toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йигим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. 2026 йил ҳосилидан бошлаб камида 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган пахта хомашёсини етиштирувчиларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барқарорлик рейтинги асосида имтиёзли кредитлар пасайтирилган фоиз ставкаларида ажратилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 304-сонли қарорига асосан киритилган)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 декабрь,
680-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорига
1-ИЛОВА
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тартибини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сон «Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма);
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарз олувчи — пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари), уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фьючерс, форвард, спот шартномаси — пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ўртасида тегишли йил ҳосилининг йиғим-терими даврида пахта хом ашёсини етказиб бериш шарти билан икки томонлама тузилган ҳамда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа» АЖнинг алоҳида «пахта хом ашёси секцияси» орқали рўйхатдан ўтган шартнома;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
кредит буюртманомаси — қарз олувчилар томонидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йигим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун кредит ажратиш мақсадида тижорат банки филиалларига «Агроплатформа» АТ орқали тақдим этилган буюртманомалар асосида тижорат банклари томонидан умумлаштирилган кредит буюртманомалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эълон қилинадиган нарх — Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкаси тўғрисида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган маълумот;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
пахта хомашёси қиймати — тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) ҳамда эълон қилинган нарх асосида ҳисобланган қиймат;
молия йили — биринчи январдан ўттиз биринчи декабрнинг охиригача бўлган вақтни ўз ичига олган давр.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Пахта хом ашёси учун эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ўртасида фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача тузилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
4. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта хом ашёсини етиштирувчиларнинг пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бунда пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун ажратиладиган кредитларнинг миқдори агротехник тадбирлар учун зарур бўладиган минерал ўгитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва кимёвий воситаларнинг нархлар динамикасини таҳлил қилиб, шунингдек, агротехник хариталардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Жамғарма томонидан ойма-ой белгиланади.
5. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида:
пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар;
фьючерс шартномаси асосида пахта хом ашёсини етиштирувчилардан харид қилинган пахта хом ашёсининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилининг 20 августига қадар битим тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма ўзининг кредит ресурсларини тижорат банкига пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун норматив ҳосилдорлик (центнер/гектар), пахта йиғим-терими ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини молиялаштириш учун фьючерс ва спот шартномалари бўйича ялпи ҳосилдорлик асосида молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрида эълон қилинган бошланғич нархдан келиб чиқиб, ҳисобланган қиймат асосида жойлаштиради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 декабрдаги 771-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон)
7. Тижорат банки Жамғармага:
пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш мақсадида агротехник тадбирларга мувофиқ ҳар ойда;
пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини (пахта йиғим-терими харажатларини) кредитлаш учун пахта йиғим-терими мавсумида кредит буюртманомаларини тақдим этади.
Жамғарма тақдим этилган кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкига кредит ресурсларини жойлаштиради.
Жамғарма томонидан жойлаштирилган кредит ресурслари тижорат банки томонидан белгиланган муддатда қайтарилмаганда, муддати ўтган қарздорликлар тижорат банкининг вакиллик ҳисобварақларидан қайтарилади.
8. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йигим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирларнинг муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилади.
Пахта йигим-терими харажатларини ва пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш молия йилининг 1 сентябридан бошланади.
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
9. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини:
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга, шундан 12 ойлик имтиёзли давр билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 8 фоизда, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хом ашёси йиғим-терими учун — пахта хом ашёси ялпи қийматининг 30 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
