1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Табиий ресурслар / Ер]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда яйлов ерларни муҳофаза қилиш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда деградациясига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган яйлов ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этиш, ушбу соҳада таъсирчан давлат назорати ва оқилона бошқарувини амалга ошириш вазифалари юклатилди.
Шу билан бирга, яйлов ерлардан фойдаланишда очиқ ва ошкораликни таъминлаш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитлар яратиш, чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш, шунингдек, яйлов ерларда ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг нобуд бўлиши ва назоратсиз йиғиб олинишининг олдини олиш зарурати мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш кўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерларда геодезия, топография, геология, гидрогеология, йўлсозлик ва бошқа изланишлар, шунингдек, чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларининг сув режимини ўзгартириш билан боғлиқ гидротехник, мелиорация, чорва молларини боқиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни амалга ошириш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерларни хатловдан ўтказсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 700-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2024 й., 09/24/700/0850-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 09/23/534/0762-сон; 25.10.2024 й., 09/24/700/0850-сон)