1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
ҚАРОРИ
«ИХТИСОСЛАШГАН КЕНГАШ ҲАҚИДА НИЗОМ»ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 12 августда 260-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/3-сонли «Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2440, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 260-рақам билан рўйхатга олинган «Ихтисослашган кенгаш ҳақида Низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.
Раис М.М. МУХИТДИНОВ
Бош илмий котиб К.С. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 июль,
96/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/3-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2–сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 260-рақам билан рўйхатга олинган Ихтисослашган кенгаш ҳақида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
б) иккинчи хатбоши «Бир марталик ҳимоя ўтказиладиган кенгаш таркиби ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.» жумласи билан тўлдирилсин.
6. 12-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кенгаш диссертацияни ҳимояга қабул қилиш ҳақидаги қароридан сўнг етакчи муассасани, расмий оппонентларни тасдиқлайди ва ўрнатилган тартибда ушбу ҳимоя ҳақида «ОАК Бюллетени» журналига эълон беради.»
7. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан алмаштирилсин:
«Кенгаш, ҳимоя тўғрисида «ОАК Бюллетени» журналида эълон нашр этилгач, қўлёзма тариқасида авторефератни чоп этишга рухсат беради ва уни тарқатиш учун қўшимча рўйхат тузади, ҳимоя кунини тайинлайди. Ҳимоя тўғрисида «ОАК Бюллетени»да эълон нашр этилгач, ҳимоя уч ой муддат ичида ўтказилиши шарт.».
8. 22-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Диссертация ишининг натижаларини амалиётга (фан, техника, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, ижтимоий-гуманитар ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларига) тадбиқи юзасидан илмий даража талабгори томонидан махсус ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Имконият бўлганда, ушбу тавсияларнинг қайси вазирлик, идора ва муассасаларда қўлланилиши кўрсатилади.».