Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сон қарори (рўйхат рақами 2590, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банднинг
еттинчи хатбошисидаги «Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатида (рўйхат рақами 2544, 2013 йил 26 декабрь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатида (рўйхат рақами 3357, 2022 йил 31 март)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «карантин тадбирларини» деган сўзлар «ўсимликлар карантинига доир тадбирларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 2-бобнинг 4-параграфи
номи ва
19-банддаги «Карантин тадбирларини» деган сўзлар «Ўсимликлар карантинига доир тадбирларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг мақсади ўсимликлар карантини объектларининг хорижий мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектлари тарқалган ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудларига кириб келиши натижасида зарар етказилиши хавфининг олдини олиш, уни чеклаш ва бартараф этишдан иборат ҳисобланади.».
6.
17 ва
20-бандлардаги «Карантин тадбирлари» деган сўзлар «Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
18-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8.
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назорати ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати органлари томонидан амалга оширилади.».