Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8, 91-сон «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 1647, 2006 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қарор
муқаддимасидан «ва 2006 йил 17 майдаги «2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-351-сон қарорининг 4-банди» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
а)
Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон ва 2006 йил 17 майдаги «2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-351-сон қарорларининг 4-бандларига мувофиқ,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 6-банднинг
ўн олтинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в)
7 ва
8-бандлардаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» ва
«б» кичик бандлардан «, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология» деган сўзлар билан алмаштирилсин.