1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган фуқароларнинг таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг таълим олишларини ташкил этишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50, 51-моддалари.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан 2024 йил 1 августдан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) тузилмасига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
а) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия ҳамда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар негизида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (кейинги ўринларда — ПТПК);
б) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларини:
2024 йил 1 августдан республиканинг қолган ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда ташкил этиш;
в) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимларини (кейинги ўринларда — Реабилитация бўлимлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларига муҳтожлиги ПТПК томонидан аниқланади. Бунда:
ПТПК хулосасини олиш учун ариза боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — қонуний вакиллар) томонидан уларнинг яшаш жойидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга тақдим этилади;
ПТПК томонидан ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг ПТПК кўриги ўтказилишидан камида 3 кун олдин қонуний вакилларга алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома орқали болани кўрикдан ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади;
ПТПК хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан бола унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда, тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасида рўйхатдан ўтказилади ва навбатга киритилади;
в) «Ғамхўрлик» гуруҳлари фаолияти мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда «Ғамхўрлик» гуруҳлари учун штат бирликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
Бунда Реабилитация бўлимлари учун штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. Қуйидагилар:
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ғамхўрлик» гуруҳлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларининг болалар реабилитация бўлимлари учун зарур жиҳозлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2024 йил 1 августга қадар:
Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган дастурий таъминотни такомиллаштириш ва ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ПТПКлар ва «Ғамхўрлик» гуруҳлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур жиҳозлар ва инвентарь билан таъминласин;
Реабилитация бўлимларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
6. Белгилансинки:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ПТПК аъзоларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида республика бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади;
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ПТПКлар фаолиятини рақамлаштириш, боланинг ПТПКдан ўтиш тўғрисидаги «SMS» хабарномани юбориш ва ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ПТПКга жалб қилинган мутахассисларга устамалар тўлаш, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида ташкил этилаётган Болалар реабилитацияси бўлимларини сақлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетини шакллантиришда назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 январь,
46-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига
1-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган) болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига, мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда — ПТПК) йўналиши, мақсад ва вазифалари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. ПТПКлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурида ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сонли «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
3. ПТПКлар ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда амалга оширади:
болаларда алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш;
комплекс психологик-тиббий-педагогик текширув ўтказиш ва текширув натижалари бўйича уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштириш;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. ПТПКлар ўз фаолиятини:
холислик, шаффофлик, ошкоралик ва бамаслаҳат ишлаш тамойиллари асосида;
юридик шахс мақомисиз, доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган шаклида олиб боради.
5. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида йўлланади.
6. 2 ёшдан 18 ёшгача алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни комплекс психологик-тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш ҳамда давлат таълим муассасаларига юбориш учун хулоса бериш ПТПКнинг асосий мақсади ҳисобланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
7. ПТПК қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
боланинг алоҳида таълимга эҳтиёжларини аниқлаш учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — қонуний вакиллар) иштирокида кўрикдан ўтказади;
боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида уни тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига, «Ғамхўрлик» гуруҳларига «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига (шу жумладан, кундузги парваришлаш гуруҳларига), имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларга, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига ҳамда уй шароитларида якка тартибда таълим олишга юбориш учун хулоса беради;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат таълим муассасасидан бошқа муассасага (бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига, «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига, соғлиқни сақлаш муассасаларига) ўтказиш ҳамда уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилиниши юзасидан хулоса беради;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
8. ПТПК унинг раиси, раис ўринбосари, котиби, ҳудудий бошқарма масъул ходими ва ПТПК аъзоларидан иборат 12 кишилик таркибда тузилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
9. ПТПК таркиби Агентликнинг, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар йили 20 майга қадар қўшма қарорга асосан тузилади ва тасдиқланади.
10. ПТПКга раис — Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиғининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари ПТПК раисининг ўринбосари этиб тайинланади.
ПТПК таркибига олий психологик, тиббий, педагогик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар — педиатр, невролог, психоневролог, ортопед, офтальмолог, отоларинголог врачлар, махсус педагоглар, психолог киритилади.
