1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Импорт операцияларини бож-тариф билан батартиб бошқаришни такомиллаштириш, товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни янада тартибга солиш, маҳаллий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 304-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш]
2. Белгилансинки, 2005 йилнинг 1 апрелигача божхонанинг «вақтинча сақлаш» режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли ва «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-сонли қарорлари билан тасдиқланган ставкалар 2005 йилнинг 1 майига қадар қўлланилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмлар (ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси кодлари — ТИФ ТН–84—89 гуруҳлар бўйича) экспорти 2005 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ваколатли органи — «Ўзбекэкспертиза» ОАЖнинг тегишли хулосаси асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПҚ-185-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 284-модда)
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммаларига юклатилсин.