1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3477]
Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
1. Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этишнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 ноябрь,
19-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 14 ноябрдаги 19-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этишнинг
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]
Ушбу Намунавий тартиб шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси (бундан буён матнда бўлинма деб юритилади) ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
1. Мазкур Намунавий тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
шахсга доир маълумотлар субъекти (субъект) — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;
шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) — шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (мулкдор) — шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
ваколатли шахс — мулкдор ва (ёки) оператор томонидан тайинланган, шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи масъул шахс;
бўлинма — мулкдор ва (ёки) оператор томонидан тайинланган, шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун ташкил этиладиган икки ва ундан ортиқ масъул шахслардан иборат бўлинма;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги — шахсга доир маълумотлар субъектининг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмаслиги бўйича риоя этилиши мажбурий бўлган талаб;
шахсга доир маълумотларни блоклаш (чеклаш) — шахсга доир маълумотларга ишлов беришни вақтинча тўхтатиш (шахсга доир маълумотларни аниқлаштириш учун ишлов бериш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно).
2-боб. Бўлинма ёки ваколатли шахс фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
2. Шахсга доир маълумотларга ишлов берилиши ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун вазифалар ҳажми, маълумотлар базаларининг сони ҳамда уларнинг автоматлаштирилганлик даражасидан келиб чиқиб, мулкдор ва (ёки) оператор томонидан бўлинма ташкил этилади ёки ваколатли шахс тайинланади.
3. Бўлинма ёки ваколатли шахс фақат мулкдор ва (ёки) операторнинг қонуний топшириқларини бажаради ҳамда бевосита мулкдор ва (ёки) оператор раҳбари олдида жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
4. Бўлинма ёки ваколатли шахс ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни, шахсга доир маълумотлар соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Намунавий тартиб талабларига ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларга мувофиқ амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 570-сон «Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.03 Меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилиш тартиби]
5. Бўлинма раҳбари ва ходимлари ёки ваколатли шахс бошқа ишга ўтказилганда (бўлинма тугатилганда) ёки улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, уларнинг маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи мулкдор ва (ёки) оператор томонидан охирги иш кунидан кечиктирмасдан бекор қилиниши шарт.
3-боб. Бўлинма ёки ваколатли шахснинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Қуйидагилар бўлинма ёки ваколатли шахснинг асосий вазифалари ҳисобланади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинишини, яхлитлигини ва бут сақланишини ҳамда махфийлигига риоя этилишини таъминлаш;
шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олдини олиш, қонунчиликда белгиланган талаблар бузилганлиги аниқланган ҳолларда мулкдор ва (ёки) оператор билан келишган ҳолда шахсга доир маълумотларни блоклаш (чеклаш);
мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот хавфсизлиги сиёсатини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
шахсга доир маълумотлар билан ишловчи ходимлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш;
мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлашда уларга таҳдид соладиган сабабларни ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Бўлинма ёки ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда, мулкдор ва (ёки) оператор бўлинма ёки ваколатли шахс томонидан бажариладиган ҳар қандай вазифаларнинг манфаатлар тўқнашувига олиб келмаслигини таъминлаши керак.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси;
шахсга доир маълумотлар билан ишлаш жараёнида келиб чиқадиган ҳар қандай муаммо ва (ёки) тушунмовчиликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигидан тегишли тавсияларни олиш учун ушбу Агентликка мурожаат қилиш;
ўз вазифаларини амалга ошириш учун мулкдор ва (ёки) операторда мавжуд шахсга доир маълумотлар базасига чекловларсиз кириш;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари ҳақида мулкдор ва (ёки) оператордан маълумот олиш.
Бўлинма ёки ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) мулкдор ёки оператор томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
8. Бўлинма ёки ваколатли шахснинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари томонидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан ички назоратни амалга ошириш;
шахсга доир маълумотлар базаси ва мазкур базада ишловчи ходимларнинг фаолиятини даврий текширувлардан ўтказиш ва шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ҳолати ва амалиётини яхшилаш;
шахсга доир маълумотларни сақлаш муддати тугаганида ёки уларни йиғиш ва уларга ишлов бериш мақсадига эришилгандан сўнг шахсга доир маълумотларнинг йўқ қилинишини ташкил этиш;
шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриш;
шахсга доир маълумотлар базаларида ишлаш ҳуқуқи берилган ходимлар рўйхатини шакллантириш, шахсга доир маълумотлар базаларидан фойдаланган мулкдор ва (ёки) оператор ходимининг логини, фойдаланиш вақти, ресурс номи ва бошқа маълумотлар акс эттирилган электрон қайдларни юритиш ва таҳлил қилиб бориш;
шахсга доир маълумотларга рухсатсиз кириш натижасида ўзгартирилган ёки йўқ қилинган шахсга доир маълумотларни қайта тиклаш имкониятини таъминлаш;
шахсга доир маълумотлар базасидаги маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, блоклаш (чеклаш), рухсатсиз фойдаланишга уринишларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;
заруратга кўра, шахсга доир маълумотлар сақланадиган сервер қурилмаларидаги электрон (рақамли) маълумотларни бошқа ҳудудда нусхасининг (репликация) реал вақт режимида сақланишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
меҳнат фаолияти давомида ва ундан кейинги даврда шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш.
Бўлинма ёки ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) мулкдор ёки оператор томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам амалга ошириши мумкин.