1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 182-модда, 1992 йил, № 9, 335-модда) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 май,
77-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
Ушбу Қонун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий суверенитети ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий иқтисодиёт ривожини рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
2-модда. Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
Ташқи иқтисодий фаолият деганда Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари мумкин.
4-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий принциплари
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллиги;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг тенглиги;
савдо-иқтисодий муносабатларни амалга оширишда камситишларга йўл қўйилмаслиги;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши.
5-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳисобланадилар.
6-модда. Ташқи иқтисодий фаолият объектлари
Олди-сотди ёки айирбошлаш объекти ҳисобланган товарлар (ишлар, хизматлар), ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, қимматли қоғозлар, валюталар ва валюта қимматликлари, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турларига, транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига (бундан кейин матнда — товарлар деб юритилади) нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши мумкин, ташқи иқтисодий фаолиятда фойдаланилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно.
7-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари бундай фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқларга эгадир.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.08.00 Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда ҳисоб-китоблар]
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашиш шаклларини мустақил белгилаш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун ўз хоҳишига кўра бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб қилиш;
ташқи иқтисодий фаолият натижаларига, шу жумладан миллий ва чет эл валютасидаги даромадга қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддаси, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.08.00 Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда ҳисоб-китоблар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари:
ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши;
9-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир:
халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик;
ташқи савдо фаолияти;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти.
10-модда. Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик
Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ишлаб чиқариш, молия, банк ва суғурта фаолияти, таълим ва кадрларни тайёрлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, илмий-техникавий, маданий, экология, гуманитар ва бошқа соҳаларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиши ва кенгайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдир.
Халқаро товарлар айирбошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти ташқи савдо фаолияти ҳисобланади.
Ташқи савдо фаолияти товарларни экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади.
Товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига, уларни қайта олиб кириш мажбуриятини олмасдан, олиб чиқиб кетилиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, экспорт деб эътироф этилади.
Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига, уларни қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олмасдан, олиб кириш импорт деб эътироф этилади.
Чет эллик инвесторлар томонидан тадбиркорлик фаолияти объектларига ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларига киритилаётган моддий ва номоддий неъматларнинг барча турлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинадиган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари ва тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
13-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига моддий ва номоддий неъматларни ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни қўйиш билан боғлиқ ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳаракатларининг йиғиндиси Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
юридик шахслар ташкил этиш ёки устав фондларида (капиталларида) улушбай асосда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар сотиб олиш йўли билан қатнашиш;
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақида»ги низом (рўйхат рақами 2457, 17.05.2013 й.)га қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ваколатхоналар, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар таъсис этиш;
қимматбаҳо қоғозларни, шу жумладан хорижий давлатларнинг резидентлари томонидан тасдиқланган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, излаб топиш, қазиб олиш ёхуд улардан фойдаланишга мўлжалланган концессияларни қўлга киритиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни.
мулк ҳуқуқини, шунингдек, ерга ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддаси, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти хорижий давлатнинг қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
14-модда. Хорижий давлатларнинг ва улар юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси тегишли хорижий давлатлар билан тузадиган халқаро шартномалар асосида таъсис этилади.
Ажнабий юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очишга ҳақлидирлар.
15-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишини кафолатлайди.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузувчи ҳужжатлар қабул қилган тақдирда, уларга етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ўз ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган ва махфий тусда бўлмаган ахборотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларидан олишга ҳақлидир. Ахборотнинг махфийлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ва умуммажбурий тусдаги қонун ҳужжатлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари улардан эркин фойдалана олишлари шарт.
17-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизини шакллантириш ва такомиллаштириш;
валюта билан тартибга солиш;
солиқ билан тартибга солиш;
тариф ва нотариф тартибга солиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя этилиши учун ҳимоя, компенсация ва демпингга қарши чораларни қўллаш;
ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, шу жумладан, миқдорий чекловлар ўрнатиш ҳамда товарларнинг айрим турлари экспорт ва импорт қилиниши устидан давлат монополиясини ўрнатиш;
18-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини, иқтисодий мустақиллиги ва иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузади;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;
чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон қарори билан тасдиқланган «Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й.,5-сон, 67-модда)
(19-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й.,5-сон, 67-модда)
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат сиёсати олиб борилишини, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишига доир вазифалар бажарилишини таъминлайди;
ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизи такомиллаштирилишига доир таклифларни ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солиб туради;
ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарув органлари ишини мувофиқлаштиради;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари билан товарлар экспорти, импортини тақиқлаш ҳамда чеклаш белгиланиши мумкин ва улар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.
21-модда. Товарлар айрим турларининг экспорт ва импортини лицензиялаш ҳамда квоталаш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Товарларнинг айрим турларини экспорт ва импорт қилиш фақат уларни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун тегишли рухсатнома (лицензия) олинганидан кейин амалга оширилади. Товарлар айрим турларининг экспорти ва импортини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим товарлар турларини экспорт ва импорт қилишга нисбатан миқдорий чекловлар (квоталар) белгилаши мумкин.
Квоталарни тақсимлаш, қоида тариқасида, танлов ёки ким ошди савдоси асосида амалга оширилади.
Экспорт ва импорт қилиниши, лицензияланиши ҳамда квоталаниши зарур бўлган товарлар айрим турларининг рўйхати, шунингдек, лицензияларни бериш ва квоталарни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
22-модда. Экспорт назорати
Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назоратига тушадиган ташқи иқтисодий фаолият объектларининг рўйхати, шунингдек уларни олиб чиқиш ёки транзит тарзида олиб ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.04.00 Муҳофаза чоралари]
Хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасининг ва ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг иқтисодий манфаатларини бузувчи чоралар қабул қилинган тақдирда, шунингдек ушбу давлат халқаро шартномаларга кўра Ўзбекистон Республикаси олдида қабул қилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият соҳасида жавоб чораларини киритишга ҳақлидир.
24-модда. Ҳимоя чоралари
Агар бирор-бир товар худди шундай товарни ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарни Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиларига зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш хавфини юзага келтирадиган миқдорларда ва (ёки) шундай шартлар асосида олиб кирилса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ шундай зарар етказилиши хавфининг олдини олиш ёки бундай зарарни бартараф этиш учун зарур бўладиган даражадаги ҳамда зарур бўладиган муддатдаги ҳимоя чораларини кўришга ҳақлидир.
Ҳимоя чораларини қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига бевосита ёки билвосита субсидияланган товарлар олиб кирилган тақдирда, агар бундай олиб кириш Ўзбекистон Республикасининг худди шундай товарларни ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарларни ишлаб чиқарувчиларига зарар етказса ёки зарар етказиш хавфини юзага келтирса ёхуд Ўзбекистон Республикасида худди шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) кенгайтиришга тўсиқ бўлувчи шарт-шароитларни юзага келтирса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бундай товарларни олиб кириш орқали етказилган зарарни ёки зарар хавфини бартараф этиш учун компенсация чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Компенсация чораларини қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экспорт қилган мамлакатдаги реал баҳодан ва (ёки) экспорт қилиш пайтидаги ишлаб чиқариш баҳосидан кўра паст нархда товарлар олиб кирилган тақдирда, агар бундай олиб киришлар Ўзбекистон Республикасининг худди шундай товарларни ишлаб чиқарувчиларига зарар етказса ёки зарар етказиши мумкин бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикасида худди шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) кенгайтиришга тўсқинлик қилса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ демпингга қарши чораларни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Демпингга қарши чораларни қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария ва экология стандартлари ҳамда талаблари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария ва экология стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган стандартлар ва талабларга мос келмайдиган;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сертификати, маркировкаси ёки мувофиқлик белгисига эга бўлмаган товарларни олиб кириш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида эркин иқтисодий зоналар учун ташқи иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тартиби (божхона, валюта, солиқ ва бошқалар) ўрнатилиши мумкин бўлиб, у эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси божхона божлари, солиқлар ва уларга тенг кучга эга бўлган йиғимларни бекор қилишга, товарларни экспорт ва импорт қилишнинг миқдорий чекловларига, товарларнинг эркин ҳаракат қилиши йўлидаги бошқа тўсиқларни бекор қилишга қаратилган эркин савдо тўғрисида хорижий давлатлар билан халқаро шартномалар тузиши мумкин.
30-модда. Низоларни ҳал қилиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги шартномани амалга ошириш натижасида юзага келадиган низолар шартномада назарда тутилган тартибда ҳал қилинади. Шартномада низоларни ҳал қилишни тартибга солувчи қоидалар бўлмаган тақдирда, қўлланиладиган ҳуқуқ ва ҳал қилинадиган жой халқаро хусусий ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1190-моддасига қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан низолари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.