Ҳудудий бошқарма масъул ходими ПТПК текширувидан ўтказиладиган болалар ва уларнинг оилаларининг ижтимоий ҳолатини сўровнома асосида баҳолашдан ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
11. ПТПК раиси:
ушбу Низомга мувофиқ ПТПК ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади;
ПТПК аъзоларига бажариш мажбурий бўлган топшириқлар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
ПТПКнинг иш жадвалини тасдиқлайди, йиғилиш ўтказишнинг вақти ва жойини белгилайди;
ПТПК ишини ташкил этишни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади.
12. ПТПК раиси қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
ПТПК фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш;
вазифаларни бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ва болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этмаслик;
текширув ўтказишда болалар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш.
13. ПТПК йиғилишини ўтказиш даврийлиги ПТПК раиси томонидан аризалар сонидан келиб чиқиб (агар аризалар сони камида 70 та бўлса), лекин ҳар ойда камида бир марта йиғилиш ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.
ПТПК барча аъзолари йиғилишда иштирок этишлари шарт. Тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган мутахассис бўлмаган тақдирда, ушбу соҳадаги бошқа мутахассис ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишончнома асосида юборилади. Бу ҳақда комиссия раиси ва котиби олдиндан хабардор қилинади.
ПТПК котиби ПТПК аъзоларини ва боланинг қонуний вакилларини ПТПК кўриги ўтказилишидан камида уч кун олдин хабардор қилади.
ПТПК сайёр йиғилишлар ўтказишга ҳақли.
14. ПТПК йиғилишида ПТПК аъзоларининг хулосалари асосида қарор қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Баённома ПТПКнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
ПТПК аъзолари йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатларини бошқа шахсларга юклатиш ҳуқуқисиз иштирок этади.
15. Болани таълим муассасаларига юбориш бўйича хулоса қабул қилинган тақдирда, унда ушбу муассасаларда бола билан олиб бориладиган таълим-тарбия ва даволаш-тузатиш ишлари бўйича тавсиялар ҳам кўрсатилиши мумкин.
16. Текширув натижалари, шунингдек, ПТПКда болаларни текшириш билан боғлиқ маълумотлар махфий ҳисобланади. Болаларнинг қонуний вакиллари розилигисиз ушбу маълумотларнинг бошқа шахсларга берилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
17. Болаларни текшириш, уларнинг қонуний вакилларига ПТПК мутахассислари томонидан маслаҳат бериш бепул амалга оширилади.
20. ПТПК хулосасини олиш учун қонуний вакиллар яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ариза;
б) боланинг ўқиш жойидан таълим муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома (таълим муассасаларида ўқиган болалар учун);
в) даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан батафсил кўчирма, қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
боланинг умумий ривожланиш ҳолати тўғрисидаги педиатр хулосаси;
психоневрологик марказнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган психоневролог хулосаси (фақат нутқий, руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун);
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартиби.
отоларингологнинг хулосаси (фақат эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи, нутқ ва шивирлаб айтилган гапни қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари;
офтальмологнинг хулосаси (фақат кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан кўриш органларининг тавсифи;
ортопед-травматологнинг хулосаси (фақат таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан рентгенологик тадқиқот маълумотлари;
дефектолог-логопеднинг хулосаси (фақат нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда тил тизимининг ҳар бир компоненти шаклланиш даражаси кўрсатилган ҳолда нутқ ривожи тавсифи.
Боланинг ривожланиши тарихидан кўчирманинг ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик уни тасдиқлаган даволаш-профилактика муассасасининг бош врачига юкланади.
21. Ариза келиб тушгандан сўнг бола тўғрисидаги қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар уч иш куни ичида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:
22. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар бир бола бўйича шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилди уч иш куни ичида ПТПКга тақдим этилади.
25. Текширувга олиб келинган болалар ПТПК томонидан уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказилиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
26. Боланинг тиббий картасида кўрсатилган маълумотлар асосида болалар ПТПКнинг ҳар бир мутахассиси томонидан якка тартибда ёки бир нечта мутахассислар томонидан бир вақтда текширувдан ўтказилади.
27. ПТПК томонидан мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб этиш тақиқланади.
28. ПТПК аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш юзасидан хулоса берилади.
ПТПК томонидан берилган хулосаларнинг асослилиги учун ПТПК раиси ва аъзолари жавобгар ҳисобланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
30. 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга хулоса боланинг ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонининг оғирлик даражасига қараб 6 ой ёки 1 йил муддатга берилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
Болани ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларга юбориш бўйича хулосада боланинг махсус таълимга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу муассасаларда бўлиш муддатлари кўрсатилади. Бунда, мазкур муддат 3 ўқув йилидан ошмаслиги керак.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
Бу муддат давомида бола таълим муассасасининг педагогик кенгаши ёки психологик-тиббий-педагогик кенгаши тавсияси бўйича ПТПК томонидан қайта текширувдан ўтказилиши мумкин.
Хулосада кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида бўлиш муддати тугаганидан кейин ушбу ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий турдаги таълим муассасасига (гуруҳ/синф) ўтказиш масаласи ПТПК томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда қайтадан текширувдан ўтказиш натижасида белгиланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
31. ПТПКнинг давлат мактабгача таълим ташкилотига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 3 ёшдан 7 ёшгача;
эшитишда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 2 ёшдан 7 ёшгача;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга — 2 ёшдан 7 ёшгача;
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
32. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ кунли гуруҳларга юбориш тўғрисидаги хулоса берилмайди:
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
33. ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларга юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
34. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга мактаб, мактаб-интернатлар синфларига юбориш тўғрисидаги хулоса берилмайди:
35. ПТПКнинг ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган руҳий ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар — 3 ёшдан 7 ёшгача;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари — 3 ёшдан 7 ёшгача;
кўр-кар-соқовлик — 3 ёшдан 7 ёшгача.
ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари — 6 ёшдан 16 ёшгача;
кўр-кар-соқовлик — 6 ёшдан 16 ёшгача.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига ёки инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали;
(37-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
б) қонуний вакиллар билан келишган ҳолда тегишли мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларида «my.maktab.uz» электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказади ва навбатга киритади.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг қонуний вакилларга бола навбатга жойлаштирилганлиги ёки ихтисослаштирилган таълим муассасасига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта орқали хабар берилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасасига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг қонуний вакиллар бола билан биргаликда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига ўн беш иш куни ичида келиши шарт.
38. ПТПК фаолияти устидан назорат Агентлик, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига йўллаш
Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга ариза тақдим этиш.
Хоҳишига кўра
2-босқич
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари
1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни шакллантириш.
1. Ариза қабул қилиб олингандан сўнг уч иш куни ичида
2. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисида шакллантирилган ҳужжатларни Психологик-тиббий-педагогик комиссияга тақдим этиш.
2. Ҳужжат ва маълумотлар тўпланганидан сўнг уч иш куни ичида
3-босқич
Психологик-тиббий-педагогик комиссия котиби
1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисидаги ҳужжатларни Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш.
1. Ҳужжатлар тақдим этилган куни
2. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг йиғилиши вақти, санаси ва жойи тўғрисида боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилиш.
2. ПТПК йиғилиши ўтказиладиган сана ҳақида камида уч кун олдин.
4-босқич
Психологик-тиббий-педагогик комиссия
1. Болани унинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказиш.
1. 1 кун ичида
2. Текширув натижасида боланинг ёшига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига йўллаш бўйича хулоса бериш ёхуд асослар мавжуд бўлганда, хулоса беришни рад этиш.
2. Текшириш давомида
5-босқич
Психологик-тиббий-педагогик комиссия котиби
1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида болани:
а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига ёки инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали;
б) қонуний вакиллар билан келишган ҳолда тегишли мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларида «my.maktab.uz» электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва навбатга қўйиш.
2. Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни бола навбатга жойлаштирилганлиги ёки ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта орқали хабардор қилиш.
Бир иш куни ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
G80+F70/F71
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти.
8.
Оғир даражадаги ақлий заифлик.
F72
9.
Чуқур ақлий заифлик.
F73
10.
Шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари.
F20
11.
Тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар.
12.
Турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари.
13.
Кўр-кар-соқовлик.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
л) Туғма сон суяги чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат);
S73.0
м) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган).
Q74.9
II. «Ғамхўрлик» гуруҳи учун тиббий кўрсатмалар
1.
GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик.
G80+F70/F71
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати.
2.
Оғир даражадаги ақлий заифлик.
F72
3.
Чуқур ақлий заифлик.
F73
4.
Шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари.
F20
5.
Тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар.
6.
Турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари.
7.
Кўр-кар-соқовлик.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА
Кундузги парвариш хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ
Т/р
Касаллик номи
Халқаро Касалликлар Таснифи
(ХКТ-10)
1.
GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил даражадаги ақлий заифлик.
G80+F70
2.
Мўътадил ақлий заифлик.
F71
3.
Оғир даражадаги ақлий заифлик.
F72
4.
Чуқур ақлий заифлик.
F73
5.
Кўр-кар-соқовлик.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқарма бошлиғининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бўйича ўринбосари, комиссия раиси
2.
Лавозими бўйича
—
Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
3.
Лавозими бўйича
—
педиатр
4.
Лавозими бўйича
—
невролог
5.
Лавозими бўйича
—
психоневролог
6.
Лавозими бўйича
—
ортопед-травматолог
7.
Лавозими бўйича
—
офтальмолог
8.
Лавозими бўйича
—
отоларинголог
9.
Лавозими бўйича
—
махсус педагог
10.
Лавозими бўйича
—
психолог
101.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими
11.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими, комиссия котиби
( 2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ғамхўрлик» гуруҳлари тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
1. Ушбу Низом давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) «Ғамхўрлик» гуруҳларнинг (кейинги ўринларда — «Ғамхўрлик» гуруҳи) мақсадлари, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. «Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти мазкур Низом ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари устави, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
3. «Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, бироқ соғлиғининг ҳолатига кўра алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларда таълим олишга рухсат этилмаган болаларга (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) қисқа муддатли таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш мақсадида ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
4. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳларига қабул қилинади:
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган руҳий ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
кўр-кар-соқовлик.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
5. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳларига қабул қилинади:
6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳида болаларга таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш бепул амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
2-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳининг мақсадлари ва асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
7. «Ғамхўрлик» гуруҳининг мақсадлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни парваришлаш, таълим-тарбия бериш ҳамда уларни жамиятга мослашишига кўмаклашишдан иборат.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
8. «Ғамхўрлик» гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш, боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;
боланинг ёши, имкониятлари, қобилияти ва эҳтиёжларига қараб камол топишида кўмаклашиш;
болани шакллантиришда, тарбиялашда ва жамиятга мослашишида оилага ёрдам бериш;
болаларга ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш;
ота-оналар учун «ижтимоий ҳордиқ» имкониятини яратиш.
3-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳини ташкил этиш, гуруҳга қабул қилиш ва ундан чиқариш тартиби
1-§. «Ғамхўрлик» гуруҳини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тегишли ҳудуддаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги бўш ўринларни ва «Ғамхўрлик» гуруҳларига эҳтиёжни инобатга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига буюртма юборади.
«Ғамхўрлик» гуруҳи ҳудудий бошқарманинг буюртмасига кўра ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан ташкил этилади.
10. «Ғамхўрлик» гуруҳлари эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иккита сменада ташкил этишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун;
давлат ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун фаолият кўрсатади.
12. Ҳар бир «Ғамхўрлик» гуруҳига 6 — 8 нафар бола қабул қилинади. «Ғамхўрлик» гуруҳи тенг ёки турли ёшдаги болалардан иборат бўлади.
2-§. «Ғамхўрлик» гуруҳига қабул қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
13. Болалар «Ғамхўрлик» гуруҳига уларнинг қонуний вакилларининг (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) аризаси ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда — ПТПК) хулосаси асосида ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан қабул қилинади.
Буйруқни расмийлаштириш билан бир вақтда таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакиллари ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида Агентлик ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий шаклда шартнома тузилади.
Қонуний вакиллар аризани бевосита тегишли ҳудудий бошқармага ёки яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари келиб тушган аризани бир иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
14. Ҳудудий бошқармалар ариза келиб тушгандан кундан эътиборан бир иш куни ичида болани «Ғамхўрлик» гуруҳи учун номзодлар рўйхатига киритади.
«Ғамхўрлик» гуруҳини ташкил этиш учун етарлича аризалар келиб тушганидан сўнг, ҳудудий бошқармалар тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига гуруҳ ташкил этиш бўйича буюртма киритади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
15. «Ғамхўрлик» гуруҳи ташкил этилганидан сўнг, тегишли ҳудудий бошқарма бир иш куни ичида қонуний вакилларни гуруҳ ташкил этилган ихтисослаштирилган таълим муассасаси тўғрисида хабардор қилади.
«Ғамхўрлик» гуруҳида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг, боланинг қонуний вакили тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига ўн беш иш куни ичида келиши шарт.
3-§. «Ғамхўрлик» гуруҳидан чиқариш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
16. Болалар «Ғамхўрлик» гуруҳидан қуйидагилар асосида чиқарилади:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
17. Болаларни «Ғамхўрлик» гуруҳидан чиқариш ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Бола «Ғамхўрлик» гуруҳидан чиқарилгач, ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбари ҳудудий бошқармани хабардор қилади.
4-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
18. «Ғамхўрлик» гуруҳидаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни давлат таълим стандартлари, дастурлари ва талаблари асосида ишлаб чиқиладиган вариатив махсус дастурга мувофиқ тегишли ҳудудий бошқарма билан келишган ҳолда ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан белгиланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
20. «Ғамхўрлик» гуруҳида ўқитиш давомийлиги ва муддати ҳар бир болага унинг соғлиғининг ҳолати ҳамда ПТПК хулосаси асосида ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги таълим-реабилитация дастурига мувофиқ белгиланади.
5-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳини молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
21. «Ғамхўрлик» гуруҳлар фаолияти айрим ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
«Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоида
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларининг болалар реабилитация бўлимлари учун зарур жиҳозлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Асбоб-ускуналар номи
Ўлчов бирлиги
Сони
1.
Мобиль стендерлар
Кичик вертикализатор — бўйи 76 см дан 102 см гача болалар учун
дона
1
Ўрта вертикализатор — бўйи 93 см дан 132 смгача болалар учун
дона
1
Катта вертикализатор
дона
1
2.
Юриш учун тренажёрлар
Юриш учун ортопедик тренажёр (динамик устки қават рамаси, стандарт негизи одометрсиз, қўл ушлаб турувчиси (тирсак асослари), кичик ҳажмдаги кўкрак қафасини ушлаб турувчиси, кичик ўлчамдаги чаноқ тутқичи, сон тутқичи: кичик ўлчамдаги болдир ва болдир-товон тутқичи)
дона
1
3.
Юриш учун ортопедик тренажёр (динамик устки қават рамаси, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўл фиксаторлари (тирсак асослари: жуфт), кичик ҳажмдаги кўкрак қафаси фиксатори, кичик ўлчамдаги чаноқ фиксатори, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчовли тяга, кичик ўлчовли кўп позицияли ўриндиқ)
дона
1
4.
Бўйи 95 смдан 140 смгача бўлган болаларга юриш учун ўрта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рама, стандарт негизи одометрсиз, қўллар (тирсак асослари) учун тутқич, ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 — 102 см), ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози)
дона
1
5.
Бўйи 95 смдан 140 смгача бўлган болаларга юриш учун ўрта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рама, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўллар учун тутқич (тирсак асослари: жуфт), ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 — 102 см), ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози кўп позицияли ўриндиқ)
дона
1
6.
Юриш учун катта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рамаси, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўллар учун тутқич (тирсак асослари: жуфт), ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 — 102 см ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфтлик, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози кўп позицияли ўриндиқ)
(Шифтга маҳкамлаш мосламалари тўплами алоҳида харид қилинади)
дона
1
19.
Шифтга маҳкамлаш мосламалари тўплами қуйидагилар:
илиш учун кронштейн;
хавфсизлик маҳкамлагичи;
хавфсиз айланадиган мослама;
узунлиги 3 м бўлган арқон;
баландликни созлаш мосламаси.
тўплам
1
20.
Тухумсимон-эспандер — 3 та донали тўплам
тўплам
3
21.
«Вестибулятор II» тизим тўплами — сенсор интеграцион терапия учун. Вертикал стимуляция ва айланиш ҳаракатларини таъминлаш учун. Баландлиги мослашувчан конструкция. Тўплам: эркин турувчи рама, арғимчоқ, эгилувчан диск, арғимчоқ-ғилдирак, қорин билан ётишга мўлжалланган арғимчоқ-сетка, ўриндиқли арғимчоқ-сетка, ипли аркон, асендерли мат
тўплам
1
22.
Тристендер Tumble Forms — универсал стендер
Универсал вертикализатор, Тристендер тўплами аксессуарлар билан (рама, тос суяги фиксатори, бола танаси фиксатори, тизза фиксаторлари, бўйин-елка фиксаторлари) ва бўйи 81 — 114 см бўлган болалар учун кичик ўлчамдаги эркин туриш учун мослашувчан столи билан
тўплам
1
23.
Универсал вертикализатор, Тристендер тўплами аксессуарлар билан (рама, тос суяги фиксатори, тана фиксатори, тизза фиксаторлари, бўйин-елка фиксаторлари) ва бўйи 109 — 147 см бўлган болалар учун катта ўлчамдаги эркин туриш учун мослашувчан столи билан
тўплам
1
24.
Абдукционли вертикализатор «Стэндз», тўлиқ тўпламда, олдинга ва орқага эгилишда фойдаланиш учун
тўплам
2
25.
Лангарлар
Ўнг қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич «Лангар»
дона
1
26.
Чап қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич «Лангар»
дона
1
27.
Ўнг тирсакни фиксация қилиш учун мослама «Лангар»
дона
1
28.
Чап қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич «Лангар»
дона
1
29.
Тутқич «Лангар»
дона
1
30.
Қўл билагига таянч ва фиксация қилувчи тутқич «Лангар»
дона
1
31.
Горизонтал тутқич «Лангар»
дона
1
32.
Тутқич «Лангар»
дона
1
33.
Вертикализатор столи (болалар учун), қуввати АС220; 50/60 Гц. қувват коэффициенти 60 Вт. Тўшак юзасининг ўлчамлари 1600*630 мм. Тўшак юзасининг баландлиги 550 мм. Мосланувчи тик туриш бурчаги 0° — 90°.
дона
1
34.
Параллель бар (болалар учун) ўлчамлари — 300*61* 50 — 90 см, бар баландлиги — 50 — 85 см, юкламаси — 80 кг
дона
1
35.
Болаларга таълим жараёнида фойдаланадиган зинапоя (юқоридан-пастга, пастдан-юқорига бола билан кунлик машғулотлар ўтказиш учун)
дона
1
36.
Болалар учун рамка. Ўлчамлари — 80*65*124 см, оғирлиги — 24 кг, орқа ёстиқни баландлик диапазони > 20 см, тос-сон бўғимни баландлик диапазони >20 см, тизза ёстиқни баландлик диапазони: орқа ва олди 0 — 12 см, юқорига ва пастга > 20 см, ўнг ва чап 23 — 40 см, юкламаси — 60 кг (доимий дисфункцияси мавжуд 10 ёшгача бўлган болаларга таълим жараёнида фойдаланиш учун)
дона
1
37.
Вертикализатор столи (болалар учун), доимий дисфункцияси мавжуд 10 ёшгача бўлган болалар учун таълим жараёнида фойдаланилади. Ўлчами — 98*70* 90 — 122 см, тизза мослашувчан диапазони (см): орқа ва олди 0 — 15, ўнг ва чап 15 — 38. Столнинг мослашувчан диапазони (см): орқа ва олди 16 — 36, ўнг ва чап 67 — 87, ёстиқнинг буриладиган бурчаги — 90°, юкланмаси — 60 кг
дона
2
38.
Мослашувчан доска. Ўлчамлари — 53*65* 108 см, оғирлиги — 43 кг, бурчаклар диапазони — 0° — 50° (қўлларни мувофиқлаштириш қобилияти ҳамда қўл мушаклари ва бўғимлари машқлари учун)
дона
2
39.
Индивидуал мослаштириш функцияли ногиронлиги бўлган болалар учун хавфсиз кресло
дона
10
40.
Бармоқлар контрактураси ва аддукцияларни бартараф этиш учун доска
дона
1
41.
Бармоқлар учун мослаштирувчан доска (универсал ғилдираги билан) (бармоқларни контрактура ва аддукцияларни тузатиш учун)
дона
1
42.
Ногиронлиги бўлган болалар учун юриш мосламаси (ходунок)
дона
10
43.
Оёқ-қўл ҳаракатини қайта тиклаш учун мослама
дона
1
44.
Гидравлик болалар таёқчаси (оёқлар ҳаракати ва мушаклар машқи учун)
дона
1
45.
Акробатик бочка. Ўлчамлари: Ф60 х 76 см (тик турган поза бузилишининг олдини олиш ва тузатиш)
дона
1
46.
Болалар учун тренажёр (куч машқлари тос-сон бўғим абдукция ва аддукцияси учун)
дона
1
47.
Болалар учун тренажёр. Ўлчамлари: 91*75*99 см, оғирлиги — 31 кг, ёстиқ баландлиги — 45 см, тирсак ости тирговуч баландлиги — 60 см, кўтарувчи рама диапазони — 0-10 см, бурчаклар диапазони > 120°, боғловчи юкламалари — 120 кг 4 оғирлиги*, 8 кг
дона
1
48.
Болдир-ошиқ бўғими букилиш ва ёзилиш ҳаракатларини реабилитация қилишда фаол ва пассив машқлар учун тренажёр
дона
1
49.
Таълим жараёнида фойдаланиш учун ҳаракатланувчи зинапоялар
дона
1
50.
Quoiti ўқув тўплами. Қўл-кўз ва идрокни мувофиқлаштиришни ўргатишда фойдаланиш учун
дона
1
51.
Йўлакча. Қизил, сариқ, кўк ва яшил ранглар (бир-бири билан боғлиқ бўлиши мумкин)
дона
4
52.
Копток Ф46
дона
10
53.
Копток Ф56
дона
10
54.
Юмшоқ копток Ф12
дона
5
55.
Массажли копток Ф10
дона
10
56.
Болалар учун гантеллар (3 кг, 5 кг ва 8 кг)
дона
6
57.
Стрессга қарши резинали коптоклар (мушакларни шакллантириш учун)
дона
10
58.
Отча машинаси 80*40* 100
дона
1
59.
Эшкак тренажёри 90*37*65
дона
1
60.
Белни буриш машинаси 52*38*100
дона
1
61.
Юриш кўникмаларини ривожлантириш учун симулятор «Ҳаволи педаллар» 68*41*85
дона
1
62.
«S» ўлчамли болаларга мўлжалланган ногиронлар аравачаси (бўйи 94 смдан 120 смгача бўлган болалар учун)
дона
5
63.
«М» ўлчамли болаларга мўлжалланган ногиронлар аравачаси (бўйи 120 смдан 165 смгача бўлган болалар учун)
дона
5
64.
Шифтдаги рельслар ва боланинг танасини ушлаб туриш учун ускунаси билан юргизувчи тренажёр «SOLO STEP»
дона
1
65.
«Бин бэг» юмшоқ пуфлар (ечиладиган қопламли).
дона
4
66.
Спорт матлари
дона
10
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тўғрисидаги низомнинг 10-банди учинчи хатбошисидаги «халқ таълими ҳудудий органлари ҳузуридаги психологик-тиббиёт-педагогик комиссия» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида:
34-банднинг бешинчи хатбошиси ва 38-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
393-банднинг биринчи хатбошиси, 396-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 3912-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
«395. Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда тарбияланувчиларда психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари аниқланганда, тарбияланувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиядан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади»;
25-банднинг учинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 26-банддаги тегишли келишикдаги «тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
271-банднинг олтинчи хатбошиси ҳамда 78-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига 3-илованинг 2-бўлими 3 — 5-бандларидаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 4-илова)» сўзлари «Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида» сўзлари билан алмаштирилсин.
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 13-бандидаги «ҳудудий халқ таълими бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «ҳудудий халқ таълими бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг 18-банди бешинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқармалари)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
номи ва муқаддимасидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «ҳудудий халқ таълими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 14-банди биринчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси «кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ва «Инсон» марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯМИҲ АТ) орқали мурожаат қиладилар»;
«5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда:
а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида ваколатли органлар ва фуқаролар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
б) 2024 йил 1 февралдан бошлаб кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун санаторийларга йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати ЯМИҲ АТ орқали ҳам жорий этилишини таъминласин.
Бунда, санаторийларга йўлланма бериш бўйича давлат хизмати «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилади.
«Инсон» марказларининг ижтимоий ходимларига бевосита фуқароларнинг розилиги билан уларнинг номидан Агентлик тизимидаги санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади»;
«2. Давлат хизмати Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган), Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯМИҲ АТ) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади»;
3-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Йўлланма бериладиган шахсларнинг ушбу банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган тоифага кириши тўғрисидаги маълумотлар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилади»;
5-банддаги «2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон» сўзлари «2022 йил 13 октябрдаги 592-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ваколатли органга келиб мурожаат этадилар ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТда рўйхатдан ўтадилар»;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП» сўзлари «Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«14. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга келиб мурожаат этганда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими томонидан тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органнинг «IHMA Sanatoriya» модулига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органнинг «IHMA Sanatoriya» модулига юборилади.
15. «IHMA Sanatoriy» модулида келиб тушган сўровномаларнинг электрон реестри юритилади. Бунда, фуқаролар сўровномаларнинг кўриб чиқиш ҳолати ва навбати тўғрисидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органга мурожаат қилиш ёки ЯИДХП ёхуд ЯМИҲ АТ орқали реал вақт режимида олиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланма амал қилиш муддати бошланишидан 20 кун олдин, бироқ 10 кундан кам бўлмаган муддатда «IHMA Sanatoriy» модули орқали электрон шаклда (электрон почта манзиллари мавжуд бўлганда), алоқа воситалари орқали қисқа матнли хабар (СМС) орқали ёки ваколатли органнинг ходимлари томонидан санаторийга жойлашиш навбати келиши ҳақида хабардор қилинади.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин уларга шакллантириладиган йўлланмадан фойдаланишни рад этиши ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда, фойдаланишни рад этган ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш бўйича мурожаат қилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўрнига кейинги навбатдаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда хабардор қилинади»;
«20. Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, имтиёз тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлигига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.
Бунда, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини инобатга олади»;
21 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«28. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра, шу жумладан фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетиши сабабли йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида уч кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли органга хабар бериши ва йўлланмани қайтариши лозим. Давлат хизматлари маркази ходими бу ҳақида 1 соат мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.
Йўлланма олиш навбати келган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетган, шунингдек, йўлланмадан фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида мурожаат қилган бўлса, фуқароларнинг навбат муддати фақат бир маротаба кейинги ойга кўчирилади»;
«34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Бунда, «Инсон» марказлари ва ЯМИҲ АТ орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур Регламент талабларига риоя этилиши Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади»;
Йўлланма олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш
Хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
Сўровномани ахборот тизимида шакллантириш ҳамда «IHMA Sanatoriy» модулига юбориш
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими
2. Автоматик тарзда
3-босқич
«IHMASanatoriy» модули
1. Сўровнома тушганидан сўнг уни электрон реестрда қайд этиш.
1. Автоматик тарзда
2. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини тегишли Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда юбориш.
2. Автоматик тарзда
3. Йўлланма расмийлаштирилган тақдирда, тегишли Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, ЯИДХП ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда юбориш.
3. Навбати келганда
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими
1. Йўлланма тушганидан сўнг уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юбориш (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.
2. Мурожаатчи йўлланмани ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги шахсий кабинетида юклаб олади.
3. Ўзи (ёки ишончли вакили) келиб мурожаат қилганда йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклида бериш.
4. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни хабардор қилиш.