1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман;
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 октябрь,
517-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 5-банддаги «ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади)» деган сўзлар «ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида ТҲга монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.
ТҲнинг маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт».
3. 9-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
4. 18-банддаги «Сақлаш муддати» деган сўзлар «Қамоқда сақлаш муддати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 72-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«96. Зарур ҳолларда, ТҲда сақланаётган тиббий ёрдамга муҳтож шахслар ЖИЭД маъмурияти билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага белгиланган тартибда юборилади.»
7. 100-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг ўттиз фоизигача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 107-банддаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 161-банднинг биринчи хатбошисидаги «ЖИЭББга» қисқартмаси «ЖИЭДга» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
10. 189-банддаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
11. 194-банддаги «ЖИЭББга» қисқартмаси «ЖИЭДга» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
12. 197-банддаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
13. 234-банддаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 10-иловалардаги «УЯ-64/___ » деган сўзлар «___ -сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)