1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Аҳолининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ушбу қурилмаларни сотиб олиш учун ажратиладиган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
«яшил» истеъмол кредити қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси, микро ва кичик гидроэлектр станциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, қуёш сув иситкичлари ва иссиқлик насосларини ўрнатиш, шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация ажратиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 сентябрь,
517-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан жисмоний шахсларга тижорат асосида ажратилган «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жисмоний шахс — тижорат банкига «яшил» истеъмол кредитини олиш учун ариза тақдим этган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
компенсация — тижорат асосида ажратилган «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун Жамғарма томонидан тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;
«яшил» истеъмол кредити қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси, микро ва кичик гидроэлектр станциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, қуёш сув иситкичлари ва иссиқлик насосларини ўрнатиш шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
3. Компенсация ажратиш учун ушбу Низомга мувофиқ Жамғарма ва тижорат банки ўртасида келишув (кейинги ўринларда — келишув) тузилади ва келишув тузилган санадан кейин тижорат банклари томонидан ажратилган «яшил» истеъмол кредитлари учун татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
4. Тижорат банки келишувни тузиш учун банкнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган битим тузиш тўғрисидаги қарор ёки келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага мурожаат қилади.
5. Компенсация Жамғарма томонидан тижорат банкига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
6. Жамғарма томонидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича кредит фоиз ставкасининг 19 фоизидан ошган қисми, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган миқдорда тижорат банкларига 5 йил муддат давомида тўлаб берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
7. Жамғармадан компенсация ажратилган «яшил» истеъмол кредитини олган жисмоний шахснинг янги «яшил» истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:
амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;
«яшил» истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
Жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.
8. Жамғармадан молиявий ёрдам олган жисмоний шахслар Жамғарманинг буюртмасида қарз олувчи сифатида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича аниқланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
9. Жамғарманинг «яшил» истеъмол кредитлари бўйича компенсация харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 13-боби.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
10. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, молия йили давомида компенсация ажратиш миқдорлари белгиланади ва чораклар кесимида тақсимланади.
Бунда самарадорлик кўрсаткичлари ва таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, компенсация миқдорлари камайтирилиши ёки тўхтатилиши, шунингдек, компенсация ажратиш параметрлари ҳамда қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг)]
11. «Яшил» истеъмол кредити шартномалари бўйича кредитни қайтариш жадвалига ўзгартириш киритилганда, амалдаги кредит шартномаси шартлари мутаносиб равишда ўзгартирилади.
Бунда компенсация миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кредит муддатига мос равишда тўлаб борилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
12. Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг «яшил» истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар]
13. Кредит берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қарз олувчининг тижорат банки ҳудудий филиалига ариза билан мурожаат қилиши компенсация ташаббусига асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
14. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали «яшил» истеъмол кредити ажратиш тўғрисидаги ижобий хулоса қабул қилгандан сўнг компенсация ажратиш шартларига мос келиши ўрганилади.
Тижорат банки томонидан жисмоний шахсга «яшил» истеъмол кредити ва компенсация ажратиш шартлари бўйича ижобий қарор қабул қилингандан сўнг ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартларда компенсация ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
15. Тижорат банки бош офиси кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган жисмоний шахсларга компенсация бериш тўғрисидаги буюртма билан ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Жамғармага мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда компенсация ажратиш тўғрисида буюртма;
Жамғарма буюртмани кўриб чиқиш жараёнида тижорат банкидан қўшимча маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
16. Буюртмада ва жисмоний шахсларнинг рўйхатида кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
17. Жамғармага нотўғри ва/ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотларнинг тақдим қилиниши, ушбу маълумотлар асосида компенсация олганлик учун, шунингдек, тижорат банки ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун Жамғарма жавобгар ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
18. Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар Жамғармага тушган санадан бошлаб икки иш куни ичида Жамғарма томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
Рад этилган буюртма тижорат банкига бир иш кунида компенсация ажратишни рад этиш сабаблари кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Жамғарма томонидан компенсация ажратилиши рад этилганлиги тўғрисидаги буюртмани олган тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақда ҳудудий филиалини хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
19. Жамғарма компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг уч иш куни ичида тижорат банкига ушбу буюртма бўйича компенсацияни алоҳида очилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
20. Тижорат банки компенсация ажратилиши тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида:
тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали компенсация ажратилиши тўғрисида қарз олувчини хабардор қилади;
тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали ва қарз олувчи ўртасида имзоланадиган «яшил» истеъмол кредити шартномасида компенсация ажратилиши Жамғарма томонидан маъқулланганда, компенсация ажратилиши назарда тутилган бўлиши лозим.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.04.00 Бюджет таснифи]
22. Жамғарма маблағлардан фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.
