1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли «Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 9-бандида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Фискал хатарларни баҳолаш ва бошқариш бошқармаси ташкил этилганлиги ҳамда унга давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидаги давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш;
давлат шериги томонидан давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга тақдим этиш тартиби;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари билан боғлиқ давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини таҳлил қилиш, келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни мониторинг қилиш имконини берувчи идоралараро ягона электрон базани яратиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш доирасида ички жараёнларни мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 октябрь,
558-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом амалга оширилаётган, амалга оширилиши кутилаётган, шунингдек, тайёргарлик ёки тендер босқичида бўлган давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини (кейинги ўринларда — фискал мажбуриятлар) бошқариш ҳамда тартибга солиш, кўриб чиқиш ва келишиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари — давлат шериги томонидан ДХШ битимида белгиланган ҳамда миқдорлари, шартлари ва муддатлари аниқ бўлган, тўланиши лозим бўлган тўловлар бўлиб, уларнинг таркибига бир марталик аванс кўринишида, шартнома муддати амал қилиши давомида тўланадиган доимий тўловлар, келишилган натижаларга эришилганлиги учун тўланадиган тўловлар, муайян хизматдан фойдаланиш даражасидан келиб чиқиб тўланадиган тўловлар ёки субсидиялар киради;
давлатнинг шартли мажбуриятлари — ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида юзага келиши муддатлари ва ҳажми ноаниқ бўлган, шунингдек, давлат томонидан назорат қилиш имкони бўлмаган келажакдаги муайян ҳодисалар натижасига кўра Давлат бюджетининг олдида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий молиявий мажбуриятлар;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;
махсус ҳолатлар — шартномада белгиланмаган, юзага келиши шерикларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)га боғлиқ бўлмаган, томонлар учун бир қатор ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарадиган ҳолатлар;
Кафолат жамғармаси — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси;
талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ва тендерда иштирок этишдан манфаатдор бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
3. Ушбу Низомнинг мақсади давлат шериклари ва тармоқлар бўйича ҳар бир ДХШ лойиҳаларидаги фискал мажбуриятлар ДХШ битимлари амал қилиш муддати давомида бошқариш ва тартибга солиш, ушбу битимларни имзолашдан олдин фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш ва келишиш, ДХШ лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар суммаси тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлашдан иборат.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви]
4. ДХШ лойиҳаларидан келиб чиқиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар суммаси ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида ҳисобланади.
2-боб. ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни бошқариш ва тартибга солиш
5. Ваколатли орган ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш функцияларини амалга оширади ҳамда ушбу мажбуриятларни маъқуллайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
6. Давлат шериги хусусий шерик билан биргаликда ДХШ лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни мазкур Низомда белгиланган тартибда ваколатли органга тақдим этиб боради.
7. Ваколатли орган:
ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар суммаси бўйича маълумотларни тўплайди, умумлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради, янгилаб боради, таҳлил қилади ва мониторингини олиб боради;
ДХШ шартномаси доирасида берилган давлат кафолатлари ва бошқа турдаги давлат кўмаги келишувларининг ҳисобини юритади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
8. Давлатнинг фискал имкониятларини ҳисобга олиб, ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги келишув доирасида хусусий шерикка бериладиган кафолатлар ва фискал мажбуриятлар бўйича даврий лимитларни (бюджет чегарасини) белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Бунда ушбу таклифлар Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномада инобатга олиниши мумкин.
9. Ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган фискал мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиб боради.
10. Ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги битим доирасида берилган давлат кафолати бўйича тўловлар ва тушумлар, шу жумладан, давлат шеригига берилган кредитлар ва улар бўйича тўловлар ҳисобини юритади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
11. Давлат шериги ДХШ лойиҳалари бўйича тендер ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва лойиҳани амалга оширишга масъул ҳисобланади ҳамда қуйидаги қўшимча вазифаларни амалга оширади:
ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни таҳлил қилади;
амалга оширилиши режалаштирилаётган ДХШ лойиҳасининг концепциясида, лойиҳани баҳолаш ҳужжатида, тендер ҳужжатида ва ДХШ тўғрисидаги битимда фискал мажбуриятларни ваколатли орган билан келишади.
12. Ваколатли орган қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.
13. ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар бўйича кафолатланган тўловлар давлат шериги билан биргаликда унинг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида маблағлар мавжудлигини ёки ликвидлигини бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш шарти билан берилади, йиллик операцион субсидиялар кўринишидаги тўловлар бундан мустасно.
14. ДХШ лойиҳалари бўйича фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. ДХШ лойиҳаси ҳужжатларида фискал мажбуриятларни акс эттириш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
15. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва ДХШ тўғрисидаги битимнинг молия бўлимида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши лозим:
а) ДХШ тўғрисидаги битимда хусусий шерик ва давлат шериги ўртасидаги таваккалчилик тақсимоти;
б) ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даврида давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари юзага келган тақдирда, йиллар кесимида кутилаётган номинал ва жорий қийматларда ҳисобланган харажатлар сметаси;
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳанинг фискал хатарлар матрицаси;
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган давлатнинг йиллар бўйича тўғридан-тўғри мажбуриятлари ҳисоб-китоби ҳамда давлатнинг шартли мажбуриятлари юзага келтирадиган сценарий таҳлиллари (давлат шериги дефолти, хусусий шерикнинг дефолти ёки форс-мажор ҳолатлар), содир бўлган тақдирда, йиллар кесимида кутилаётган харажатлар ҳисоб-китоби;
битимни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича компенсациянинг номинал қийматдаги йиллик ҳисоб-китоблари;
давлатнинг шартли мажбуриятларини келтириб чиқарувчи асосий омиллар;
хатарларни камайтириш бўйича назарда тутилган тадбирлар;
в) ДХШ лойиҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган фискал мажбуриятлар қиймати лойиҳа сметасига киритилган бўлиши зарур.
4-боб. ДХШ лойиҳаси бўйича фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш ва келишиш тартиби
16. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасидаги фискал мажбуриятларини келишиш учун давлат шериги ёзма равишда ваколатли органга тақдим этади.
Давлат шеригининг йиллик бюджети, даромадлари ва харажатлари кўрсатилган молиявий ҳисоб-китоблар акс этган маълумотнома ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланган ҳолда илова қилинади.
Бунда ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасидаги фискал мажбуриятларни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 6-бобларида белгиланган муддатлар доирасида кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.
17. Ваколатли орган таклиф этилаётган лойиҳани ҳар томонлама, шу жумладан, нарх ва сифат нисбати, хатарлар таҳлили, лойиҳалаштириш, талаб ва таклиф, молиявий баҳолаш каби ДХШ битими билан боғлиқ шартларни, шунингдек, фискал мажбуриятларни, ДХШ лойиҳасини амалга оширишда давлат кўмаги турларини, давлат кафолатларини ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни кўриб чиқади.
18. Ваколатли орган давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш иш куни ичида фискал мажбуриятларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларга кўра баҳолайди:
ДХШ тўғрисидаги битим амал қилиш муддати давомида давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари мақбул эканлиги;
ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ва улар натижасида юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг шартли мажбуриятлари тахминий миқдори мақбул эканлиги;
ДХШ тўғрисидаги битимда ёки лойиҳани баҳолаш ҳужжатида фискал мажбуриятлари суммаси Давлат бюджетидан тўланиши белгиланган тақдирда, ушбу маблағлар Давлат бюджети тақсимотида акс эттирилганлиги.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
19. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагилар:
давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари суммаси ваколатли орган томонидан ДХШ лойиҳалари учун ажратилиши белгиланган Давлат бюджети маблағлари миқдоридан ортиқ эканлиги;
давлатнинг шартли мажбуриятларини юзага келтириши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги;
шартли мажбуриятлар суммаси тўғри ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасидан юзага келувчи фискал мажбуриятларни қайтадан ҳисоблаб чиқиш ва ушбу Низом талабларига мувофиқлаштириш учун давлат шеригига камчиликларни аниқ кўрсатилган хулоса билан бирга қайтаради.
