1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
Қарори
«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
1. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 252-модда);
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 253-модда);
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
1998 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 181-модда) ХIII бўлими;
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 106-модда);
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
«Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 107-модда);
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) ХI бўлими.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 май,
70-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 141-модда)