1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ташқи бозорда маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, тарқоқ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш зарурати юзага келмоқда.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилганлиги муносабати билан унинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тартибга солиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 январь,
31-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги 31-сон қарорига
1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи ва учинчи хатбошилар «Ўзбекистон Республикаси» сўзларидан кейин «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи 51-иловага мувофиқ»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
«3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради»;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, қисқартирилган номи — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
б) инглиз тилида: Agency of Plant Protection and Quarantine under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan; қисқартирилган номи — Agency of Plant Protection and Quarantine;
в) рус тилида: Агентство по карантину и защите растений при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по карантину и защите растений»;
13-банднинг «д» кичик банди ўн биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «бош директор» сўзлари «директор» сўзи билан алмаштирилсин;
«Директор ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш»;
ўттизинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўттиз олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини доимий мониторинг қилиш»;
«Директор ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланган топшириқлар ўз муддатида бажарилишини таъминлаш»;
қуйидаги мазмундаги ўттиз тўртинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Агентлик раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир тегишлилиги бўйича таклифлар киритиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш учун Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар бўйича грант маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;
Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан «E-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиш»;
қуйидаги мазмундаги ўттиз учинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Агентлик раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир тегишлилиги бўйича таклифлар киритиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш учун мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар бўйича грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;
Агентлик таркибий бўлинмаларининг тегишлилиги бўйича моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаш ҳамда уларга қарши курашиш чораларини аниқлашга қаратилган электрон мобил иловаларни жорий этиш ва ишлаб чиқиш;
Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан «E-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиш»;
«39. Агентлик директори қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади»;
42-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
69-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
олтинчи хатбошидаги «ходимларини моддий рағбатлантириш» сўзлари «ходимлар учун мукофот, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловларни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «бош директор» сўзлари «директор» сўзи билан, «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Қуйидаги мазмундаги 51-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига
51-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи*
I. Ёзги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил кўйлак;
в) тўқ-яшил шим;
г) шим учун камар;
д) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил блузка;
в) тўқ-яшил юбка;
г) қора рангли чарм туфли.
II. Кузги ва баҳорги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил кўйлак;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугма ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;
в) тўқ-яшил рангли бўйинбоғ;
г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари мавжуд бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангли куртка;
д) тўқ-яшил рангли юбка;
е) қора рангли туфли.
V. Дала формали кийим-бош
Эркаклар ва аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) кўкрак ва ён томонларида чўнтаклари бўлган, шевронли тўқ-яшил рангдаги кўйлак;
в) ён томонларида, орқасида ва тиззадан паст қисмида чўнтаклари бўлган тўқ-яшил рангли шим;
г) ботинка.
VI. Формали кийим-бошнинг фарқланувчи белгилари
1. Кокарда
Олтин рангдаги енгил металлдан ясалган бош кийим учун кокардада қанотлари очиқ Ҳумо қуши тасвирланган, юқори қисмида мамлакат рамзи бўлган ярим ой тасвири туширилган, саккиз қиррали юлдуз ва ундаги кичик саккиз бурчакли юлдуз акс эттирилган. Ҳумо қушининг орқасида тоғлар, дарёлар ва гуллаган водийлар узра кўтарилаётган қуёш тасвирланган.
Пастки қисмида марказда лотин ҳарфларида «OʻZBEKISTON» деб ёзилган Ўзбекистон Республикаси байроғи туширилган.
Орқа томонида иккита металл қисқич ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида кокарда фуражканинг ўртасига ўрнатилади. Кокарданинг маркази бурун кўприги билан бир қаторда жойлашган бўлиши керак.
2. Шеврон
Формали кийим-бошнинг чап енгида (енг тикувидан 120 мм масофада) 90x75 мм ўлчамда, яшил рангдаги қалқон шаклига эга шеврон мавжуд.
Қалқон ичида давлат рамзлари — герб ва унинг атрофида Ўзбекистон Республикаси байроғи тасвирланган. Қалқоннинг юқори қисмида лотин ҳарфлари билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ёзуви, қалқоннинг пастки қисмида лотин ҳарфлари билан «OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA НIMOYASI AGENTLIGI» ёзуви мавжуд. Қалқоннинг пастки қисмида ўзаро кесишган буғдой бошоқлари акс эттирилган.
Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади. Шеврон матоси тўқ-яшил рангда.
3. Кўкрак нишони
Кўкрак нишони металлдан ясалган бўлиб, яшил рангдаги қалқон шаклида ишланган. Қалқоннинг марказида қанотлари очиқ Ҳумо қуши ва унинг юқори қисмида ярим ой ҳамда кичик саккиз қиррали юлдуз тасвири туширилган саккиз қиррали юлдуз жойлаштирилган.
Қалқоннинг юқори қисмида лотин ёзувида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ёзуви, қалқон периметри бўйлаб лотин ҳарфларида «OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA НIMOYASI AGENTLIGI» ёзуви акс эттирилган.
Ўсимликлар карантини инспекторининг фамилияси ва исмининг бош ҳарфи 125х25 мм ли тўғри бурчакли, атрофи қора, ёзуви тилла рангли ип билан лотин ҳарфларида тикилади.
125х40 мм ўлчамдаги худди шундай ип билан ишлов берилган ёзув кўкрак қисмидаги чап чўнтакка акс эттирилган бўлиб, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати эмблемаси шевронда ва лотин ҳарфларида «Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi» деган икки қаторли ёзув жойлаштирилади.
Тугма тешиги ён томонлари 35х75 мм бўлган тўртбурчак шаклда.
Тугма тешиги асоси зич юмшоқ матодан тикилган, тугма тешигининг асосий майдони тўқ-яшил бўлиб, унга «UZ» белгиси ёпиштирилади.
Петлицанинг чети 4 мм кенгликда бошоқ шаклида олтин рангли ипда тикилган.
Изоҳ. *Инспекторни формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари ҳамда оёқ кийимлари билан таъминлаш харажатлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторининг формали кийим-бошни кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиши тартиби тўғрисидаги низом Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори томонидан тасдиқланади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги 31-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 июндаги 489-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2024 й., 09/24/31/0040-сон)