Т/р | Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури** | Миқдори |
I. Ҳоким ёрдамчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар | ||
1. | Томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия ажратиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 30 бараваригача |
2. | Томорқа ер эгаларига суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 10 бараваригача |
3. | Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 3 бараваригача |
4. | Ишсиз фуқаролар, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 10 бараваригача |
5. | «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 10 бараваригача |
6. | Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан субсидия ажратиш | БҲМнинг 10 бараваригача |
7. | Жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун бир марталик субсидия ажратиш | БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда |
9. | Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 10 бараваригача |
10. | Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидия ажратиш | БҲМнинг 1 бараваригача |
11. | Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишларида «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш | Ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача |
12. | Касаначилик фаолиятини ташкил этган талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир марталик субсидия ажратиш | Бир ойлик ўртача даромади миқдорида |
14. | Тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 40 бараваригача |
15. | Тадбиркорлик субъектларига касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш | Ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача |
16. | Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун жалб қилинган ҳар бир касаначи учун фоизсиз ссуда ажратиш | 1 миллион сўмгача, бироқ 2 йилгача муддатга жами 150 миллион сўмгача |
17. | Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш | Жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача, юридик шахсларга 300 миллион сўмгача |
18. | Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб қуйидаги мақсадлар учун: | |
«устоз-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун; | БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача | |
шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун; | 50-75 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача | |
усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун; | Харажатларнинг 50-75 фоизи, бироқ БҲМнинг | |
ҳунармандларнинг Ҳунарманд уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 5 бараваригача | |
II. Хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар | ||
1. | Камида икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўн бир ойгача муддатга банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш | Меҳнат шартномасига асосан белгиланадиган миқдорда |
2. | Иш берувчиларга — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун тўловни амалга ошириш | Ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари |
3. | Касб-ҳунарга эга бўлмаган ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларни малакаси ошириш курсларига жалб этиш | Ҳисоб-китобга кўра |
4. | Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун субсидия ажратиш | Ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача |
6. | Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш | 33 миллион сўмгача |
7. | «Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларни махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилишини таъминлаш | Ҳисоб-китобга кўра |
8. | Бир марталик моддий ёрдам бериш | БҲМнинг 4 баравари |
9. | Сектор раҳбари хулосаси асосида, оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш | БҲМнинг 50 бараваригача |
10. | Турар жой ижараси учун компенсация тўлаш | Тураржой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) |
11. | Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш | Бошланғич бадални тўлаш: 32 миллион сўм |
12. | Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш | Уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи |
13. | Уй-жой билан таъминлаш | Ҳисоб-китобга кўра |
16. | Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир марта тўлов-контракти тўлаб бериш | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |
17. | Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш | 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда |
18. | Касб-ҳунар таълими ташкилотларига — банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун грант ажратиш | Ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача |
19. | Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий таълим ташкилотларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш учун грант ажратиш | Ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача |
20. | Тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий санитария муассасаси томонидан стационар ёки амбулатор даволаш | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
21. | Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек уларнинг вояга етмаган (қарамоғида 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъий назар) фарзандларини ўрнатилган тартибда электрон навбатга қўйиш орқали вилоят ёки республика даражасида тиббий муассасаларда даволаш | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
22. | Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида |
23. | «Аёллар дафтари»га киритилган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини реабилитация воситалари билан таъминлаш | Ҳисоб-китобга кўра |
26. | «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш | Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача |
28. | Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант | БҲМнинг 60 бараваригача |
III. Ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар | ||
1. | Моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш | БҲМнинг 4 бараваригача |
3. | Ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш | БҲМнинг 8 бараваригача |
7. | Профессионал ва олий таълим ташкилотлари касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларнинг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |
8. | Ёшларга тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш | 6 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари |
9. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш | Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга БҲМнинг бир бараваригача |
10. | Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш | Маҳаллий босқичлар учун БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичлар учун БҲМнинг 40 бараваригача |
11. | Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш | Уч ой муддатгача БҲМнинг 50 бараваригача |
12. | Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида |
14. | Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун субсидия ажратиш | Хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми |
16. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация ажратиш | 12 ойгача ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) |
17. | Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш | Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача |
20. | Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант | БҲМнинг 60 бараваригача |
21. | Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашида йўлкира харажатларини қоплаш учун ҳар ойда компенсация | БҲМнинг 1 баравари |
22. | 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини бир марта харид қилиш | БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |