toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-бандида спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
спортчиларнинг спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун мурожаат қилиш тартиби;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун ариза ҳамда ҳужжатларни юбориш, кўриб чиқиш ва гувоҳномани бериш тартиби;
спорт унвонлари ва спорт разрядларининг амал қилиш муддатини белгилаш ҳамда қайта расмийлаштириш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:
спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза бериш ҳамда 16 ёшга тўлмаган ариза берувчилар учун ЯИДХП орқали уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан ариза бериш имкониятини яратсин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХПга интеграция қилиш чораларини кўрсин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 ноябрь,
588-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 588-сон қарорига
ИЛОВА
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — спорт унвонлари ва спорт разрядлари беришни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилганда, унинг қонуний вакили);
Ягона спорт таснифи (кейинги ўринларда — ЯСТ) — спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар, шунингдек, уларни бажариш шартлари;
спортчи — танлаган спорт тури ёки турлари билан мунтазам шуғулланадиган, ўзининг спорт маҳоратини доимий ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан ўтказиладиган беллашув;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган жараёнлар;
спорт унвонини бериш тўғрисида тақдимнома — республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ имзоланган ва ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган ҳолда, ариза берувчининг 2 йил ичидаги ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилганлиги ҳамда расмий спорт мусобақалари ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳужжат;
спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома — спорт-таълим ташкилотлари, республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ёки унинг минтақавий бўлимлари раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ имзоланган ва ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган ҳолда, ариза берувчининг 6 ой ичидаги ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳужжат;
спортнинг техник ва амалий турлари — спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техника воситаларидан фойдалана билиш ва уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек, спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари.
3. Ушбу Регламентга мувофиқ ариза берувчига:
а) спорт унвонлари:
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси;
Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери;
б) спорт разрядлари:
Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод;
биринчи спорт разряди;
иккинчи спорт разряди;
учинчи спорт разряди;
ўсмирлар учун биринчи спорт разряди;
ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди;
ўсмирлар учун учинчи спорт разряди берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низом.
4. Халқаро гроссмейстер спорт унвони тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади. Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган спортчилар Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси спорт унвонини олган спортчиларга тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Спорт унвонлари республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клубининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
6. Спорт разрядлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига Ўзбекистон спорт усталигига номзод, Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод ва биринчи спорт разрядлари — мазкур ташкилотларнинг тақдимномасига асосан қатъий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — қатъий равишда ушбу ташкилотлар томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;
ўрта махсус, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларининг спортчиларига биринчи спорт разряди — қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари спортчиларига — Ўзбекистон спорт усталигига номзод, Ўзбекистон гроссмейстерига номзод, биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари ушбу ташкилотларнинг ёхуд тегишли спорт тури бўйича спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг тақдимномаларига асосан — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан, бунда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — тегишлича Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг минтақавий кенгашлари томонидан берилади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
7. Спорт унвонлари ва спорт разрядлари спортчиларга умрбод берилади.
8. Спорт тури бўйича ЯСТ мавжуд бўлмаса, ушбу спорт тури бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯСТ Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб, ҳар 4 йилда бир марта келгуси 4 йил муддатга спорт федерацияларининг (уюшмаларининг), спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса — Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашининг тақдимномаларига асосан Олимпия ўйинлари ўтказилган йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
9. Ариза берувчиларга давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали:
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт унвонлари олиш учун — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт разрядлари олиш учун — доимий яшаш ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан кўрсатилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
10. Спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
11. Ариза берувчи спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
12. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) спорт унвонларини олишда:
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари), ушбу мусобақа баёни (протокол) нусхаси;
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спорт унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома;
спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
б) спорт разрядларини олишда:
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома;
расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари) нусхаси (агар мавжуд бўлса);
спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига юборилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
14. Сўровномага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги Давлат хизматлари маркази ходими томонидан текшириб олинади.
15. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
16. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи тасдиқлагандан сўнг 10 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда спорт унвонларини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига ёки спорт разрядларини олиш бўйича вазирликнинг ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ариза тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида вазирлик ёки бошқарма томонидан:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спортчининг сўровномасида кўрсатилган маълумотлар текширилади;
спортчининг спорт унвони ёки спорт разряди расмийлаштирилади;
расмийлаштирилган спорт унвони ёки спорт разряди ягона электрон бошқарув тизимида қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси спорт унвонини ёки спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат юборади.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, аризани кўриб чиқиш муддати 15 иш кунига узайтирилади ҳамда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборилади.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси мазкур Регламентга 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ спорт унвони ёки спорт разряди тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш ҳақидаги маълумотни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Ариза берувчи спорт унвони ёки спорт разряди расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг Давлат хизматлари марказига келиб, электрон шаклдаги спорт унвони ёки спорт разрядини тасдиқловчи гувоҳномани олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
20. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда;
тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси уларни бартараф этиш учун ариза берувчига бир иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин беш иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси спорт унвони ёки спорт разрядини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда спорт унвони ёки спорт разрядини беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
(20-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Аризанинг тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга юборилган сўровга 15 иш кунида жавоб олинмаганда, шунингдек, мурожаатга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси бу ҳақда ЯИДХП орқали ариза берувчини хабардор қилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Бунда мурожаатга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги тақдимномани расмийлаштирган ташкилот томонидан 15 иш куни ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан, унга спорт унвони ёки спорт разрядини тасдиқловчи гувоҳнома берилади.
22. Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда алмаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олдин берилган спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси илова қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси қайта расмийлаштириб берилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда, спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини берганлик учун йиғим ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.
25. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
26. Спорт унвонини ва спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги бўйича тақдимномани расмийлаштирган ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.
27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш тўғрисида
ТАҚДИМНОМА

