1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ:
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури (кейинги ўринларда — Дастур) амалга оширилиши;
ташаббускорлар қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларда бизнес кўникмаларига ўқитилиши;
амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар Дастур доирасида молиявий ва консультатив қўллаб-қувватланиши;
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Дастурни самарали амалга ошириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Дастур иштирокчиларини танлаб олиш тартиби;
Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан ўқитиш жараёнини ташкил этиш;
молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш йўналишлари ва тартиби;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
3. Белгилансинки:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Дастур доирасида ўқув жараёнларини ташкил этиш, ўқув дастурларини замонавий ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш, ўқитиш бўйича тренерларни танлаш ва Кичик бизнесга кўмаклашиш марказларининг (кейинги ўринларда — марказлар) раҳбар ва ходимлари малакасини оширишга масъул ҳисобланади;
марказлар ўқув жараёнларини Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, унинг ҳудудий филиаллари, олий таълим муассасалари, «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари, технопарклар ҳамда саноат кластерлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади;
Дастурда иштирок этадиган тижорат банклари томонидан амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар лойиҳалари мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ тартибда молиялаштирилади;
Дастурда иштирок этиш, молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш борасидаги барча жараёнлар, шу жумладан, тижорат банклари томонидан соддалаштирилган тартибда қарор қабул қилиш, кредит шартномаларини расмийлаштириш ва лойиҳаларни мониторинг қилиш Бизнес портал орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
223 млрд сўм миқдоридаги субординар қарзнинг асосий қарз тўловини 2030 йилдан бошлаб 5 йил давомида тенг улушларда қайтариш;
320,9 млрд сўм миқдоридаги кредит линияси маблағларини қайтаришнинг сўнгги муддатини ўзгартирмаган ҳолда, асосий қарз тўловини 2030 йилдан бошлаб тенг улушларда тўлаб бериш шарти билан субординар қарз сифатида қайта расмийлаштириш;
б) «Микрокредитбанк» АТБга 977 млрд сўм миқдоридаги ресурс жойлаштириш мақсадида тузилган кредит ва депозит шартномалари бўйича қолдиқ суммасини шартномаларнинг дастлабки шартларини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда субординар қарз сифатида қайта расмийлаштириш;
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 5-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
6. 2024 йил 1 февралдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Солиқ қўмитаси Бизнес порталдаги маълумотлар асосида Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланишни бошлаган кичик тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиқ суммасининг икки йил давомида алоҳида ҳисобини юритади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар ойда маълумот тақдим этиб боради;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар ярим йиллик якунлари бўйича Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқлар ҳажмига тенг миқдорда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга фоизсиз бюджет ссудаси ажратади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
7. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ:
икки ой муддатда халқаро молия институтлари, консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб этган ҳолда банкнинг активлари, операцион ва бизнес жараёнларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, самарасиз харажатларни қисқартириш ва банк ташкилий тузилмасини оптималлаштириш чора-тадбирларини;
2024 йил 1 апрелга қадар 2024 — 2026 йилларда банкни ривожлантириш ва рақамли трансформация қилиш стратегиясини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 1,14 трлн сўмлик қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ устав капиталини ошириш учун ажратилган 75,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ҳисобидан «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан уни давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
9. «Микрокредитбанк» АТБ ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг:
аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва малакасини ошириш, касаначиларга комплекс ёрдам бериш, касаначилар ва фаолиятини касаначилик асосида ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларига бепул маслаҳат, консальтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган «Касаначилар мактаби»ни ташкил этиш;
тажрибали касаначиларни «Касаначилар мактаби»да муассис сифатида иштирок этишга жалб қилиш;
ҳар йили оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган ресурсларнинг камида 100 млрд сўм қисмини касаначилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
«Микрокредитбанк» АТБга «Касаначилар мактаби» фаолиятини ташкил этиш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишга услубий кўмаклашсин;