20. Давлат шериги ваколатли органнинг хулосаси асосида ДХШ лойиҳаси натижасида юзага келувчи фискал мажбуриятларни қайтадан ҳисоблаб чиқиб, мазкур Низомнинг 18-банди талабларига мувофиқлаштиради ҳамда фискал мажбуриятлар суммасини келишиш учун ваколатли органга қайтадан киритади.
21. Ваколатли орган қайтадан киритилган ДХШ лойиҳаси ҳужжатларини беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда ДХШ лойиҳасидан юзага келувчи фискал мажбуриятлар давлат шеригининг молиявий имкони етадиган даражада деб ҳисобласа, фискал мажбуриятлар суммасини маъқуллайди ва давлат шеригига қайтаради.
22. ДХШ тўғрисидаги битим хусусий шерик томонидан имзолашга тайёр ҳолатга келтирилгандан сўнг давлат шеригининг раҳбари имзолашидан олдин ДХШ тўғрисидаги битимни ваколатли органга киритади.
Ваколатли орган уч иш куни ичида имзолашдан олдин киритилган ДХШ тўғрисидаги битимни ва ундаги фискал мажбуриятларни мазкур Низомнинг 17 — 19-бандларига мувофиқ берилган хулосаларга мос эканлигини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича ДХШ лойиҳасидаги фискал мажбуриятлар суммаси мақбул деб ҳисобласа, лойиҳани маъқуллаган ҳолда давлат шеригига қайтаради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
23. Давлат шериги умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасидаги фискал мажбуриятлар суммасини ваколатли орган билан келишади, ваколатли орган ушбу ҳужжатлар келиб тушгандан бошлаб ўн иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
24. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳамда мазкур Низом қабул қилинишидан аввал тасдиқланган ва амалга оширилаётган ДХШ лойиҳалари бўйича фискал мажбуриятлар ушбу қарор кучга кирган санадан бошлаб бир ой ичида ДХШ лойиҳасини амалга оширишга масъул давлат шериги томонидан мазкур низомнинг 15-бандига мувофиқ ҳисобланади ҳамда ваколатли давлат органига тақдим этилади.
Бунда мазкур Низом қабул қилинишидан аввал тасдиқланган ва амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларида фискал мажбуриятлар ҳисобланиб, ваколатли давлат органига тақдим этилганидан сўнг тасдиқланган ДХШ битимидаги фискал мажбуриятларга ўзгартириш киритилмайди ҳамда мазкур низомнинг 19 — 23-бандлари мазкур Низом қабул қилинишидан аввал тасдиқланган ва амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
5-боб. Таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг фискал жиҳатдан мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш
25. Ваколатли орган таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш учун қуйидагиларни амалга оширади:
ушбу Низомнинг 15-бандига асосан давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни батафсил кўриб чиқади;
ДХШ лойиҳасидан келиб чиқадиган фискал мажбуриятларнинг йиллар кесимидаги қийматини баҳолайди;
ДХШ лойиҳасининг барқарорлигини баҳолаш учун давлат шеригининг йиллик бюджет маблағлари фискал мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга оширишга етарли эканлигини текширади.
26. Ваколатли орган мазкур Низом талабларига мувофиқ фискал мажбуриятлар бўйича хулоса тақдим этишидан олдин ДХШ лойиҳасининг мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш натижалари ваколатли давлат органи раҳбарияти томонидан тасдиқланиши лозим.
6-боб. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан кам бўлган ДХШ лойиҳасининг фискал жиҳатдан мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш
27. Ваколатли орган умумий қиймати бир миллион доллардан кам бўлган ДХШ лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар бўйича лимитларни белгилаш ва келишиш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли «Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
28. Давлат шериги умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан кам бўлган ДХШ тўғрисидаги битимни имзолашдан олдин мазкур ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар ва фискал хатарлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.
Маълумотлар қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган ДХШ лойиҳасини фискал жиҳатдан мақбул деб ҳисобламаса, давлат шеригига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича тавсиялар беради.
7-боб. ДХШ лойиҳалари билан боғлиқ фискал хатарларни бошқариш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.01 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
29. Вазирлар Маҳкамаси ваколатли орган билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига давлат қарзи бўйича чекланган миқдорларни ва ДХШ тўғрисидаги келишув доирасида хусусий шерикка бериладиган кафолатлар ва фискал мажбуриятлар бўйича йиллик лимитларни белгилаш юзасидан таклифлар киритади.
30. Давлат шериги фискал хатарлар матрицасини, фискал барқарорлик шаклини, фискал мажбуриятлар бўйича Давлат бюджети доирасида ажратилган маблағлар бўйича ҳисоб-фактуралар, кредиторлар томонидан қарзларни тўлаш жадвали ва муддати ўтган қарзлар тўғрисида маълумотларни имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ваколатли органга тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
31. Ваколатли орган давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан лойиҳа битимидаги шартларга риоя қилинмаётганлигини аниқлаган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик билан биргаликда ушбу ҳолатни таҳлил қилади ва тегишли чоралар кўради.
32. Ваколатли орган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган барча ДХШ лойиҳаларидаги давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари миқдорини умумлаштирувчи маълумотлар базасини шакллантиради, янгилаб боради, таҳлил қилади ва мониторингини юритади.
33. Ваколатли орган ҳар йили йил якунлари бўйича барча ДХШ лойиҳаларидан юзага келувчи умумий фискал мажбуриятлар суммасини ҳисоблаб боради.
8-боб. ДХШ лойиҳасидан юзага келадиган шартли мажбуриятларни бажариш ҳамда фискал мажбуриятлар шаффофлигини таъминлаш
34. Хусусий шерик томонидан ДХШ лойиҳасидан юзага келадиган шартли мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш мақсадида даъво аризасини юбориш тартиби ДХШ тўғрисидаги битимда ёки давлатнинг кафолат хатида (агар мавжуд бўлса) кўрсатиб ўтилиши лозим.
35. ДХШ лойиҳасидан юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятлари бажарилиши бўйича тақдим этиладиган даъво аризасидаги талаблар давлат шериги ҳамда хусусий шерик томонидан маъқулланганидан кейин ёки учинчи тараф (тижорат арбитражлари) томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга тақдим этилади.
36. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 34-бандига асосан шартли мажбуриятларни бажариш бўйича тасдиқланган даъво аризаси келиб тушганидан сўнг белгиланган тартибда аризани кўриб чиқади ҳамда тегишли хулосани тақдим этади.
ДХШ лойиҳаси бўйича юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятларини бажариш бўйича йўлланган даъво аризасини қаноатлантириш мақсадида тегишли тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ваколатли орган раҳбари томонидан қабул қилинади.
Шартли мажбуриятлар бўйича тўлов миқдори белгиланган миқдорлардан ортиқ бўлса, ваколатли орган Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тўловни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилади.
Шартли мажбуриятлар бўйича тўловни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг 180 кун ичида давлат шериги ёки Кафолат жамғармаси ҳисобидан тўловлар амалга оширилади.
37. Ваколатли орган ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг шартли мажбуриятлари умумий қийматидан келиб чиқиб, давлатнинг шартли мажбуриятлари билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун Давлат бюджетини шакллантиришда Кафолат жамғармасига маблағлар ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
38. Ваколатли давлат органи йиллик давлат қарзи ҳисоботида ДХШ лойиҳалари билан боғлиқ давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларининг суммаси, амалга оширилган ва кутилаётган тўловлар тўғрисида батафсил маълумотларни акс эттириб боради.
39. Давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловлар таркибига ДХШ битимида белгиланган хатарлар, сиёсий хатарлар, форс-мажор ҳолатлар, келишилган бозор хатарлари натижасида хусусий шерик томонидан сарфланган ортиқча харажатлар, хусусий шерикка берилган кафолатланган даромадлар бўйича тўловлар, шунингдек, хусусий шерикка бериладиган тўлов кафолати, минимал даромад кафолати, валюта курси кафолати, кредит кафолати, тариф кафолати, контрагентга тўлов кафолати, битимни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича тўлов ва бошқа ноаниқ ҳодисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган харажатлар киради.
9-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
40. ДХШ лойиҳалари иштирокчилари ДХШ битимидан келиб чиқадиган низолар юзасидан белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат хусусий шериклик лойиҳалари бўйича давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш ва келишиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Давлат шериги
ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятлари ҳисоб-китобини ваколатли органга тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ваколатли органи
(Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)
1. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.
2. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятларини келишилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасига киритади.
10 иш куни ичида
3-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Ваколатли орган томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
10 иш куни ичида
4-босқич
Давлат шериги
1. Давлатнинг фискал мажбуриятлари маъқулланганлиги ҳақида хусусий шерикни хабардор қилади.
2. Қайта кўриб чиқиш учун қайтарилган давлатнинг фискал мажбуриятларини ҳисоблаб чиқади ва келишиш учун ваколатли органга такроран киритади.
3 иш куни ичида
Белгиланган муддатларда
5-босқич
Давлат шериги ва хусусий шерик
Давлатнинг фискал мажбуриятлари маъқулланган ДХШ лойиҳасини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва амалга ошириш чораларини кўради.
Белгиланган муддатларда
6-босқич
Ваколатли орган
ДХШ лойиҳаларидаги давлатнинг фискал мажбуриятлари бўйича умумлаштирувчи маълумотлар базасини шакллантиради, янгилаб боради, таҳлил қилади ва мониторингини юритади.
Доимий равишда
7-босқич
Давлат шериги ёки ваколатли орган
ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширади.
Республика бюджети даромади ва харажатларига нисбати
Кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағ суммасига нисбати
ЯИМга нисбати
* ДХШ лойиҳаларининг давлатнинг фискал барқарорлигига ва имкониятларига таъсирини акс эттириш учун ушбу ўлчов бирликлари қаторига барча шартли мажбуриятлар суммасининг Давлат бюджетига нисбатини, давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш учун маблағларнинг давлатнинг даромадига нисбати, давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари суммаси кўрсатилиши мумкин.
** Соф фойда қийматини (NPV) ҳисоблаш тартиби Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган услубий қўлланмада кўрсатилади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан юзага келадиган тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларни ҳисоблаш жадвали
Фискал мажбуриятлар
Давр учун жами, АҚШ доллари
ДХШ шартномаси муддатига қадар давр учун умумий қиймати
1 йил
2 йил
3 йил
…
Тўғридан-тўғри мажбуриятлар
Ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар учун тўловлар
Аккредитив тўлов, давлат шериги томонидан банкка тўланадиган йиллик тўлов
...
Жами тўғридан-тўғри мажбуриятлар
Шартли мажбуриятлар
Инфляция туфайли товар ва хизмат нархларининг ошиши
Минимал кафолатланган даромад бўйича олинмаган даромадлар
Хусусий шерикнинг истеъмолчиларга имтиёзлар бериш ва давлат шериги эҳтиёжлари учун хизматлар кўрсатишдан келиб чиқадиган даромадларини йўқотиши / қўшимча харажатлари
Товарлар ва хизматлар истеъмолчилари томонидан тўловларни тўламаслик натижасида йўқотилган даромадлар учун тўловлар
Махсус ҳолатларнинг юзага келиши натижасида вужудга келадиган тўловлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-банд ва 2-банднинг биринчи хатбошиларидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.