Тақдимнома

Унвон/Разряд

Спортчининг

3х4 ўлчамли рангли фотосурати

Спорт тури

-

Ф.И.О.

-

Миллати

-

Туғилган санаси:

(куни, ой, йил)

-

Спорт билан шуғулланиш стажи

-

Спортчини тайёрлаган мураббийларнинг Ф.И.О

-

Асосий кўрсаткичлари (нормативлари)

Бажарилиш санаси

(кун, ой, йил)

Мусобақа номи

(соҳа коди)

Мусобақа даражаси, тоифаси

Кўрсатилган натижа

-

-

-

-

Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари (агар мавжуд бўлса)

Мусобақа номи

Мусобақа санаси

(кун, ой, йил)

Мусобақа ўтказилган жой

Кўрсатган натижаси

-

-

-

-

Ваколатли ташкилотнинг номи

-

Таълим муассасаси (иш жойи), лавозими

-

Жойлашган манзили.

-

Бошланғич жисмоний тарбия ташкилоти

-

Раҳбар __________________________________________________________ Ф.И.О.

(имзо, муҳр)

Сана: _____ йил «___»__________

Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилган кундан бошлаб икки йил ичида

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда спорт унвонларини олиш бўйича Спорт вазирлигига, спорт разрядларини олиш бўйича Спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1. Ўн дақиқа ичида

2. ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровномани ЯИДХП орқали спорт унвонларини олиш бўйича — Спорт вазирлигига, спорт разрядларини олиш бўйича — Спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.

2. Автоматик тарзда.

3-босқич

Спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаси

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, шу куннинг ўзида QR-код қўйилган гувоҳномани расмийлаштиради ва ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.

4. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш рад этилганда, бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборади.

Мурожаат келиб тушгандан сўнг беш иш кунида

(аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилган ҳолатлар бундан мустасно)

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

1. Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини электрон шаклда талабгорнинг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

2. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра унга спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Ариза берувчининг сўровига кўра

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ариза т/р

Қабул қилиш санаси

Қабул қилган шахс

-

-

-

Хизмат тури

Спорт унвони ёки спорт разрядини олиш

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:

-

1.2. Туғилган санаси:

кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлса):

-

1.4. Телефон рақами:

-

1.5. Электрон почта манзили:

-

1.6. Яшаш жойи:

туман (шаҳар), вилоят, республика

II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:

-

2.1.2. Туғилган санаси:

йил/кун/ой

2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:

2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О. Бунда боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади (ота-онаси томонидан топширилган аризалар бундан мустасно):

илова қилинади

(pdf, png, jpg, jpeg форматда)

2.2.2. Қонуний вакилининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

2.2.3. Телефон рақами:

-

2.2.4. Электрон почта манзили:

-

2.2.5. Доимий яшаш жойи:

туман (шаҳар), вилоят, республика

III. Спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш ҳақидаги маълумотлар:

Спорт унвонларини олиш бўйича

3.1. Спорт унвонлари тури

(танланади)

3.2. Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлар (сертификатлари) нусхаси

(илова қилинади)

3.3. Спорт унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома

(илова қилинади)

3.4. Спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса)

Спорт разрядларини олиш бўйича

3.5. Спорт разрядлари тури

(танланади)

3.6. Спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома

(илова қилинади)

3.7. Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлар (сертификатлар) нусхаси (агар мавжуд бўлса)

(илова қилинади)

3.8. Спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса)

(илова қилинади)

IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар:

ЖШШИР

 

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Спорт унвони ҳақида
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)
Спорт унвонлари ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:
Спорт унвонлари:
а) қуйидаги тартибда:
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси тўғрисида;
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт гроссмейстери тўғрисида;
Ўзбекистон спорт устаси тўғрисида;
Ўзбекистон спорт гроссмейстери тўғрисида;
ГУВОҲНОМА
ХТSU № 000000;
QR-код жойи;
б) Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
спорт турининг номи;
спорт унвони номи;
ваколатли шахснинг номи;
в) Гувоҳнома:
тартиб рақами тўрт лотин ҳарфидан «ХТSU» ва олтита рақамли сондан иборат бўлиши;
барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;
такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;
ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;
г) Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-код ва тартиб рақамига эга бўлади.
QR-код гувоҳнома пастки қисмининг ўнг томонига жойлаштирилади.
Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi ‎

‎‎Sport turlari boʻyicha sportchiga sport unvoni berilganligi toʻgʻrisida
‎ GUVOHNOMA

‎ XTSU № 000000

‎‎F.I.O.__________________________________________________________________________________________________________
‎Sport turi ______________________________________________________________________________________________________
‎‎
‎‎«_____________________________» sport unvoni berildi.
Vakolatli shaxs‎ __________________
‎‎

QR-kod‎

‎‎

‎‎Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.‎
‎Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
‎Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.

(4-илованинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4а-ИЛОВА
Спорт разряди ҳақида
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)
Спорт разряди ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:
Спорт разрядлари:
а) қуйидаги тартибда:
Ўзбекистон спорт усталигига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод тўғрисида;
биринчи спорт разряди тўғрисида;
иккинчи спорт разряди тўғрисида;
учинчи спорт разряди тўғрисида;
ўсмирлар учун биринчи спорт разряди тўғрисида;
ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди тўғрисида;
ўсмирлар учун учинчи спорт разряди тўғрисида;
ГУВОҲНОМА
SR № 000000;
QR-код жойи;
б) Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
спорт турининг номи;
спорт разряди номи;
ваколатли шахснинг номи;
в) Гувоҳнома:
тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан «SR» ва олтита рақамли сондан иборат бўлиши;
барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;
такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;
ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;
г) Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-код ва тартиб рақамига эга бўлади.
QR-код гувоҳнома пастки қисмининг ўнг томонига жойлаштирилади.
Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari

Sport turlari boʻyicha sportchiga sport razryadi berilganligi toʻgʻrisida
GUVOHNOMA

‎SR № 000000

‎‎F.I.O.__________________________________________________________________________________________________________
‎Sport turi ______________________________________________________________________________________________________
‎‎
‎‎«_____________________________» sportrazryadi berildi.
Vakolatli shaxs‎ __________________
‎‎

QR-kod‎

‎‎

‎‎Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.‎
‎Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
‎Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.

(4а-илованинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 09/23/588/0832-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)