«Касаначилар мактаби»да ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни ўқитиш, касаначиларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш харажатлари белгиланган тартибда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 январь,
37-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга ташаббускорлар лойиҳаларини танлаб олиш, молиялаштириш ҳамда мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Дастур — кичик бизнес субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури;
Жамғарма — Дастурни амалга оширишни ташкил этиш ҳамда «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришга масъул «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖ;
марказлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Дастур доирасида ташаббускорларни ўқитиш, лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва уларнинг мониторингини юритишга масъул бўлган «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖлар;
ҳамкор банклар — Дастур доирасида лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этувчи АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари;
ҳоким ёрдамчиси — маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси;
молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари — Дастур доирасида кредит ажратиш, лизинг бериш, фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратиш, лойиҳаларда улушдор бўлиб иштирок этиш ва грант маблағлари тақдим этиш орқали кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари;
консультатив қўллаб-қувватлаш чоралари — Дастур доирасида лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, солиқ, божхона, ташқи савдо фаолияти, давлат харидлари, ер участкалари ва бино-иншоотлар ажратиш масалаларида кўмаклашиш, шунингдек, имтиёз ва преференциялар, бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш;
лойиҳа ташаббускори — камида 1 йил узлуксиз фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, шунингдек, уч ва ундан ортиқкишинидоимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар;
ваколатли органлар — Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини танлаш, ўқитиш, лойиҳаларни баҳолаш ва амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларда ўзаро ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар;
Бизнес портал — Дастурда иштирок этиш билан боғлиқ бизнес жараёнларни автоматлаштирилган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш имконини берадиган электрон платформа;
сертификат — амалий ўқув курсини муваффақиятли тугатиб, бизнес режасини ҳимоя қилган лойиҳа ташаббускорига марказлар томонидан тақдим қилинадиган ва Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи QR-кодли (штрихли) ҳужжат;
юқори технологик стартап — сўнгги технологиялар ва илм-фан ютуқларига асосланган инновацион маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш (кўрсатиш) ва тижоратлаштириш, янги ечимларни жорий этиш ёки мавжудларини яхшилашга қаратилган таваккалчилиги юқори бўлган лойиҳа;
улушга конвертация қилинадиган инвестиция — инвестор, жумладан, венчур фонди томонидан стартап лойиҳага келгусида унинг негизида ташкил этиладиган юридик шахс устав капиталидаги улушга конвертация қилиш шарти билан йўналтириладиган инвестициялар.
3. Дастурда иштирок этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларидан Бизнес портал орқали фойдаланилади ва шу билан боғлиқ бизнес жараёнларининг ҳар бир босқичини онлайн кузатиш имконияти яратилади.
4. Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини баҳолаш, ўқитиш, молиявий, консультатив қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа мониторингини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Дастур иштирокчиларини танлаб олиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
5. Лойиҳа ташаббускори Дастурда иштирок этиш учун Бизнес портал орқали онлайн тарзда икки босқичда мурожаат қилади:
1-босқичда — лойиҳани танлаб олиш ва амалий ўқув курсида иштирок этиш учун лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоблари ҳамда фойдаланиш режалаштирилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кўрсатилган ариза юборилади;
2-босқичда — сертификат олгандан сўнг зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш учун ариза юборилади.
Дастур доирасида грант маблағларини тақдим этиш воситасидан фойдаланиш учун лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низом 4-бобининг 6-параграфида белгиланган тартибда Бизнес портал орқали мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
6. Лойиҳани танлаб олиш ва амалий ўқув курсида иштирок этиш учун ариза берилгандан сўнг Бизнес портал орқали лойиҳа ташаббускори икки иш кунида скорингдан ўтказилади.
Скоринг учун зарур маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат банкларидан электрон ахборот алмашинуви орқали олинади.
Лойиҳа ташаббускори скоринг натижалари тўғрисида Бизнес портал орқали хабардор қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
7. Ҳоким ёрдамчиси уч кун муддатда бевосита жойига чиққан ҳолда скорингдан ўтган лойиҳа ташаббускори билан учрашиб, унинг ушбу Низомга 2-иловадагисаволнома асосида белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда натижалари тўғрисидаги хулосани Бизнес порталга жойлаштиради.
