1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.01.00 Аёллар меҳнати;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Мамлакат иқтисодий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш мақсадида:
1. Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга 35 миллион АҚШ доллари ва «Микрокредитбанк»АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. Белгилаб қўйилсинки, Савдо-саноат палатаси, АТ «Халқ банки», «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБда қуйидагиларни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилади:
ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;
кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;
лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
3. Бош вазир ўринбосари З. Махкамова Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
Белгилансинки, Дастурни шакллантиришда ва унга киритилган лойиҳаларга мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан кредит ажратишда устуворлик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомнинг 2-боби.
4. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича махсус комиссия (Т. Нарбаева):
бир ҳафта муддатда Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибини тасдиқласин;
мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган Дастурни тасдиқласин;
ҳар ой якуни билан Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича махсус комиссиянинг йиғилишида амалга оширилаётган ишлар самараси ва натижадорлигини муҳокама қилиб борсин.
5. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 март,
ПҚ-122-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2024 й., 07/24/122/0193-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)