1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 25 майдаги 70-II-сонли «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, шунингдек тадбиркорларга кафолатлар беришдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун шарт-шароит яратиш, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
2-модда. Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Тадбиркорларнинг товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига аъзолиги билан боғлиқ муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ҳам тартибга солинади.
Асосий вазифаси тадбиркорлик фаолияти бўлмаган давлат муассасалари, ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар ва бошқа ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорлик ҳисобланадиган қисмига нисбатан қўлланилади.
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Тадбиркорлик тушунчаси
Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) — қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолият.
Тадбиркор — юридик шахс ташкил этган ҳолда ҳам, ташкил этмасдан ҳам тадбиркорлик фаолияти билан доимий асосда шуғулланувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
Қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, шу жумладан чет эл фуқаролари ёки юридик шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектларидир.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўлишлари мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
5-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари
Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек ҳуқуқларини ҳамда умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини биргаликда юритиш мақсадида хўжалик бирлашмалари, хўжалик ширкатлари ёки жамиятлари тузишлари мумкин.
Агар қатнашчиларнинг қарорига биноан уюшма (иттифоқ) зиммасига тадбиркорлик фаолиятини юритиш юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда концернга, корпорацияга ва бошқа шаклдаги хўжалик бирлашмаларига ёхуд хўжалик ширкатига ёки жамиятига айлантирилиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмасини тузиш, унинг фаолият юритиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
6-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари ушбу Қонуннинг 17 ва 18-моддаларида назарда тутилган.
Давлат рўйхатидан ўтказиш маълумотлари ҳамма танишиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектини ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилиши ёки таъсис ҳужжатларининг конунга номувофиқ бўлиши давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга сабаб бўлади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан уларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Рўйхатдан ўтказувчи орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (қарорлари) суд томонидан конунга хилоф деб топилган тақдирда, улар рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш туфайли тадбиркорлик фаолияти субъектларига етказилган зарарни тўлайдилар, шунингдек маънавий зарарни қоплайдилар.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олган пайтдан бошлаб ўз фаолиятини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Лицензияланиши лозим бўлган тадбиркорлик фаолиятининг турлари қонунлар билан белгиланади.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
8-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорнинг (тадбиркорларнинг) ўз мол-мулки асосида ҳам, жалб этилган мол-мулк асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркор (тадбиркорлар) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгариши ва бекор бўлиши билан боглиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига кредитлар бериш ва уларни суғурта қилиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларига кредитлар бериш ва уларни суғурта қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолиятининг субъектига кредитлар беришда банк муассасалари, бошқа кредит муассасалари ёки суғурта ташкилотлари кафил бўлишлари мумкин.
Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар кафил бўлишлари мумкин.
Кредит шартномалар бўйича мажбуриятлар таъминоти сифатида Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёларидан ва мулкий ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби]
10-модда. Ҳисоб ва ҳисобот
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ юритади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
II. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
ишлаб чиқариш дастурини мустақил равишда шакллантириш, маҳсулот етказиб берувчиларни ва ўз маҳсулоти (ишлари, хизматлари) нинг истеъмолчиларини танлаш;
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида монопол мавқени эгаллаб турган Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бундан мустасно;
ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ёки шартнома асосида мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича реализация қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
асосий ишлаб чиқариш фондларининг жадаллаштирилган амортизациясини қилинган харажатларни ишлаб чиқариш чиқимларига тегишли асосий фондлар учун белгиланган нормадан икки баравардан ошиб кетмайдиган миқдорда киритган ҳолда қўллаш;
бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни олиш ва (ёки) ижарага олиш, шу жумладан ихтисослашган лизинг корхоналари, ташкилотлари воситачилигида олиш;
хайрия фаолиятида иштирок этиш;
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:
қонун ҳужжатлари ёки ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришлари;
ёлланган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари;
хавфсизлик, экология, санитария, гигиена ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари;
реализация қилинадиган маҳсулотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатларига эга бўлишлари;
манзили ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилишлари;
бухгалтерия ҳисобини ва бошқа ҳисобни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритишлари;
ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли органларга белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этишлари шарт.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш режали тартибда қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаб турадиган, аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг ҳар йиллик тегишли хулосаларига эга бўлган ҳамда Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа норма ва қоидаларига риоя этадиган Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан, қоида тариқасида, икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Назорат қилувчи органлар ўтказадиган Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ўттиз календарь кундан ошиб кетмаслиги ва Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига халақит бермаслиги лозим.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари назорат қилувчи органларнинг ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўйича талабларини бажармаслик ва текшириш мавзуига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эгадирлар.
