Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик
нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур буйруқ иловасининг
1-банди 2024 йилнинг 1 январидан амалга киритилади.
«Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг тўрт ярим баробаридан ошмаслиги лозим.».
2.
99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«99. Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами ушбу ШНҚнинг 21-жадвалига мувофиқ белгиланиши лозим.».
3. 21-жадвалнинг
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4.
99.1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.