Ҳоким ёрдамчисининг ижобий хулосалари асосида Бизнес-порталда автоматик равишда ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.
8. Марказлар ҳузурида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари ташкил қилинади.
Лойиҳа ташаббускорларининг фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб, уларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлиги самарадорлиги Жамғарма томонидан тасдиқланадиган методика асосида баҳоланади. Баҳолаш методикаси Бизнес порталга жойлаштирилади.
9. Баҳолаш гуруҳлари уч иш кунида дастлабки рўйхатга киритилган лойиҳа ташаббускорларининг истиқболли лойиҳаларини танлаб олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ уларни тоифаларга ажратади.
Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 181-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 09/24/181/0259-сон)
3-боб. Марказлар томонидан ўқитиш жараёнини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
10. Марказлар лойиҳа ташаббускорларини ўқитиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва унинг ҳудудий филиаллари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, олий таълим муассасалари, «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, технопарклар ҳамда саноат кластерлари билан ҳамкорликда қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларини ташкил қилади.
Ўқув курсларини самарали ташкил қилиш мақсадида шартнома асосида нодавлат таълим ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
11. Лойиҳа ташаббускорлари амалий ўқув курсларида кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга тушириш, сотув бозорларини кенгайтириш, хусусий инвестиция шерикларини жалб қилиш, бизнесни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар бўйича ўқитилади.
12. Лойиҳа ташаббускорлари амалий ўқув курслари якунларида бизнес-режасини ҳимоя қилади.
13. Қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва ўз лойиҳасини ҳимоя қилган лойиҳа ташаббускорларига бир кун муддатда марказлар томонидан Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган сертификат тақдим этилади.
Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган жисмоний шахслар молиявий инструментлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 181-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 09/24/181/0259-сон)
4-боб. Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
14. Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш бўйича ариза лойиҳа ташаббускори томонидан мустақил равишда ёки марказларнинг кўмаги билан Бизнес портал орқали тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
15. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасида қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан бирини ёки бир нечтасини кўрсатиши мумкин:
100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит;
150,0 млн сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредит;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 181-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 09/24/181/0259-сон)
1,0 млрд сўмгача кредит;
1,5 млрд сўмгача кредит;
1,5 млрд сўмгача лизинг хизмати;
1,5 млрд сўмгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш;
лойиҳа қийматининг 20 фоизигача қисмига, бироқ 1,0 млрд сўмгача бўлган миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш;
151. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк картасига ўтказиб берилиши мумкин.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 181-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 09/24/181/0259-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
16. Лойиҳа ташаббускорига бир вақтнинг ўзида бир нечта молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари тақдим қилинганда, уларнинг умумий миқдори 2 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.
Тадбиркорлик субъектлари ушбу лимит доирасида мавжуд кредитга қўшимча равишда молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан такроран фойдаланишларига рухсат этилади.
17. Молиялаштириш маъқулланган аризалар мавжуд ресурс маблағлари доирасида рўйхатга олинган идентификация рақами кетма-кетлиги асосида молиялаштириб борилади.
18. Дастур бўйича тақдим қилинадиган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига мувофиқ алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
1-§. Кредит ва лизинг ажратиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
19. Лойиҳа ташаббускори кредит (ёки лизинг) хизматидан фойдаланиш учун Бизнес портал орқали ўз аризасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб тегишли ҳужжатларни илова қилади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати таянч банк ва ҳамкор банклар томонидан Бизнес порталга жойлаштирилади.
20. Лойиҳа ташаббускорларидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилишга йўл қўйилмайди. Тижорат банклари бошқа идораларда мавжуд ахборот ва маълумотларни Бизнес портал орқали идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан мустақил равишда олади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
21. Аризалар беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича кредит (лизинг) ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Бунда 1 млрд сўмгача кредит (лизинг) ажратиш тўғрисидаги қарор тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари томонидан қабул қилинади.
22. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш рад этилади. Бошқа сабабларга кўра аризани кўриб чиқишни рад этиш тақиқланади.
2-§. Фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
23. Лойиҳа ташаббускори Бизнес портал орқали ўз аризасига Жамғарма қарори асосида белгиланган ҳужжатларни илова қилади. Бунда мазкур ҳужжатлар рўйхати Бизнес порталда очиқ-ошкора эълон қилинади ва унда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
24. Аризалар беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича марказлар томонидан мазкур молиявий ёрдам инструментини тақдим этиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
25. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган, шунингдек, талабгор белгиланган талабларга номувофиқ бўлган ҳолларда молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш рад этилади. Бошқа сабабларга кўра, аризани кўриб чиқишни рад этиш тақиқланади.
3-§. Лойиҳаларда давлат мулки объекти билан улушдор бўлиб иштирок этиш воситаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
26. Лойиҳа ташаббускори янги лойиҳаларга ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари (кейинги ўринларда — объект) билан мазкур лойиҳа амалга оширилаётган тадбиркорлик субъектининг устав капиталига улушдор бўлиб кириш тўғрисидаги аризани Бизнес портал орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда марказларга юборади:
аниқ объектга доир тегишли маълумотлар;
лойиҳа қиймати, шу жумладан, лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган қисмининг манбалари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
27. Марказлар томонидан лойиҳа ташаббускори ҳисобланган тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиши қуйидагилар орқали амалга оширилади:
савдода турган объектни сотиб олиш тўловларини амалга ошириш учун Марказлар томонидан мазкур тўлов суммасини (ёки унинг бир қисмини) мақсадли равишда Марказлар улуши сифатида расмийлаштириш шарти билан лойиҳа ташаббускорига ўтказиб бериш орқали;
савдога қўйилмаган объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускорига устав капиталига киритиш орқали. Бунда мазкур объектнинг баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган қиймати (ёки унинг бир қисми) марказлар томонидан Агентликка бир ой муддатда ўтказиб берилади.
3.1-§. Савдода турган объект қиймати тўловларини амалга ошириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
28. Савдода турган объект қиймати тўловларини амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускори томонидан марказларга қуйидагилар тақдим этилади:
аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
лойиҳа ташаббускорининг устав капиталида шаклланадиган марказларга тегишли улуш миқдори ҳамда тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги Иштирокчилар умумий йиғилиши қарори;
лойиҳани амалга ошириш бизнес-режаси.
29. Марказлар бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлиги, бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
30. Марказлар ўз қарорини қабул қилгандан кейин икки кун муддатда лойиҳа ташаббускори билан тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади.
Келишув тузилгандан сўнг объект қиймати тўловлари суммаси (сумманинг бир қисми) тадбиркорлик субъектига ўтказиб берилади.
3.2-§. Савдога қўйилмаган объектларни Агентлик томонидан марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускори устав капиталига киритиш
31. Савдога қўйилмаган объектни Агентлик томонидан марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускори устав капиталига киритиш учун лойиҳа ташаббускори томонидан марказга бизнес-режа тақдим этилади.
32. Марказлар бир ҳафта муддатда бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
33. Молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда:
марказлар томонидан икки кун муддатда Агентликка объектни лойиҳа ташаббускорининг устав капиталига киритиш мақсадида уни баҳолаш ва устав капиталига марказлар улуши сифатида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан Бизнес портал орқали мурожаат юборади;
Агентлик икки ҳафта муддатда объектни тадбиркорлик субъекти устав капиталига киритиш масаласини балансда сақловчи билан келишади.
Балансда сақловчи розилиги олинган ҳолда икки ҳафта муддатда объектни баҳоланишини ташкил этади ва баҳолаш ҳисоботини марказларга тақдим этади. Бунда баҳолаш хизматлари ҳақи марказлар томонидан Агентликка қоплаб берилади;
Марказ томонидан икки кун муддатда объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот лойиҳа ташаббускорига тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
34. Лойиҳа ташаббускори томонидан марказларга лойиҳа ташаббускорининг устав капиталида шаклланадиган Марказга тегишли улуш миқдори ҳамда тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги Иштирокчилар умумий йиғилиши қарори тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
35. Марказлар икки кун муддатда лойиҳа ташаббускори билан тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади.
