1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2005-2006 ЙИЛЛАРДА КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган хусусий секторнинг жадал ривожланишини, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналиши сифатида ушбу секторнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши кўпайишини таъминлаш, шунингдек хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларида давлат улушини тубдан қисқартириш, уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қимматли қоғозлар, энг аввало иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сонли Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 264-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1—3 иловаларида кўрсатилган корхоналар, объектлар ҳамда давлатга қарашли бошқа активларни баҳолаш, савдога қўйиш ва сотиш жадвалларини тасдиқласин.
3. Давлат тендер комиссияси (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари билан биргаликда 2005 ва 2006 йиллар якунлари бўйича 1-иловада кўрсатилган корхоналар ва объектларни хусусийлаштириш натижаларини пухта ҳисобга олиб, биржа савдоларида сотилмаган объектлар бўйича уларни инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларида акцияларнинг давлат улушидан самарали фойдаланилиши мониторинги бўйича комиссияга (Р.С. Азимов) акциялар (улушлар)нинг назорат пакетларини сотиб олмасаларда, корхоналарни модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантиришга катта ҳажмдаги инвестицияларни қўшаётган инвесторларга инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга бошқариш учун топширишга мўлжалланган давлат улушини бошқариш ҳуқуқини танлов ўтказмаган ҳолда бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 11 январдаги ПҚ-1259-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда)
1 ва 3-иловаларга киритилган объектлар ҳамда давлатнинг жойлаштирилмаган активлари белгиланган тартибда биржа савдоларида сотилади, Давлат тендер комиссияси томонидан сотиладиган активлар бундан мустасно;
LexUZ шарҳи
5-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сонли Қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнга қаранг.
стратегик аҳамиятга эга корхоналарни, шунингдек Ҳукумат кафолатига асосан хорижий кредитлар олган корхоналарни хусусийлаштириш Давлат тендер комиссиясининг хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича амалга оширилади;
енгил саноат корхоналарида давлат активларини стратегик инвесторларга сотиш хом ашёнинг чуқур қайта ишланиши ҳамда тайёр маҳсулот экспорти кўпайишини таъминлайдиган ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш бизнес-режалари мавжуд бўлган тақдирда фақат Давлат тендер комиссиясининг розилиги билан амалга оширилади;
хўжалик бошқаруви органлари ўзларининг устав капиталига топширилган акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини ажратишни фақат Кузатув кенгаши ёки хўжалик бошқаруви органлари акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширадилар, олинган пул маблағларини эса янги корхоналар барпо этиш, ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва техникавий қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни инвестиция билан таъминлашга йўналтирадилар.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 17(1)-сон, 216-модда)
6. Давлат тендер комиссияси (Р.С. Азимов) уч ой муддатда болалар соғломлаштириш лагерларининг техникавий ҳолатини текшириб, рўйхат қилиб чиқсин ҳамда улардан мақсадли, шу жумладан Ўзбекистон Болалар спорти жамғармасига топшириш йўли билан фойдаланиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Давлат тендер комиссияси корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича Ҳукумат комиссияси билан биргаликда:
2005 йилнинг охиригача хусусийлаштирилган барча саноат корхоналари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилсин;
иқтисодий ночорлик (банкротлик) аломатлари мавжуд бўлган юридик шахслар бўйича ўтказилган таҳлил натижаларига кўра қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибот, яъни банкрот бўлган корхоналар тугатилиши ҳамда уларнинг мулкий мажмуалари инвестиция мажбуриятлари ва молиявий соғломлаштириш режалари эвазига янги хусусий мулкдорларга сотилишини ўз ичига олган тартиботни амалга оширсин.
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ушбу қарор билан тасдиқланган 2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури қандай бажарилаётганлигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича тизимли ишларни ташкил этсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 31 августдаги 119-1-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларини қисқартириш назарда тутилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.