(9-банд «а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 18 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади), 12 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача, йиллик 8 фоизда, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 9 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача, йиллик 8 фоизда, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
(9-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта етиштириш харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар:
«А» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи Қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 2 фоиз пасайтирилган ҳолда жойлаштиради;
«В» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 1 фоиз пасайтирилган ҳолда жойлаштиради.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 304-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштириш, унинг йиғим-терими ва у бўйича якуний ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредитлар битимларда белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси — 2 фоиз) миқдорида тўланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу тартиб аввалги йиллар пахта ҳосилини етиштириш ва йиғим-терими учун ажратилган кредитларга ҳам татбиқ этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-119-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон)
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларининг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
11. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига «Агроплатформа» АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари:
ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома.
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналари пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва йиғим-терими учун:
(11-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс ва спот шартномалари;
(11-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
пахта йигим-терими мавсумида электрон тарозидан қабул қилинган пахта хом ашёсини мажбурий ҳисобга олиш тизими орқали расмийлаштирилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ер участкасининг ижара ҳуқуқи гарови билан бирга қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлажак ҳосил суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
мол-мулклари (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган мол-мулклар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
спот шартномаси бўйича имтиёзли кредит қийматининг 50 фоизи миқдоридаги ликвидли мол-мулк;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
14. Ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Бунда фьючерс шартнома «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг алоҳида «пахта хом ашёси секцияси» орқали рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тижорат банки томонидан кредит шартномаси тузилмайди.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки қарз олувчини 2 иш куни ичида рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
15.Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
16. Кредит миқдори ҳар йили эълон қилинадиган нарх асосида тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
17. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан, қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёсини етиштириш, терим ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини кредитлаш бўйича тузган кредит шартномасига асосан:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон)
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга, шундан 12 ойлик имтиёзли давр билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хом ашёси йиғим-терими учун — пахта хом ашёси ялпи қийматининг 30 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) 4 ойга кредит ажратилади;
(18-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 18 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади), 12 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
(18-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
в) уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 9 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
(18-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади.
(18-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан аввал ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда, уларга пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун кредитлар ажратилмайди.
(18-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хомашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хомашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрига қадар биржанинг «клиринг» (марказлаштирилган ҳисоб-китоб) тизими орқали тўланади.
(18-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Пахта хом ашёсини етиштириш, терим ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини кредитлаш учун Жамғарма кредитлари ҳисобидан тижорат банклар томонидан ажратиладиган кредитлар доирасида суғурта шартномалари бўйича воситачиликни тақдирлаш тўловларини ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
182. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта етиштириш харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар:
«А» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи Қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 2 фоиз пасайтирилган ҳолда ажратади;
«В» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 1 фоиз пасайтирилган ҳолда ажратади.
(182-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 304-сонли қарорига асосан киритилган)
19. Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