Келишув тузилгандан сўнг Агентлик томонидан объектни лойиҳа ташаббускори устав капиталига марказлар улушини шакллантириш ҳисобига киритиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва объектни сотиб олиш тўловлари суммаси (суммасининг бир қисми) марказлар томонидан Агентликка ўтказиб берилади. Бунда объектнинг баҳоланган қиймати лойиҳа ташаббускори устав капиталининг 20 фоиздан ортиғини ташкил этса, объект учун тўловнинг қолган қисми лойиҳа ташаббускори томонидан тўланади.
4-§. Лойиҳаларда ер участкалари билан улушдор бўлиб иштирок этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
36. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаларига (кейинги ўринларда — ер участкалари) бўлган мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи лойиҳа ташаббускори томонидан электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳани амалга оширишнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб сотиб олинади.
Ер участкаларини сотиб олиш учун лойиҳа ташаббускори томонидан марказларга қуйидагилар тақдим этилади:
аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
лойиҳа ташаббускорининг устав капиталида шаклланадиган марказларга тегишли улуш миқдори ҳамда тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги Иштирокчилар умумий йиғилиши қарори;
лойиҳани амалга ошириш бизнес-режаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
37. Марказлар бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлиги, бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
38. Марказлар ўз қарорини қабул қилгандан кейин икки кун муддатда лойиҳа ташаббускори билан тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади.
Келишув тузилгандан сўнг объект қиймати суммаси (сумманинг бир қисми) тадбиркорлик субъектига ўтказиб берилади.
5-§. Лойиҳаларда асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий активлар билан улушдор бўлиб иштирок этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
39. Асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий активларни(кейинги ўринларда — моддий активлар) марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускорининг устав капиталига киритиш учун лойиҳа ташаббускори Бизнес портал орқали марказларга ариза беради.
Аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
бино ва иншоот(лар) бўйича — жойлашган жойи, ўлчамлари, конструкциялари, техник ҳолати, нархига тегишли маълумотлар;
асбоб-ускуна ва бошқа кўринишдаги моддий активлар бўйича — уларнинг хусусияти, технологик вазифаси ва нархига тегишли маълумотлар;
лойиҳани амалга ошириш бизнес-режаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
40. Марказлар бир ҳафта муддатда (баҳолаш талаб этилган тақдирда бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда) тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлиги, бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бунда марказлар кўчмас мулк объектлари нархига оид шаклланган бозор маълумотлари таҳлилидан келиб чиқиб, объектнинг мулкдори билан келишувга асосан объектни баҳолашдан ўтказиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
41. Молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, марказлар бир кун муддатда лойиҳа ташаббускорига келишув лойиҳасини юборади.
Бунда объектни сотиб олиш шартлари, сотиб олишдаги марказларнинг ҳамда лойиҳа ташаббускорининг улуши, олди-сотди шартномаси лойиҳаси (мавжуд бўлса) ҳамда бино ва иншоотни киритиш ҳисобига тадбиркорлик субъектининг устав капиталидаги улушлар тақсимотига оид ҳисоб-китоблар кўрсатилади.
42. Лойиҳа ташаббускори бир ой муддатдан кечикмай келишув лойиҳасини маъқуллайди ёки рад этади. Келишув маъқулланганда, марказларнинг тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги қарор илова қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
43. Бино ва иншоот марказлар томонидан сотиб олинганда олди-сотди шартномаси икки томонлама тарзда, марказлар томонидан лойиҳа ташаббускори иштирокида сотиб олинганда уч томонлама тарзда расмийлаштирилади.
Сотиб олинган бино ва иншоотни лойиҳа ташаббускори ҳисобланган тадбиркорлик субъекти устав капиталига киритиш масаласи у сотиб олингандан кейин уч кундан кечиктирмай тадбиркорлик субъектининг тегишли бошқарув органи муҳокамасига киритилиши лозим.
