Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фуқароларнинг бу борадаги фаоллигини ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жамоатчилик экология назоратчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
жамоатчилик экология назоратчилари фаолиятининг асосий йўналишлари;
жамоатчилик экология назоратчилигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби;
жамоатчилик экология назоратчилари мақомини тугатиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказишни мустақил таълим шаклида амалга ошириш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 февраль,
101-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жамоатчилик экология назоратчиси (кейинги ўринларда — экология назоратчиси) фаолиятини ташкил қилиш тартиби, унинг мақоми, вазифаси, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик), Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари;
номзод — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва 18 ёшга тўлган экология назоратчиси бўлиш истагини билдирган жисмоний шахс;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
сертификат — тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида махсус тайёргарликни тўлиқ ўзлаштиргандан сўнг якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганликни тасдиқловчи ҳужжат;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
экология назоратчиси — давлат экологик назоратини амалга оширувчи органларга жамоатчилик асосида ихтиёрий асосда ёрдам берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
3. Экология назоратчиси ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари асосида амалга оширади.
4. Вазирлик экология назоратчиларига фаолиятини амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади ҳамда кўмаклашади.
5. Экология назоратчиси мақоми мазкур Низомга 1-иловадаги схема асосида берилади.
2-боб. Номзодлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни махсус тайёргарликдан ўтишга қабул қилиш
6. Номзодлар экология назоратчиси мақомини олиш учун махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим.
Номзодлар махсус тайёргарликдан ўтиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига (кейинги ўринларда — вазирликнинг ҳудудий органлари) ёзма ариза ёки вазирликнинг расмий веб-сайти орқали электрон ариза билан мурожаат қилади.
Аризага фуқаронинг биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси ва 3х4 см ҳажмдаги рангли фотосурат илова қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июндаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
7. Номзодларнинг аризалари тегишлилиги бўйича вазирликнинг ҳудудий органлари томонидан ўн иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ва уларнинг рўйхати вазирлик ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик экология назоратчиси мақомини бериш комиссиясига (кейинги ўрниларда — Комиссия) тақдим этилади.
8. Комиссия таркиби вазирлик ва Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳамда экология соҳасидаги олимлардан шакллантирилади. Вазир маслаҳатчиси Комиссия раиси ҳисобланди.
Комиссия таркиби ва низоми вазир томонидан тасдиқланади.
Комиссия йиғилишлари, агар уларнинг ишида барча аъзолар умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Комиссия йиғилишлари заруратга қараб, лекин йилига камида тўрт марта ўтказилади.
9. Комиссия номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш кунида кўриб чиқиб, уларнинг рўйхатини тасдиқлайди ва вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилади.
10. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ тақдим этилмаганда, номзодга камчиликларни бартараф этиш учун уч кун муддат берилади. Белгиланган муддатда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, Комиссия номзоднинг махсус тайёргарликдан ўтишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда номзодни уч иш кунида ёзма равишда хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
11. Вазирлик номзодлар рўйхатини уч иш кунида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) уларни махсус тайёргарликдан ўтказиш учун юборади.
3-боб. Номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
12. Номзодлар вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида Марказ томонидан бепул махсус тайёргарликдан ўтказилади. Номзодларнинг махсус тайёргарлиги уларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, масофавий таълим тарзида амалга оширилиши мумкин. Бунда номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказганлик учун Марказнинг мураббий ва ўқитувчиларига ҳақ тўлаш вазирликнинг Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июндаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-боби.
13. Ўқув жараёни ўқув гуруҳларига бўлинган ҳолда, Марказ раҳбари томонидан тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида амалга оширилади.
14. Махсус тайёргарликнинг муддати 72 соатни ташкил этади.
15. Марказ номзодларни махсус тайёргарлик бошланишидан ўн кун аввал махсус тайёргарликни ўтказиш муддатлари тўғрисида хабардор қилади.
16. Махсус тайёргарликни ўтказиш жараёнида номзодларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган жамоатчилик назорати тўғрисида, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик тадбирларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштироки, шунингдек, экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамоатчилик экология назорати натижаларини расмийлаштириш тартиби ҳамда экология соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик юзасидан таянч тушунча ва билимлар берилади.
17. Номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш жараёнига тегишли олий таълим ташкилотлари ўқитувчилари, илмий ташкилотлар ходимлари, вазирлик тизими ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг тажрибали мутахассислари белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
18. Номзод махсус тайёргарликда узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган тақдирда, у олти ой ичида навбатдаги махсус тайёргарликка қабул қилиш тўғрисида ариза билан Комиссияга мурожаат қилиши мумкин.
Комиссия номзоднинг аризасини қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқиб, навбатдаги махсус тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган номзодлар рўйхатига киритади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июндаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди.
19. Номзодлар қуйидаги ҳолларда махсус тайёргарликдан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
Марказнинг ички меъёр ва одоб-ахлоқ қоидаларини бир марта қўпол равишда ёки мунтазам бузганда;
номзодга нисбатан жиноий жазо тайинлаш бўйича суд ҳукми кучга кирганда;
вафот этганда.
20. Марказ номзоднинг махсус тайёргарликдан четлаштирилганлиги тўғрисида бир иш кунида Комиссияни ва тегишлилиги бўйича вазирликнинг ҳудудий органини хабардор қилади.
4-боб. Экология назоратчиси мақомига эга бўлиш
21. Махсус тайёргарликни тўлиқ якунлаган номзодларга якуний имтиҳондан ўтиш учун рухсат берилади.
22. Якуний имтиҳон масофавий шаклда якка тартибдаги суҳбат кўринишида Комиссия томонидан махсус тайёргарликдан ўтиш якунлангандан сўнг ўн беш иш кунида ўтказилади.
Суҳбат Комиссия аъзоларининг номзодларга берадиган саволларига оғзаки жавоб бериш орқали ўтказилади. Бунда ҳар бир номзодга махсус тайёргарликдан ўтиш бўйича тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари доирасида бешта савол берилади.
Якуний имтиҳон шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида суҳбат жараёни аудио ва видео тасвирга олинади.
23. Номзодлар беш баллик тизимда баҳоланади ҳамда имтиҳон жараёнида берилган бешта саволдан учтасига жавоб бера олмаса, Комиссиянинг қарорига мувофиқ имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.
Имтиҳон натижалари бўйича Комиссиянинг қарори имтиҳон якунлангандан сўнг уч иш кунида вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Номзод Комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш]
24. Якуний имтиҳон натижалари бўйича номзодларга вазирликнинг тегишли ҳудудий органлари томонидан ўн иш кунида сертификат ҳамда вазирнинг электрон рақамли имзоси (QR-код) билан тасдиқланган экология назоратчиси гувоҳномаси берилади.
Сертификат ва экология назоратчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддати уч йилни ташкил этади ҳамда белгиланган муддат тугаганидан сўнг номзод қайта тайёрловдан ўтказилади.
25. Экология назоратчиси гувоҳномаси тартиб рақамга эга бўлади.
Экология назоратчиси гувоҳномаси ушбу Низомга 2 ва 3-иловалардаги шакл ва тавсиф бўйича уч йил муддатга берилади.
26. Экология назоратчиси гувоҳномасини олган фуқаро бу ҳақда вазирликнинг расмий веб-сайтидаги ҳисобга олиш саҳифасига электрон рақамли имзоси билан қайд этади. Бунда гувоҳнома рақами ҳисобга олишнинг электрон саҳифасидаги тартиб рақамга мос келиши керак.
27. Номзод гувоҳнома берилган кундан эътиборан экология назоратчиси мақомига эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини ваколатли органлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
5-боб. Экология назоратчиси фаолиятининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
28. Экология назоратчиси ўз фаолиятини ваколатли органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишда иштирок этиш;
атроф-муҳитнинг ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлашда ваколатли органга, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш;
ваколатли органлар билан ҳамкорликда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек, броконьерликка қарши курашиш;
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлашга кўмаклашиш.