20. Агар кредит ажратишда таъминот сифатида суғурта полиси қабул қилинганда, тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитларни ҳар ойда камида бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг, шунингдек, доимий масофавий мониторинг қилади. Бунда:
масофавий мониторингни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Агроплатформа» АТни белгиланган тартибда сунъий йўлдошга (учувчисиз учадиган аппаратларга) интеграция қилиш орқали тижорат банклари ва суғурта ташкилотларига кўмаклашади;
тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар кредит мониторинги натижалари бўйича маълумотларни «Агроплатформа» АТга жойлаштириб боради.
21. Кредит мониторинги:
а) ҳар бир пахта хом ашёсини етиштирувчи, уруғчилик хўжалиги ва ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластери бўйича ғўза экинининг ҳолатини, бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларни қайтариш учун етарлигини, шу жумладан, пахта хом ашёсини етиштириш учун агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилганлигини аниқлаш мақсадида;
б) ҳар бир пахта-тўқимачилик кластери бўйича пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ҳисобидан харид қилинган пахта хом ашёсини кредит олиш учун тижорат банкига аввал тақдим этилган электрон тарозидан ўтганлиги ва қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатга мослигини ҳамда сақлаш қоидаларига амал қилинаётганлигини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
22. Кредит мониторинги натижаларига кўра:
а) пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган кредит:
чигит (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги;
ғўза экини ҳолатининг қониқарсизлиги;
агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги оқибатида кутилган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда;
б) пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредит ҳисобидан харид қилинган пахта хом ашёсининг миқдорини тижорат банкига аввал тақдим этилган ҳужжатларга мос келмаслиги, харид қилинган пахта хом ашёси сифатининг бузилганлиги, сақлаш қоидаларига амал қилинмаётганлиги аниқланганда, шунингдек, қарз олувчи томонидан мониторинг ўтказишга имкон берилмаганда, бу ҳақда тижорат банки, суғурта ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида уч томонлама далолатнома тузилади.
Тузилган далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш бўйича тегишли чораларни кўради. Бу чоралар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мониторинг бўйича амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар натижалари тижорат банкининг вилоят бошқармалари раҳбарлари томонидан ҳар ойда, бошқарув раиси томонидан ҳар чоракда бир маротаба якуний муҳокама қилинади.
Тегишли даврда қарз олувчилар мониторинг ўтказишга шароит яратмаганлиги, қаршилик қилишлари оқибатида ажратилган кредитлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш мақсадида тижорат банки томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш бўйича мурожаат қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармонига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
6-боб. Кредитларни сўндириш тартиби
23. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш мақсадида пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерларига тижорат банклари томонидан 23210 ҳисобварағи очилади.
24. 23210 ҳисобварағига тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда:
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради;
б) пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчилик хўжаликлари Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатлари учун олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
25. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки 23210 ҳисобварағида қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади.
Қарз олувчи ушбу маблағлардан қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган қарздорликни тўлиқ сўндиргандан сўнг эркин фойдаланиши мумкин.
26. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари ва электрон тўлов воситалари асосида амалга оширилади.
Тўловлар товар ва хизматлар хариди бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Бунда харид қилинган товар ва хизматлар қайтарилганда, қайтариладиган маблағлар тўлов амалга оширилган ҳисобварақларга қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Қарз олувчи пахта хомашёсини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 декабрдаги 771-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон)
28. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
29. Қарз олувчи томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
30. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки кредитни сўндиришни қуйидаги таъминот турларига қаратади ва сўндириш чораларини кўради:
суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади;
қарз олувчининг мол-мулкларига (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган мол-мулклар бундан мустасно);
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турларига қаратади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
31. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Тижорат банкларига жойлаштирилган Жамғарманинг кредит ресурсларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ҳамда тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳар ойда камида бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг қилганлиги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўрганилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорига
2-ИЛОВА
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом республикада етиштирилган пахта хом ашёсини биржа савдоларига қўйиш, сотиш ва харид қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
аванс — сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган маблағ;
биржа — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;
биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилер ва брокер сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
манипуляция — биржа савдолари иштирокчиларининг қўшимча даромад олиш мақсадида нархларни сунъий ўзгартиришга, бир даражада ушлаб туришга ва бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир этишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва интернет тармоғида қасддан ёлғон маълумотлар тарқатиш;
сотувчи — пахта хом ашёсини етиштирувчилар;
харидор — биржа савдолари орқали пахта хом ашёсини сотиб олувчи юридик шахслар;
фьючерс шартномаси — тегишли йил ҳосилидан пахта хом ашёсини йиғим-терим даврида етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;
форвард шартномаси — маҳсулотни шартномада белгиланган муддатда етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;
спот шартномаси — биржа товарларини кечиктирмасдан (бир ой ичида) етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;
стандарт биржа контракти — биржа томонидан белгиланган тартибда котировкалаш варағига киритилган стандарт биржа контракти;
эълон қилинадиган нарх — Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкаси тўғрисида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган маълумот;
23210 — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи.
3. Мазкур Низомга асосан сотувчи томонидан пахта хом ашёси ички бозорда муайян ҳудуддаги (вилоятдаги) пахта-тўқимачилик кластерига биржанинг икки томонлама қарама-қарши аукцион тизимининг алоҳида пахта секцияси орқали фьючерс, форвард шартномаси асосида ёки тўлиқ ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёси ёки пахта хом ашёсини тегирмон усулида бирламчи қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар (тола, чигит, линт, ўлик пахта) барча харидорларга биржа савдолари орқали эркин сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Етиштирилган пахта хом ашёси ёки уни қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни (тола, чигит, линт, ўлик пахта) харидорга сотиш шартномаси биржанинг ахборот порталида тузилади ва ушбу шартнома бўйича тўловлар биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш (тўлов ҳужжатларига мувофиқ пул ўтказиш) қоидалари асосида амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
4. Биржа харидор томонидан сотувчига етказиб берилган пахта маҳсулотлари учун амалга оширган тўловлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали солиқ органига тақдим этиб боради.
2-боб. Пахта хом ашёсини фьючерс, форвард шартномаси асосида сотиш
5. Харидорлар ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб пахта хом ашёсини форвард, фьючерс шартларида сотиб олиш бўйича келгуси йил ҳосили учун стандарт биржа контрактини очишга ариза билан биржага мурожаат қилади.
Спот шартномаларида сотувчи томонидан ариза билан мурожаат қилинади.
6. Пахта хом ашёсининг биржа савдолари стандарт биржа контрактлари асосида амалга оширилади, бунда пахта хом ашёси етказиб бериладиган ҳудуд, унинг лот миқдори, нави, тури, синфи (чигит нави) мажбурий тарзда акс эттирилади.
Стандарт биржа контракти фьючерс, форвард савдоларида харидорнинг, спот савдоларида сотувчининг аризасига асосан очилади.
7. Пахта хом ашёси биржа савдоларида сотувчи жойлашган ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоятлар бўйича) пахта-тўқимачилик кластери томонидан харид қилинади.
8. Биржа савдоларига қўйилган товар умумий қиймати ва мўлжалланаётган битим ҳажми бўйича сотувчи ва харидор томонидан фьючерс шартномасида 0,1 фоиз миқдорида, форвард, спот шартномасида 10 фоизгача закалат маблағи биржанинг ҳисоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига киритилади.
9. Биржа аъзолари сотувчи ва харидорнинг мурожаатига асосан биржа савдоларининг электрон тизимига (кейинги ўринларда — БСЭТ) аризаларни жойлаштириш орқали биржа битимларини тузади.
10. БСЭТда сотувчи ва харидорнинг буюртмаларини бирлаштириш натижасида тузилган битимлар рўйхатга олинади ва сўнгра БСЭТнинг дастурий комплексида битимлар реестри шакллантирилади.
11. Битим тузилганидан сўнг харидор:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фьючерс шартномаси доирасида ҳисоб-китобларни тўлиқ биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг қоидалари асосида амалга ошириб, пахта хомашёси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан етказиб берилган пахта хомашёси қийматининг 80 фоизини, қолган қисмини молия йилининг 31 декабрига қадар биржадаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ҳисобварағига ўтказади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
форвард шартномасида кўрсатилган муддат ичида пахта хом ашёси қийматини сотувчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига тўғридан-тўғри тўлаб беради. Бунда тўлов муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги шарт.
Сотувчи ва харидор форвард шартномасида назарда тутилган юклаш даври доирасида маҳсулотни юклаш ва тўловни амалга ошириш муддатини ўзаро келишади.
Харидор фьючерс, форвард шартномаси доирасида қабул қилган пахта хом ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,1 фоизи миқдоридаги пеняни сотувчига тўлаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда фьючерс шартномалари бўйича натура (товар-моддий бойликлар) шаклида ҳисоб-китоб қилиш қатъий тақиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
12. Пахта хом ашёсининг нархи (биринчи нав, иккинчи синф) Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула асосида миллий валютада (сўм) аниқланади:
Бх=(Жн х Вк-Кх) х Тч+Имқ
Бунда:
Бх — бир тонна пахта хом ашёсининг миллий валютадаги (сўм) нархи;
Жн — бир тонна пахта толасининг Нью-Йорк биржаси ўртача 6 ойлик фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача қийматидан келиб чиқиб аниқланган АҚШ долларидаги ўртача нархи (ўртача фьючерс котировкаси х 22,046);
Вк — Марказий банк томонидан эълон қилинган 1 АҚШ долларининг охирги 6 ойдаги ўртача валюта курси, сўм/доллар;
Кх — пахта-тўқимачилик кластерининг бир тонна пахта толасига тўғри келадиган пахта хом ашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича харажатлари пахта толасининг Нью-Йорк биржаси ўртача 6 ойлик фьючерс котировкалари бўйича АҚШ долларидаги ўртача нархининг 20 фоизи миқдорида, сўмда;
Тч — ўртача тола чиқиш коэффициенти (33,5%);
Имқ — бир тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган иккиламчи маҳсулотнинг ўртача 6 ойлик қиймати, сўмда (чигит чиқиш коэффициенти — 53%, линт — 4%, ўлик пахта — 2%).
Юқорида келтирилган формула асосида аниқланган ўртача нархдан келиб чиқиб, пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китоблари мазкур Низомга 1-иловадаги ҳар бир саноат нави, синфи ва типи бўйича коэффициентларни ўртача нархга кўпайтирган ҳолда амалга оширилади.
13. Қуйидагилар:
пахта хом ашёсининг нав ва синфлар бўйича нархини ҳисоблаш коэффициентлари 1-иловага мувофиқ;
пахта толасининг тип ва кодлар бўйича нархини қайта ҳисоблаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ аниқланади.
Харидор пахта хом ашё сини давлат стандарти (Oʻz DSt 615:2008) талаблари асосида сифат кўрсаткичларига (намлик, ифлослик) мувофиқ қабул қилади.
Пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёнида эътирозлар юзага келганда, сотувчи ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг малакали мутахассисларидан иборат арбитраж гуруҳларига мурожаат қилиши ва уларнинг хулосасини олиши мумкин.
14. Сотувчи фьючерс, форвард шартномаси доирасида пахта хом ашёси бўйича тўловларни тўлиқ қабул қилгандан сўнг бир иш куни ичида биржани тўловлар тўлиқ амалга оширилган сана ҳақида хабардор қилади.
Биржа ушбу хабарномада берилган маълумотларни солиқ органи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактураларга солиштириб текширади.
15. Сотувчи ва харидор фьючерс, форвард шартномасида назарда тутилган юклаш даври доирасида пахта хом ашёсини юклаш муддатини келишади.
Бунда:
сотувчи шартномада белгиланган миқдордаги пахта хом ашёсини харидорнинг тегишли омборига етказиб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотувчилар томонидан фьючерс ва форвард шартномалари асосида электрон тарози орқали топширилган пахта хомашёси учун «Ҳосил қабули» ахборот тизимида электрон имзо ёрдамида юк хати (ПК-17) ва унинг асосида ҳисоб-фактура расмийлаштирилади;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ҳосил қабули» ахборот тизимида пахта хомашёси учун расмийлаштирилган юк хатлари ва ҳисоб-фактураларни «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ биржа савдолари ахборот тизимига юборади;
«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ сотувчи томонидан бажарилган мажбуриятлар миқдоридаги маблағларни харидор шахсий ҳисобварағидан сотувчининг шахсий ҳисобварағига кейинчалик унинг хизмат кўрсатувчи банкдаги 23210-ҳисобварағига кўчириш орқали ўтказиб боради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Форвард шартномаси доирасида пахта хомашёси харидорга етказиб берганлигини ҳамда маҳсулот учун тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларни (биржа шартномалари бўйича тўлов топшириқномалари, тарафлар томонидан тўловлар тўлиқ тўланганини тасдиқловчи келишувлар) тақдим этганда, биржада шартнома ёпилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Фьючерс шартномалари молия йилининг 1 декабрь ҳолатига кўра қуйидаги ҳолатларда ёпилади:
а) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан мажбуриятлар умуман бажарилмаганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
б) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилганда ва/ёки бажарилмаганда, шартнома молия йилининг 31 декабригача ёпилмайди;
в) сотувчи ва харидор томонидан мажбуриятлар умуман бажарилмаганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмагани учун бекор қилади ва харидор ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
г) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилганда ва/ёки бажарилмаганда, шартнома молия йилининг 31 декабригача ёпилмайди.
162. Фьючерс шартномалари молия йилининг 31 декабрь ҳолатига кўра қуйидаги ҳолатларда ёпилади:
а) сотувчи ва харидор томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;
б) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганда, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
в) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмагани учун бекор қилади ва харидор ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
г) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда, шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёпилишига йўл қўйилади ёки ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади.
(161 ва 162-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)
17. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фьючерс, форвард шартномаси тарафларидан бирига нисбатан суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошланган тақдирда ёки тараф тўловга қобилиятсиз деб топилганда, фьючерс шартномаси иккинчи тарафнинг талабига асосан суд тартибида ёки белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта-тўқимачилик кластери кластерлар реестридан чиқарилганда бекор қилинади ҳамда тўловга қобилиятсиз тараф тўғрисидаги маълумот «Агроплатформа» АТ ахборот тизимидан чиқарилади.
Бунда пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошланган тақдирда ёки у тўловга қобилиятсиз деб топилганда белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта-тўқимачилик кластери кластерлар реестридан чиқарилганда:
шартнома бекор бўлади ва закалат пуллари сотувчи фойдасига жарима сифатида ўтказилади;
пахта хом ашёси биржа савдоларига қайта сотувга чиқарилади.
Бунда сотилмай қолган пахта хом ашёси йиғим-терим даврида сотувчилар томонидан спот шартномаси асосида сотилади. Сотувдан тушган маблағлар сотувчиларнинг 23210 ҳисобварағига йўналтирилади.
3-боб. Пахта хом ашёсини спот шартномаси асосида сотиш
18. Сотувчи томонидан ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёси биржа савдолари орқали спот шартномалари асосида сотилади.
Бунда:
спот шартномалари расмийлаштиришни режалаштирган сотувчилар ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача (2025 йил ҳосили учун 1 майгача) мавжуд пахта хом ашёсини сақлаш омборлари (маскан) белгиланган талабларга жавоб бериши юзасидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва бошқа тегишли идоралар томонидан берилган хулосани ёки худди шундай хулосаси мавжуд омборлар бўйича пахта хом ашёсини вақтинча сақлаш ёки ушбу омборни ижара олиш тўғрисида тузилган шартномани «Агроплатформа» ахборот тизимига киритиши шарт;
пахта хом ашёсини вақтинча сақлаш ёки омборни ижарага олиш тўғрисида тузилган шартномалари мавжуд бўлмаган сотувчилар етиштириладиган пахта хом ашёси бўйича ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача форвард ёки 1 июнигача фьючерс шартномасини расмийлаштиради.
19. Стандарт спот биржа контракти сотувчилар томонидан биржага тақдим этиладиган ариза ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган синов хулосаси асосида очилади.
20. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
21. Сотувчи ва харидор биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган битимга мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.
22. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир биржа савдоси бўйича сотувчи ва харидорни биржа савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТда амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Томонлар ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан тузилган олди-сотди шартномаси ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ тегишли чоралар қўлланади.
24. Биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ички (инсайдерлик) маълумотлардан фойдаланиш ва асоссиз даромад олишнинг рақобатга зид бошқа усулларидан фойдаланишнинг олдини олиш қоидалари асосида назорат қилинади.
25. Биржа савдоларини ташкил қилиш, шартномавий мажбуриятларини бажариш ва ҳисоб-китоб-клиринг хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган баҳс ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж комиссияси ёки суд томонидан ҳал этилади.
Бунда фьючерс, форвард шартномаси маҳсулот етказиб бериш муддатидан олдин тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ёки иқтисодий суд орқали бекор қилинади.
Фьючерс, форвард шартномаси иқтисодий суд томонидан бекор қилинган тақдирда, қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори асосида фьючерс, форвард шартномаси нархида маҳсулот биржа савдоларига қайта сотувга чиқарилади.
26. Харидор пахта хом ашёсини шартномада белгиланган нархда сотиб олишдан бош тортганда, белгиланган муддатда тўлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширмаган, сотувчи пахта хом ашёсини харидорга шартномада белгиланган шарт ва муддатда етказиб бермаган тақдирда:
мажбуриятларни бажармаган томоннинг закалат пуллари жабрланувчи фойдасига жарима сифатида ушлаб қолинади;
тузилган фьючерс, форвард шартномаси шартлари асоссиз бажарилмаганда, суд қарорига асосан биржа битими бўйича шартнома қийматининг бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима қўлланади.
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Пахта хом ашёсининг нав ва синфлар бўйича нархини ҳисоблаш коэффициентлари
(базис — 1-нав, 2-синф)

Навлар

Синфлар

Эълон қилинадиган нархга нисбатан қўлланиладиган коэффициент

1-нав

1-синф

1,026

2-синф

1,000

3-синф

0,800

2-нав

1-синф

0,938

2-синф

0,860

3-синф

0,791

3-нав

1-синф

0,822

2-синф

0,731

3-синф

0,517

4-нав

1-синф

0,612

2-синф

0,475

3-синф

0,363

5-нав

3-синф

0,254

Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Пахта толасининг тип ва кодлар бўйича нархини қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Узун толали

Тола тури

1

2

3

Узунлиги (дюйм)

1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Код

43

42

41

40

39

38

Коэффициент

1,6080

1,4699

1,4008

1,2331

1,1147

Ўрта толали

Тола тури

4

5

6

Узунлиги (дюйм)

1,5/32

1,1/8

1,3/32

1,1/16

1,1/32

Код

37

36

35

34

33

Коэффициент

1,0000

0,9865

0,9737

0,9618

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 09/23/680/0963-сон; 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон; 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон; 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон; 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)