6-§. Лойиҳалар учун грант маблағларини тақдим этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
44. Лойиҳа ташаббускори Бизнес портал орқали марказларга ариза тақдим этади ва унга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Стартап» лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини илова қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
45. Аризаларга мувофиқ лойиҳа ҳужжатлари беш иш кунидабаҳолаш гуруҳлари томонидан қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик шкала бўйича баҳоланади:
инновационлиги;
ижтимоий қиймати ва таъсири;
асосчи ва жамоанинг салоҳияти;
ечимнинг мақсадга мувофиқлиги;
амалдаги ҳолати;
амалга ошириш самарадорлиги;
лойиҳанинг мавжуд аналогларидан фарқи хамда мавжуд рақобатчилардан афзаллиги;
лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги ҳамда юқори ўсиш салоҳиятига эга эканлиги;
лойиҳанинг амалга оширилишидан кутилаётган натижа;
молиявий кўрсаткичлар таҳлили.
Бунда 70 баллдан юқори баҳоланган лойиҳалар танлаб олинади ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига юборилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
46. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ўн беш иш кунида тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиб, маъқулланган лойиҳаларни марказларга тақдим этади. Бунда Инновацион ривожланиш агентлиги:
лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш муҳокамасига киритилишини;
Илмий-техник кенгаш муҳокамасидан муваффақиятли ўтган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илм-фан ва инновациялар кенгаши муҳокамасида стартап лойиҳани молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинишини ташкил қилади.
47. Марказлар маъқулланган лойиҳа ташаббускорларини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда махсус дастурлар асосида ўқитади ва сертификат олган ташаббускорларни грант маблағлари ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига йўналтиради.
48. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги мазкур лойиҳаларни ўн беш кун муддатда белгиланган тартибда молиялаштиришни бошлайди.
49. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги давлат илмий дастурлари доирасида молиялаштирилган тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалари рўйхатини амалиётга жорий қилиш ва кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида марказларга тақдим этиб боради.
5-боб. Маслаҳат хизматларини кўрсатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
50. Лойиҳа ташаббускорлари сўровига кўра, марказлар томонидан қуйидаги масалалар бўйича маълумот ва маслаҳатлар берилади:
лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, божхона ҳамда солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;
давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари, бино ва иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар.
51. Марказлар зарур ҳолларда лойиҳа ташаббускорларига давлат органларидан тегишли ҳужжатларни олиш, шунингдек, имтиёз ва преференциялар қўлланилишини таъминлашда кўмаклашади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
52. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
53. Дастур доирасида лойиҳа ташаббускори ёки иштирокчилар ваколатли органларнинг, Жамғарма, марказлар ва тижорат банклари масъул ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
54. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига марказлар фаолиятига, шу жумладан, уларнинг лойиҳа ташаббускорларини танлаб олиш, лойиҳаларни баҳолаш ва молиялаштириш, раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек, марказлар маблағлари ҳисобидан турли хил хайрия (ҳомийлик) тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади.
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини баҳолаш, ўқитиш, молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа мониторингини юритиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Масъул ижрочилар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Дастурда иштирок этиш учун Бизнес порталда рўйхатдан ўтиб, молиявий воситани кўрсатган ҳолда ариза юборади.
Ўз хоҳишига кўра
Бизнес портал
(инсон омилисиз)
2. Ариза берувчи онлайн скорингдан ўтказилади ҳамда натижаси Марказга юборилади.
Автоматик тарзда
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази
3. Онлайн скорингда ижобий деб баҳоланганда, лойиҳа жойига чиққан ҳолда намунавий шаклдаги электрон саволнома асосида ўрганиш учун масъул ҳоким ёрдамчисига юборилади.
Келиб тушган кундан кечиктирмасдан
Ҳоким ёрдамчиси
4. Ўрганиш натижаларини Бизнес портал орқали марказга юборади.
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ҳузуридаги Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари
1. Дастлабки рўйхатга киритилган ташаббускорларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлигини баҳолаш асосида истиқболли лойиҳалар танлаб олинади ва уларнинг фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб тоифага ажратилади ҳамда ўқитиш учун йўналтирилади.
Уч кун муддатда
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази
2. Тавсия этилган лойиҳа ташаббускорлари қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида (масофавий ёки анъанавий) ўқитилади.
Танланган ўқув дастурига мувофиқ
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази
3. Тест (имтиҳон) синовларини муваффақиятли топширган ҳамда тайёрлаган бизнес-режасини муваффақиятли ҳимоя қилган ташаббускорга сертификат берилади.
Бир кун муддатда
3-босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Сертификат олган ташаббускор комплекс дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиши учун хизмат кўрсатаётган ҳамкор банкига молиявий воситалардан фойдаланиш бўйича Бизнес портал орқали онлайн ариза билан мурожаат қилади. Лойиҳа ташаббускори кредит (ёки лизинг) хизматидан фойдаланиш учун Бизнес портал орқали ўз аризасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади
Ўз хоҳишига кўра
2. Ариза ва тақдим этилган тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, натижаси бўйича қуйидаги мос ҳолдаги ваколатли идоралар молиявий воситалардан фойдаланиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бунда:
Тижорат банки
кредит (лизинг)
Беш кун муддатда
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази
бўлиб тўлаш шарти билан қарз
Беш кун муддатда
улуш киритиш
Киритилаётган улуш шаклидан келиб чиқиб белгиланади
Инновацион ривожланиш агентлиги
грант
15 иш кунида
4-босқич
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази, тижорат банклари
2. Марказ лойиҳага улушдор бўлиб кирган лойиҳалардаги ўз улушини бозор тамойиллари асосида белгиланган тартибда сотади.
Белгиланган тартиб ҳамда муддатларда
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомга
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб қувватлаш» комплекс дастури лойиҳа ташаббускори _________________нинг фаолият юритиш жойига чиқиб ўрганиш
САВОЛНОМАСИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 181-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 09/24/181/0259-сон)
Изоҳ. * Ушбу маълумотлар Бизнес портал орқали автоматик равишда тўлдирилади.
** Ушбу маълумотлар тегишли ташкилотлар билан интеграция қилингунига қадар маълумотлар анъанавий шаклда олиниб, сўровномага киритилади ва бу тўғрисида изоҳ катакчасида баён қилади.
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси
3.
Келишувга асосан
—
Лойиҳа ташаббускорига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ишончли вакили
4.
Келишувга асосан
—
Эксперт
5.
Келишувга асосан
—
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги вакили
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомга
150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитлар
500 миллион сўмгача кредитлар
1 миллиард сўмгача кредитлар
1,5 миллиард сўмгача кредитлар
1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматлари кўрсатиш
1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш
Лойиҳаларда 1 миллиард сўмгача миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш
2 миллиард сўмгача грант маблағлари тақдим этиш
2.
Воситани олиш мақсади
лойиҳани амалга ошириш
лойиҳани амалга ошириш
лойиҳани амалга ошириш
лойиҳани амалга ошириш
лойиҳани амалга ошириш
асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш
асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш
бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий активларни сотиб олиш
инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва юқори технологик стартап лойиҳаларни молиялаштириш
3.
Ишчи ўринларнинг мавжудлиги
якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари
кичик тадбиркорлик субъектлари-3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари — камида 4 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 5 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари-3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган
4.
Пул айланмасига талаб
талаб мавжуд эмас
талаб мавжуд эмас
охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 200 миллион сўмдан зиёд бўлган
охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача
охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 181-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 09/24/181/0259-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 11-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) 7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан янги лойиҳалар учун тадбиркорлик субъектларига тор доирадаги мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида»;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «а1» кичик банди билан тўлдирилсин:
«а1) Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари тавсиясига асосан янги лойиҳалар доирасида тор доирадаги мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга».