаларнинг камида ўнтаси ОАК рўйхатидаги газета ва илмий журналларда номзодлик диссертацияси ҳимоясидан сўнг нашр қилинган бўлиши керак. Диссертантнинг газета ва илмий журналларда чоп этилган ўнта мақоласи бўлмаган ҳолларда, докторлик диссертациясининг ҳимояси масаласини истисно тариқасида ОАК Раёсати ҳал қилади;»;
г) ўн учинчи хатбоши «талабгорнинг» сўзидан кейин «ОАК рўйхатидаги газета,» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Номзодлик диссертацияси бўйича талабгорнинг умумий илмий ишлари сони бештадан кам бўлмаслиги керак.».
Кенгаш, диссертация ҳимоя учун қабул қилингандан сўнг, унинг автореферати чоп этилишидан аввал белгиланган тартибда «ОАК Бюллетени» журналида ҳимоя тўғрисида эълон беради.».
«Халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида авторрефератга рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги қисқача мазмуни илова қилиниши тавсия этилади. Қисқача мазмуннинг ҳажми докторлик диссертацияси учун бир саҳифадан ва номзодлик диссертацияси учун ярим саҳифадан ошмаслиги лозим. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтиргич ускунада кенгаш белгилаган нусхада босилади.».
«Докторлик диссертация бўйича диссертациянинг ва авторефератининг муқовасида фақат биргина илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин.
Номзодлик диссертацияси бўйича диссертациянинг ва авторефератнинг муқовасида биргина илмий раҳбар кўрсатилиш мумкин. Номзодлик диссертацияси бўйича иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи зарур ҳолларда, диссертация ва авторефератнинг титул варағида ОАК рухсати билан кўрсатилиши мумкин. Ихтисосликлар туташлигида ҳимояга тақдим этилган номзодлик диссертациялари бундан мустасно.».
«Диссертация иши бажарилган ёки илмий тадқиқот ишлари бўйича диссертант буюртмачи, ижрочи (шерик ижрочи) бўлган ташкилотлар, талабгор ишлаётган муассаса, расмий оппонентларнинг, илмий раҳбарнинг, илмий маслаҳатчининг асосий иш жойи бўлган муассаса, етакчи ташкилот бўла олмайди.»;
б) иккинчи—бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи—олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
«Шунингдек, диссертация, автореферат ҳамда аттестация ҳужжатларининг электрон версиялари ўрнатилган тартибда талабгорнинг аттестация иши билан бирга ОАКга топширилади.»;
б) иккинчи—тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи—бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
«Мабодо кенгаш ҳимоя ўтказишда ОАК Низомлари талабларини ва ўрнатилган тартиб-қоидани бузган бўлса, ОАК Раҳбарияти ОАК Меъёрий (процедура) комиссиясининг қарорига асосан аттестация иши кўрилишини тўхтатиб, диссертация ишига рад жавоби бериши мумкин.».
«39. Диссертация ҳимоясидан кейин, диссертацияда аниқланган ноаниқликларни, хатоларни тузатиш мумкин эмас. Аттестация ишининг ОАКда кўрилиш жараёнида аттестация ишида аниқланган хатолар, камчиликлар тузатилишига рухсат берилмайди.
Талабгор ўз диссертациясини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида: кенгашда — яширин овоз беришдан аввал, ОАКда эса — фан номзоди ёки доктори илмий даражасини бериш ҳақидаги ечим ёхуд қарор қабул қилинишидан олдин уни муҳокамадан олишга ҳақли, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини кенгаш ёки ОАК аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда диссертация муҳокамадан олингандан кейин умумий асосларда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.».
22. Низом қуйидаги мазмундаги 50-банд билан тўлдирилсин:
«50. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.».
23. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар, улар кучга киргунга қадар тегишли кафедралар томонидан ҳимояга тавсия этилган номзодлик ва докторлик диссертацияларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)