Экология назоратчиси ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга ошириши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.10.00 Ов ва балиқчилик объектларига киритилмаган ҳайвонларни овлаш]
29. Экология назоратчиси қуйидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаганда, ҳуқуқбузарлик бўйича далолатнома расмийлаштиради:
қаттиқ маиший, саноат, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштириш, ташлаш ва оқизиш;
чиқиндиларни ёқиб юбориш ва бошқача ҳолатда атмосфера ҳавосини ифлослантириш;
автотранспорт воситаларини очиқ сув ҳавзалари (канал, коллектор, ариқлар) яқинида ювиш ҳамда оқова сувларни ушбу ҳавзага оқизиш;
дарёлар, сойлар ва каналларнинг муҳофаза зоналарида қум-шағал материалларини қазиб олиш жараёнини рухсатсиз ёки белгиланмаган жойда амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахслар фаолиятидан ҳосил бўлган оқова сувларни белгиланмаган жойларга оқизиш;
овчилик ва балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан ов қилиш қоидалари бузилиши, ов ҳудудидан чиқиб кетилиши, ҳайвонлар рухсатномасиз овланиши, шунингдек, ов қуроли рухсатномаси мавжуд эмаслилиги;
ерни оқова сувлар ва чиқиндилар билан ифлослантириш;
дарахтларни ноқонуний кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни ноқонуний йиғиш ва бошқа турдаги ўсимлик дунёсини йўқ қилишга олиб келадиган ҳолатлар.
30. Далолатномада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлиги, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ҳамда уни содир этган шахс тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
31. Экология назоратчиси ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлардан бирини аниқлаган тақдирда, Эконазорат электрон тизими орқали далолатномани расмийлаштириб, фото ёки видео тасвирни ва бошқа далилларни илова қилган ҳолда, ваколатли органларга дарҳол хабар беради.
6-боб. Экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.01.00 Асосий қоидалар]
32. Экология назоратчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз фаолиятини амалга оширишда махсус билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун бепул таълим олиш ва малакасини ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб бориш;
ваколатли органлар томонидан давлат экологик назорати амалга оширилишида кузатувчи сифатида иштирок этиш;
экологик ҳуқуқбузарликни аниқлаш, тегишли далолатномани расмийлаштириш ва Эконазорат электрон тизимига киритиш;
аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан кўрилган чоралар юзасидан ахборот олиш, ҳуқуқбузарга жазо тайинлаш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
«Яшил макон» ва бошқа платформалардан фойдаланиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами ва натижалари билан мунтазам танишиб бориш;
атроф-муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун бузилишини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш учун тегишли давлат органларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва (ёки) нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатини тайёрлашда иштирок этиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишда иштирок этиш;
тегишли давлат органлари, ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши тўғрисидаги масалаларга доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларда иштирок этиш;
самарали фаолият учун белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақ олиш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки доимий яшаш учун бошқа мамлакатга кўчиб кетганда;
ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйганда ва мажбуриятларини бажармаганда;
фаолиятини давом эттириш имкониятини истисно этувчи жазога тортилганлигига доир суд ҳукми қонуний кучга кирганда, шунингдек, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги суднинг ажрими чиқарилганда;
соғлиғи ҳолати бўйича (тиббий хулосага кўра) ўзига юкланган вазифа ва мажбуриятларини давом эттириш имкониятига эга бўлмаганда;
вафот этганда.
35. Ушбу Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб ўн иш кунида Комиссиянинг экология назоратчиси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.
Экология назоратчисининг фаолияти Комиссиянинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади ва экология назоратчиси мақомининг бекор қилинишига сабаб бўлади.
36. Экология назоратчиси гувоҳномаси унинг мақоми бекор қилинганда ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ваколатли органга қайтариб берилиши шарт.
37. Экология назоратчиси мақоми бекор қилинган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтидаги ҳисобга олиш саҳифасидан чиқарилади.
8-боб. Экология назоратчиси фаолиятини молиялаштириш ва рағбатлантириш
38. Экология назоратчисинимахсус тайёргарликдан ўтказиш бўйичахаражатлар вазирликнинг Экология жамғармасимаблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларидатақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
39. Экология назоратчиси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича — ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича — ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида. Бунда ўн беш фоиз жарима миқдорининг беш фоизи Давлат экологик назорат инспекцияси инспекторини рағбатлантириш учун йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
40. Суд қарорига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун ундирилган жарима (маблағ) бекор қилинганда, экология назоратчисини ҳамда Давлат экологик назорат инспекцияси инспекторини рағбатлантириш учун йўналтирилган маблағлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
41. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда алоҳида ташаббус кўрсатган экология назоратчилари вазирлик ҳудудий органлари таклифига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
42. Экология назоратчиларига улар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, қонунчиликда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун жорий қилинган пенсияни ҳисоблаш учун иш стажини ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
43. Экология назоратчиси фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки тўсқинлик қилиш, нотўғри маълумотни тақдим этиш ёки тақдим этишдан бўйин товлаш, шунингдек, уни қонунчилик ҳужжатлари билан юкланмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳамда унга ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VIII-боби.
Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Жамоатчилик экология назоратчиси мақомини олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Номзод
Жамоатчилик экология назоратчиси мақомини олиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига (кейинги ўринларда — вазирликнинг ҳудудий органлари) ёзма ариза ёки вазирликнинг расмий веб-сайти орқали электрон ариза билан мурожаат қилади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Вазирликнинг ҳудудий органлари
1. Аризаларни кўриб чиқади ва номзодларнинг рўйхатини вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик экология назоратчиси мақомини бериш комиссиясига (кейинги ўрниларда — Комиссия) тақдим этади.
Ўн иш кунида
3-босқич
Комиссия
Номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади, уларнинг рўйхатини тасдиқлайди ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Уч иш кунида
4-босқич
Вазирлик
Рўйхатни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш учун юборади.
Уч иш кунида
5-босқич
Марказ
1. Номзодларни махсус тайёргарлик бошланиши тўғрисида хабардор қилади.
Ўн кун аввал
2. Вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида номзодларни масофавий таълим тарзида махсус тайёргарликдан ўтказади.
72 соат
6-босқич
Комиссия
1. Махсус тайёргарлик якунлангандан сўнг номзодларни оғзаки суҳбат орқали якуний имтиҳондан ўтказади.
Ўн беш иш кунида
2. Якуний имтиҳон натижаларини эълон қилади.
Уч иш кунида
7-босқич
Вазирликнинг ҳудудий органлари
Номзодларга сертификат ва экология назоратчиси гувоҳномасини беради.
Ўн иш кунида
Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Жамоатчилик экология назоратчиси гувоҳномасининг
ШАКЛИ
Гувоҳноманинг олд қисми
Гувоҳноманинг орқа томони
Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Жамоатчилик экология назоратчиси гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
Жамоатчилик экология назоратчисининг гувоҳномаси халқаро стандартлар бўйича асосида пластикдан тайёрланади. Пластикдан тайёрланган гувоҳнома ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади.
Гувоҳнома оч яшил рангли бўлади.
Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади.
Серияли рақами икки ҳарфли, номери олти рақамли.
Жамоатчилик экология назоратчиси гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг логотипи тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;
Жамоатчилик экология назоратчиси гувоҳномасининг олд томонида «JAMOATCHILIK EKOLOGIYA NAZORATCHISI GUVOHNOMASI», «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA, ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH VA IQLIM OʻZGARISHI VAZIRLIGI» сўзлари ёзилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси кетма-кет кўрсатилади), гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.
Орқа томонида «JAMOATCHILIK EKOLOGIYA NAZORATCHISI — davlat ekologik nazoratini amalga oshiruvchi organlarga ixtiyoriy asosda yordam beradigan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi» сўзлари ёзилади ҳамда жамоатчилик экология назоратчисининг «ASOSIY VAZIFALARI» кўрсатилади.
Шунингдек, гувоҳноманинг орқа томонида Жамоатчилик экология назоратчиси мақомини бериш комиссиясининг қарори тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Сўнги қисмда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг манзили, телефон рақамлари ёзилади.
Матннинг жойлашуви — горизонтал.
Гувоҳнома бланкалари жамоатчилик экология назоратчиси паспорти маълумотлари асосида компьютер ёрдамида тўлдирилади. Гувоҳнома матни қора рангда ёзилади.
Гувоҳнома бланкига барча зарур маълумотлар киритилганидан сўнг гувоҳнома эгасининг фотосурати ёпиштирилади.
Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг электрон рақамли имзоси (QR-код) билан тасдиқланади.
Матн бир хил мазмунда, ўзбек тилида, лотин ёзувида тузилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илова 66-бандининг «в» кичик банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илова 27-бандининг «б» кичик банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илова 5-бандининг «б» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)