Жамғарма томонидан компенсациянинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг юритиш даврида тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси ва кредитни қайтариш жадвали талаб қилиб олиниши мумкин.
3-боб. Компенсацияларнинг ҳисобини юритиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.07.00 Банк карталарининг эмиссияси ва улардан фойдаланган ҳолда операциялар]
23. Тижорат банки компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Жамғарма томонидан компенсация ажратилган фоиз тўловларининг ҳисобини алоҳида 16325 баланс ҳисобварақларида юритади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
24. Жамғарма компенсацияси банк рўйхати асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг 29801 транзит ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда 29801 транзит ҳисобварағига тушган маблағлар банкнинг жамғарма компенсациялари ҳисобидан қопланадиган ҳисобланган фоизларни олиш 16300 ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.07.00 Банк карталарининг эмиссияси ва улардан фойдаланган ҳолда операциялар]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
27. Тижорат банки белгиланган тартибда қарз олувчининг «яшил» истеъмол кредити ҳисобидан олинган ускуналарнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориши мумкин.
28. Тижорат банки мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жамғармани компенсация ажратишни тўхтатиш учун уч иш куни ичида хабардор қилади.
29. Жамғарма тижорат банкидан хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида компенсация ажратишни тўхтатиши тўғрисида қарор қабул қилади ва тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани тижорат банкига юборади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
30. Мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатларга кўра тўхтатиш сабаблари бартараф этилгач, қарз олувчининг кредити бўйича компенсация ажратишни қайта тиклашга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
31. Қарз олувчига фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарор Жамғарма томонидан қабул қилинади. Компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда, Жамғарма қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ компенсация ажратиш тўғрисидаги шартномани бир томонлама тартибда бекор қилади ва бу ҳақда тижорат банкини хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
32. Жамғарма белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
33. Тижорат банки ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
34. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳар чоракда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига компенсация ажратиш учун сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
4-боб. Якунловчи қоида
35. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация ажратиш
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Қарз олувчи
Қарз олувчи тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиалига тижорат асосида «яшил» истеъмол кредити ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали
Қарз олувчига «яшил» истеъмол кредити ажратиш тўғрисида қарз олувчилар бўйича компенсация тўғрисидаги буюртманомани тасдиқлаб, тижорат банкига тақдим этади ҳамда бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади.
2 иш куни ичида
3-босқич
Тижорат банки
Тижорат асосида ажратилган «яшил» истеъмол кредити фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратиш бўйича буюртма ҳамда «яшил» истеъмол кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхатини Жамғармага тақдим этади.
Ҳар ойнинг 10 санасига қадар
4-босқич
Жамғарма, тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали
1. Жамғарма тижорат банки томонидан юборилган буюртма ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда компенсация ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади.
2 иш куни ичида
2. Жамғарма томонидан рад этилган буюртма тижорат банкига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хат орқали юборилади.
1 иш куни ичида
3. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали қарз олувчига компенсация ажратилиши тўғрисида хат орқали хабардор қилади.
1 иш куни ичида
5-босқич
Жамғарма
Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртмалар бўйича маблағларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация олиш тўғрисида
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)