1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2472-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 октябрь,
43-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 октябрь,
57-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 4 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2023 йил 9 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2023 йил 17 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сон қарорига ИЛОВА
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«5. Ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари (бундан буён матнда тиббиёт ташкилоти деб юритилади) қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) томонидан пуллик асосда амалга оширилади.»;
иккинчи хатбошидаги «давлат даволаш-профилактика муассасалари» деган сўзлар «давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади)» деган сўзлар «тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТИЭК деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом деб юритилади) талаблари асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ва даврий тиббий кўрикдан ўтадиган ҳайдовчилар томонидан 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим қилинади.».
«15. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига мувофиқ агар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.».
«16. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.».
«18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy maʼlumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади.».
«24. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисидаги асосий тиббий ҳужжат бўлиб, тиббий комиссия раиси ва котиби томонидан тўлдирилади ва имзоланади.
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномалар нусхаси тиббиёт ташкилотида 3 йил сақланади.».
13. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «даволаш-профилактика муассасаси» деган сўзлар «тиббиёт ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 271-банддаги «ТМЭКга» деган сўз «ТИЭКга» деган сўз билан алмаштирилсин.
15. 272-банддаги «ТМЭКда» ва «ТМЭК» деган сўзлар тегишли равишда «ТИЭКда» ва «ТИЭК» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 273-банддаги «ТМЭК» деган сўз «ТИЭК» деган сўз билан алмаштирилсин.
«274. Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.».
18. 33-банддаги «даволаш-профилактика муассасасининг» деган сўзлар «тиббиёт ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 2-илованинг «Ҳайдовчилик тоифалари» устунидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА