1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Республикамизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди, шунингдек, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш;
IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтирилиши муносабати билан IT-парк резиденти мақомини олиш ва ундан маҳрум қилишнинг қўшимча асосларини белгилаш.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 декабрь,
698-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Эксперт кенгаши — Технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгорлик қилувчи юридик шахсларнинг бизнес режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;»
«4. Дирекцияга «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Бош директор раҳбарлик қилади.
Бош директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.
Бош директор Дирекцияга юкланган функциялар ва вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради ва Рақамли технологиялар вазирлигининг сўрови бўйича Технопарк ва Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.»;
3. 9-банд қуйидаги мазмундаги «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«д) ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Технопарк ҳудуди ёки Дирекция филиалларининг юридик манзилида рўйхатдан ўтган ва ушбу манзилда жойлашган бўлиши;
е) киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Дирекция томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши.»;
4. 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги «, ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этилади» сўзлари «ва веб-портал орқали ариза берувчи хабардор қилинади.» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланаётган Технопарк резидентлари Технопарк ва унинг филиалларидан рўйхатдан ўтган юридик манзилини бошқа манзилга ўзгартирганда;»;