1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Импорт операцияларини бож-тариф билан батартиб бошқаришни такомиллаштириш, товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни янада тартибга солиш, маҳаллий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 304-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш]
2. Белгилансинки, 2005 йилнинг 1 апрелигача божхонанинг «вақтинча сақлаш» режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли ва «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-сонли қарорлари билан тасдиқланган ставкалар 2005 йилнинг 1 майига қадар қўлланилади.
3. Белгилансинки, истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмларнинг ТИФ ТН гуруҳлари бўйича экспорти, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари бўйича қуйидаги шартларда амалга оширилади, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган экспорт бундан мустасно:
машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг тўлиқ эскириши;
машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг экспорт қилувчи корхона томонидан сотиб олинганига 5 йил тўлиши.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 июлдаги ПҚ-2213-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 366-модда)
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммаларига юклатилсин.