1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг
ҚАРОРИ
«ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ»ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 январда 261-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сонли «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2441, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисидаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон ҳамда 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон қарорлари билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 261-рақам билан ҳамда 2003 йил 12 августда 261-1-рақам билан рўйхатга олинган «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.
Раис М. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 13 ноябрь,
98/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сон қарорига ИЛОВА
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. 1-банд биринчи хатбошисининг иккинчи жумласида «Олий маълумотга» сўзларидан кейин «шу жумладан бакалавр» сўзлари чиқарилсин.
«ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича докторлик диссертацияси натижалари юзасидан монография нашр этилган бўлиши, бошқа фанлар соҳалари бўйича докторлик диссертацияси натижалари юзасидан эса, ушбу фан соҳаси юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг илмий журналларида камида иккита мақола нашр этилган бўлиши шартдир».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда)