1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Самарқанд шаҳар жамоат транспортини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш, самарали ва экологик тоза транспорт турларига босқичма-босқич ўтиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
6.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) ўртасида 2023 йил 17 май куни «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил муддатга қиймати 49 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланганлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарори билан тасдиқланган Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси».
б) лойиҳанинг умумий қиймати 61,99 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи маблағлари — 49 млн АҚШ долларини;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши — 12,99 млн АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзларини бериш кўринишида ҳамда лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши;
в) лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳрида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказини ўз ичига олган, ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган автобус саройини реконструкция қилиш ва ташқи электр таъминоти объектларини қуриш ҳам назарда тутилганлиги;
г) Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси «Samarqandyoʻlovchitrans» давлат корхонаси (кейинги ўринларда — «Samarqandyoʻlovchitrans» ДК) ва халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган Хитой Халқ Республикасининг «Yutong Bus Co., Ltd» компанияси ўртасида 100 та электробус ва 50 та қувватлаш қурилмасини харид қилиш бўйича умумий қиймати 29,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган шартнома имзоланганлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 26-боби.
мазкур шартнома доирасида 2023 йил май ойида 6 та электробус ва 3 та қувватлаш қурилмаси олиб келинганлиги ҳамда электробуслар шаҳар жамоат транспорти йўналишларига қўйилганлиги;
д) лойиҳани амалга ошириш даври 3 йилни (2023 — 2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
2. Белгилаб қўйилсинки:
лойиҳа ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Транспорт вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;
лойиҳа доирасида ЕТТБнинг асосий қарзини қайтариш, унга ҳисобланган фоизлар, бир марталик бошланғич ва мажбурий тўловлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
лойиҳа доирасида харид қилинадиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари хусусий секторга (ташувчиларга) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан молиявий ижарага берилади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарори билан тасдиқланган Мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси».
молиявий ижарага бериладиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автобус саройида «Samarqandyoʻlovchitrans» ДК ва ташувчилар ўртасида белгиланган тартибда шартнома асосида сақланади ва хизмат кўрсатилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби.
лойиҳа доирасида ўзлаштирилган маблағлар ва эришилган натижалар юзасидан маълумотлар ўрнатилган тартибда Транспорт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
3. Электробуслар ва қувватлаш қурилмаларини молиявий ижарага бериш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
молиявий ижарага бериш бўйича танлов ўтказиш тартиб-таомилларини ва танлов иштирокчилари учун қўйиладиган минимал талабларни белгилаш;
молиявий ижарага бериш шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
танлов ўтказиш ва танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш ҳамда ғолибларни аниқлаш;
молиявий ижарага бериш бўйича намунавий шартномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ташувчилар (танлов ғолиблари) томонидан «Samarqandyoʻlovchitrans» ДК автобус саройидан фойдаланиш шартларини белгилаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
молиявий ижара шартномаси 10 йил муддатга тузилади ҳамда ижара тушумлари Самарқанд вилояти жамоат транспортини молиялаштириш бўйича махсус жамғармасига йўналтирилади;
ижарачи томонидан молиявий ижара шартномасида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда, электробуслар ва қувватлаш қурилмалари ижарачининг мулкига ўтказилади;
лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автобус саройи ташувчиларга (танлов ғолибларига) ижара асосида хизмат кўрсатади ҳамда учинчи шахсларга сотилиши ва бегоналаштирилишига рухсат этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
5. Қуйидагилар:
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
«Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳаси бўйича жалб қилинган ЕТТБнинг асосий қарзини қайтариш, унга ҳисобланган фоизлар, бир марталик бошланғич ва мажбурий тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;
Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар ва қувватлаш қурилмаларини етказиб бериш графиги 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Ўзбекистон Республикаси ҳамда ЕТТБ ўртасидаги қарз битимига белгиланган тартибда юридик хулоса берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 13-боби.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
8. Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) ЕТТБ билан келишган ҳолда бир ой муддатда Транспорт вазирлиги ҳузурида лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилишини таъминласин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
10. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (С. Самадов) лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
11. Қуйидагиларга:
Транспорт вазирлигига (И. Махкамов) Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) билан биргаликда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва ваколатли органлардан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (Ш. Хидоятов) — объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (А. Абдуҳакимов) — объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши ва лойиҳа доирасида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
Маданий мерос агентлигига (Б. Абдикаримов) — лойиҳа доирасида маданий мерос объектлари билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар белгиланган тартибда келишилиши ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш вазифалари юклансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
12. Транспорт вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган:
хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминлаш — Ташқи ишлар вазирлигига (Б. Саидов);
хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминлаш — Ички ишлар вазирлигига (П. Бобожонов);
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминлаш — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (Б. Мусаев) юклатилсин.
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 январь,
ПҚ-37-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПҚ-37-сон қарорига 1-ИЛОВА
Электробуслар ва қувватлаш қурилмаларини молиявий ижарага бериш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
И.Р. Махкамов
—
транспорт вазири, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари
А.Ғ. Шукуров
—
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Б.Б. Ходжаев
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
Д.Т. Ахмедов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари
А.Э. Миралиев
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари
О.Ч. Саидов
—
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи
А.С. Ашуров
—
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи, Идоралараро ишчи гуруҳкотиби
Изоҳ: Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПҚ-37-сон қарорига 2-ИЛОВА
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг
* Якуний харажатлар кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш натижалари, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича тендерлар асосида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПҚ-37-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳаси бўйича жалб қилинган ЕТТБнинг асосий қарзини қайтариш, унга ҳисобланган фоизлар, бир марталик бошланғич ва мажбурий тўловларни амалга оширишнинг