toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида трансформация жараёнини жадаллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 октябрь,
ПФ-174-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПФ-174-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1 ва 2-позицияларнинг «Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар» устунидаги «в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-позиция чиқариб ташлансин.
2. 4-иловадан «Ўзсувтаъминот» АЖ» блоки чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 06/23/174/0813-сон)