1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-бандида спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
спортчиларнинг спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун мурожаат қилиш тартиби;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун ариза ҳамда ҳужжатларни юбориш, кўриб чиқиш ва гувоҳномани бериш тартиби;
спорт унвонлари ва спорт разрядларининг амал қилиш муддатини белгилаш ҳамда қайта расмийлаштириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:
спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза бериш ҳамда 16 ёшга тўлмаган ариза берувчилар учун ЯИДХП орқали уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан ариза бериш имкониятини яратсин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХПга интеграция қилиш чораларини кўрсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 ноябрь,
588-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 588-сон қарорига ИЛОВА
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — спорт унвонлари ва спорт разрядлари беришни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилганда, унинг қонуний вакили);
Ягона спорт таснифи (кейинги ўринларда — ЯСТ) — спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар, шунингдек, уларни бажариш шартлари;
спортчи — танлаган спорт тури ёки турлари билан мунтазам шуғулланадиган, ўзининг спорт маҳоратини доимий ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан ўтказиладиган беллашув;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган жараёнлар;
спорт унвонини бериш тўғрисида тақдимнома — республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ имзоланган ва ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган ҳолда, ариза берувчининг 2 йил ичидаги ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилганлиги ҳамда расмий спорт мусобақалари ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳужжат;
спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома — спорт-таълим ташкилотлари, республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ёки унинг минтақавий бўлимлари раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ имзоланган ва ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган ҳолда, ариза берувчининг 6 ой ичидаги ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳужжат;
спортнинг техник ва амалий турлари — спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техника воситаларидан фойдалана билиш ва уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек, спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
3. Ушбу Регламентга мувофиқ ариза берувчига:
а) спорт унвонлари:
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси;
Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери;
б) спорт разрядлари:
Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод;
биринчи спорт разряди;
иккинчи спорт разряди;
учинчи спорт разряди;
ўсмирлар учун биринчи спорт разряди;
ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди;
ўсмирлар учун учинчи спорт разряди берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низом.
4. Халқаро гроссмейстер спорт унвони тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади. Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган спортчилар Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси спорт унвонини олган спортчиларга тенглаштирилади.
5. Спорт унвонлари республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клубининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан берилади.
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
6. Спорт разрядлари:
спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига Ўзбекистон спорт усталигига номзод, Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод ва биринчи спорт разрядлари — мазкур ташкилотларнинг тақдимномасига асосан қатъий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан;
ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — қатъий равишда ушбу ташкилотлар томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;
ўрта махсус, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларининг спортчиларига биринчи спорт разряди — қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;
бошқа жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари спортчиларига — Ўзбекистон спорт усталигига номзод, Ўзбекистон гроссмейстерига номзод, биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари ушбу ташкилотларнинг ёхуд тегишли спорт тури бўйича спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг тақдимномаларига асосан — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан, бунда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — тегишлича Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг минтақавий кенгашлари томонидан берилади.
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
7. Спорт унвонлари ва спорт разрядлари спортчиларга умрбод берилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
8. Спорт тури бўйича ЯСТ мавжуд бўлмаса, ушбу спорт тури бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилмайди.
ЯСТ Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб, ҳар 4 йилда бир марта келгуси 4 йил муддатга спорт федерацияларининг (уюшмаларининг), спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса — Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашининг тақдимномаларига асосан Олимпия ўйинлари ўтказилган йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
9. Ариза берувчиларга давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали:
спорт унвонлари олиш учун — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан;
спорт разрядлари олиш учун — доимий яшаш ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан кўрсатилади.
10. Спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
11. Ариза берувчи спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
12. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) спорт унвонларини олишда:
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари) нусхаси;
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома;
расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари) нусхаси (агар мавжуд бўлса);
спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига юборилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
14. Сўровномага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги Давлат хизматлари маркази ходими томонидан текшириб олинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
15. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
16. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
17. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи тасдиқлагандан сўнг 10 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда спорт унвонларини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ёки спорт разрядларини олиш бўйича вазирликнинг ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
18. Ариза тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида вазирлик ёки бошқарма томонидан:
спортчининг спорт унвони ёки спорт разряди расмийлаштирилади;
расмийлаштирилган спорт унвони ёки спорт разряди ягона электрон бошқарув тизимида қайд этилади.
Агар сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси спорт унвонини ёки спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат юборади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, аризани кўриб чиқиш муддати 15 иш кунига узайтирилади ҳамда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
19. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси мазкур Регламентга 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ спорт унвони ёки спорт разряди тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш ҳақидаги маълумотни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ариза берувчи спорт унвони ёки спорт разряди расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг Давлат хизматлари марказига келиб, электрон шаклдаги спорт унвони ёки спорт разрядини тасдиқловчи гувоҳномани олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси уларни бартараф этиш учун ариза берувчига бир иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин беш иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси спорт унвони ёки спорт разрядини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда спорт унвони ёки спорт разрядини беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
21. Аризанинг тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга юборилган сўровга 15 иш кунида жавоб олинмаганда, шунингдек, мурожаатга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси бу ҳақда ЯИДХП орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Бунда мурожаатга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги тақдимномани расмийлаштирган ташкилот томонидан 15 иш куни ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан, унга спорт унвони ёки спорт разрядини тасдиқловчи гувоҳнома берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
22. Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда алмаштирилади.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олдин берилган спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси илова қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси қайта расмийлаштириб берилади.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда, спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини берганлик учун йиғим ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
25. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
26. Спорт унвонини ва спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги бўйича тақдимномани расмийлаштирган ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.
27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш тўғрисида
ТАҚДИМНОМА
Тақдимнома
Унвон/Разряд
Спортчининг
3х4 ўлчамли рангли фотосурати
Спорт тури
-
Ф.И.О.
-
Миллати
-
Туғилган санаси:
(куни, ой, йил)
-
Спорт билан шуғулланиш стажи
-
Спортчини тайёрлаган мураббийларнинг Ф.И.О
-
Асосий кўрсаткичлари (нормативлари)
Бажарилиш санаси
(кун, ой, йил)
Мусобақа номи
(соҳа коди)
Мусобақа даражаси, тоифаси
Кўрсатилган натижа
-
-
-
-
Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари (агар мавжуд бўлса)
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқич
Масъуллар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ариза берувчи
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилган кундан бошлаб икки йил ичида
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда спорт унвонларини олиш бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига, спорт разрядларини олиш бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.
1. Ўн дақиқа ичида
2. ЯИДХП
2. Тўлдирилган сўровномани ЯИДХП орқали спорт унвонларини олиш бўйича — Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига, спорт разрядларини олиш бўйича — Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.
2. Автоматик тарзда.
3-босқич
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаси
1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
2. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, шу куннинг ўзида QR-код қўйилган гувоҳномани расмийлаштиради ва ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.
4. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш рад этилганда, бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборади.
1. Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини электрон шаклда талабгорнинг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида
2. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра унга спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини электрон ёки қоғоз шаклда беради.
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Спорт унвони ҳақида
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)
Спорт унвонлари ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:
Спорт унвонлари:
а) қуйидаги тартибда:
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси тўғрисида;
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт гроссмейстери тўғрисида;
Ўзбекистон спорт устаси тўғрисида;
Ўзбекистон спорт гроссмейстери тўғрисида;
ГУВОҲНОМА
ХТSU № 000000;
QR-код жойи;
б) Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
спорт турининг номи;
спорт унвони номи;
ваколатли шахснинг номи;
в) Гувоҳнома:
тартиб рақами тўрт лотин ҳарфидан «ХТSU» ва олтита рақамли сондан иборат бўлиши;
барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;
такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;
ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;
г) Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-код ва тартиб рақамига эга бўлади.
Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi
Sport turlari boʻyicha sportchiga sport unvoni berilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA XTSU № 000000
F.I.O.__________________________________________________________________________________________________________ Sport turi ______________________________________________________________________________________________________
«_____________________________» sport unvoni berildi.
Vakolatli shaxs
__________________
QR-kod
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4а-ИЛОВА
Спорт разряди ҳақида
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)
Спорт разряди ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:
Спорт разрядлари:
а) қуйидаги тартибда:
Ўзбекистон спорт усталигига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод тўғрисида;
биринчи спорт разряди тўғрисида;
иккинчи спорт разряди тўғрисида;
учинчи спорт разряди тўғрисида;
ўсмирлар учун биринчи спорт разряди тўғрисида;
ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди тўғрисида;
ўсмирлар учун учинчи спорт разряди тўғрисида;
ГУВОҲНОМА
SR № 000000;
QR-код жойи;
б) Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
спорт турининг номи;
спорт разряди номи;
ваколатли шахснинг номи;
в) Гувоҳнома:
тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан «SR» ва олтита рақамли сондан иборат бўлиши;
барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;
такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;
ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;
г) Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-код ва тартиб рақамига эга бўлади.
Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmalari
Sport turlari boʻyicha sportchiga sport razryadi berilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA SR № 000000
F.I.O.__________________________________________________________________________________________________________ Sport turi ______________________________________________________________________________________________________
«_____________________________» sportrazryadi berildi.
Vakolatli shaxs
__________________
QR-kod
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.