Текшириш натижалари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Тадбиркорлик фаолияти субъектларига маълум қилинади.
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари, аудиторлар (аудиторлик фирмалари) Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш муносабати билан ўзларига маълум бўлган, тижорат сири ҳисобланувчи маълумотларни ошкор этганлик учун конунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
III. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
Якка тартибдаги Тадбиркорлик шахсий Тадбиркорлик (бир шахснинг тадбиркорлиги) ва биргаликдаги Тадбиркорлик (шахслар гуруҳининг тадбиркорлиги) турларига бўлинади.
15-модда. Шахсий тадбиркорлик (бир шахснинг тадбиркорлиги)
Шахсий тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан мулк ҳуқуқида, шунингдек мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади.
Шахсий тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланган ҳолларда, агар қонунларда ёки никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
16-модда. Биргаликдаги тадбиркорлик шакллари
Юридик шахс ташкил қилмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик шаклларига қуйидагилар киради:
эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик, шу жумладан деҳқон хўжалигининг умумий биргаликдаги мулки негизида амалга ошириладиган деҳқон хўжалиги;
оддий ширкат.
Эр-хотинга умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк негизида оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, иш муомаласида эр-хотин номидан эрнинг ёки хотиннинг розилиги билан эр-хотиндан бири иштирок этади, бу розилик якка тартибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш пайтида тасдиқланиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти объекти сифатида уй-жойдан фойдаланиш билан боғлиқ оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, уй-жой мулкдорларидан бирининг иш муомаласига киришиши бошқа мулкдорларнинг нотариал тасдиқланган розилиги билангина бажарилади.
Деҳқон хўжалиги ва оддий ширкатни тузиш, унинг фаолият юритиши ва фаолиятини тугатиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
17-модда. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат хокимията органи томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказиш жисмоний шахс ариза берган пайтдан бошлаб уч кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим. Жисмоний шахс рўйхатдан ўтказиш йиғимини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этганидан кейин, унга аризасида кўрсатилган муддатга якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, бундай қарорни қабул қилган орган жисмоний шахсни уч кун ичида ёзма шаклда бу ҳақда хабардор қилиши шарт.
Давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома солиқ органлари ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа органлар мансабдор шахсларининг талабига биноан кўрсатилади.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг солиқ органлари ҳамда пенсия фонди органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга туриши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.06.00 (Кучини йукотган) Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик йиғими]
18-модда. Рўйхатдан ўтказиш йиғими
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун рўйхатдан ўтказиш йиғимини тўлайди.
Рўйхатдан ўтказиш йиғими банк муассасалари ёки аҳолидан тўловларни қабул қилувчи бошқа муассасалар орқали тўланади. Тўланган рўйхатдан ўтказиш йиғими қайтарилмайди.
Рўйхатдан ўтказиш йиғими ставкасининг меъёрий миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Йиғимнинг аниқ миқдорлари, уни ундириш тартиби ва тўлаш бўйича имтиёзлар бериш қонун ҳужжатларида белгиланади.
Йиғим суммаси тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги маҳаллий бюджет ҳисобига ўтказилади.
19-модда. Якка тартибдаги тадбиркорликни ўз номидан амалга ошириш
Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади.
Жисмоний шахс ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузаётганида, агар бунинг моҳияти тузилаётган битимнинг мазмунидан аниқ келиб чиқмаса, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳаракат қилаётганини кўрсатиши лозим. Бундай кўрсатманинг бўлмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари юзасидан зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширишда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлигидан далолат бериши лозим.
Якка тартибдаги тадбиркор ишлаб чиқараётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
21-модда. Савдо-воситачилик фаолияти
Якка тартибдаги тадбиркор ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотни (ишларни, хизматларни), шунингдек реализация қилиш мақсадида олган товарларни қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай усулда ва айни шунинг учун белгиланган жойда реализация қилишга ҳақли.
Савдо фаолиятини доимий савдо дўконлари орқали амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор назорат-касса аппаратларидан фойдаланиши ва нақд тушумни банк муассасаларига ҳар куни топшириши шарт.
Банк муассасалари якка тартибдаги тадбиркорнинг талабига биноан унинг ҳисобварағидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағларини бериши шарт.
22-модда. Ташқи иқтисодий фаолият
Якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
23-модда. Меҳнатга оид муносабатлар
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркорнинг, якка тартибдаги тадбиркорлар гуруҳининг, унинг (уларнинг) оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади.
Тадбиркорлик фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этувчи якка тартибдаги тадбиркор, якка тартибдаги тадбиркорлар гуруҳи, унинг (уларнинг) оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига бадалларни тўласалар, давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг, якка тартибдаги тадбиркорлар гуруҳининг, унинг (уларнинг) оила аъзоларининг ишлаган вақти давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, меҳнат дафтарчаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлса меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
24-модда. Пул ҳисоб-китоблари
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳисоб-китоблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
25-модда. Банк хизмати кўрсатиш
Якка тартибдаги тадбиркорларга банк хизмати кўрсатиш, якка тартибдаги тадбиркор билан банк муассасаси ўртасида тузиладиган шартномалар асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркор эркин айирбошланадиган валютада пул олувчининг номи ёзилмайдиган ҳисобварақлар очишга ва уларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақли. Банк муассасалари омонатчиларга омонатларни сақлаш ва уларнинг биринчи талаби билан омонатларни эркин айирбошланадиган валютада сўзсиз қайтариш ҳамда тегишли фоизларни омонат валютасида тўлаш юзасидан зарур кафолатларни бериши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
27-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлик натижаларини ҳисобга олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлик натижаларини ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, юридик шахслар учун белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини тузиш ва тақдим этиш тўғрисидаги талаблар қўйилмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.12.00 Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги]
Кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб топилиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ёхуд у ўзининг банкротлигини эълон қилиши асослари ва тартиби ҳамда якка тартибдаги тадбиркор банкротлигининг ўзга хусусиятлари қонун билан белгиланади.
29-модда. Тадбиркорлик иши (бизнес). Тадбиркорлик ишини (бизнесни) бошқа шахсга ўтказиш (сотиш)
Тадбиркорлик иши (бизнес) — мулкий ҳуқуқларни ва тадбиркорнинг ўзига хос воситаларини, шунингдек унга тегишли бўлган, якка тартибдаги тадбиркор ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун фойдаланадиган бошқа мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига оладиган мол-мулк мажмуидир.
Якка тартибдаги тадбиркор ўз тадбиркорлик ишини (бизнесини) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахсга текинга ўтказиш ёки сотишга ҳақли.
Тадбиркорлик ишини (бизнесни) ўтказиш (сотиш) тўла ҳажмда ҳам, унинг қисмлари бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик ишини (бизнесни) олувчи аввалги якка тартибдаги тадбиркорнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Тадбиркорлик ишини (бизнесни) ёки унинг бир қисмини ўтказишда (сотишда) олувчига ўтадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар шартномада назарда тутилиши лозим.
30-модда. Якка тартибдаги тадбиркорликда қарзлар бўйича ундирувни қаратиш хусусиятлари
Шахсий тадбиркорликни амалга оширишда якка тартибдаги тадбиркор ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган барча мол-мулк билан, шу жумладан эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улуши билан жавобгар бўлади, конунга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.
Эр-хотиндан бири шахсий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланган ҳолларда, унинг қарзлари бўйича ундирув қонун ҳужжатларига мувофиқ эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкига ҳам қаратилиши мумкин.
Агар тадбиркор бўлмаган эр-хотиндан бири умумий мол-мулк шахсий тадбиркорлик фаолиятида эри (хотини) томонидан ишлатилишига рози бўлмаса, у умумий мол-мулкни бўлишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Тадбиркор бўлмаган эр-хотиндан бирининг мол-мулки шахсий тадбиркорликни амалга ошираётган эрининг (хотинининг) қарзлари бўйича ундирувга қаратилиш нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Оилавий тадбиркорликни амалга оширишда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан эр-хотиннинг қарзлари бўйича ундирув, улардан қайси бири иш муомаласида қатнашаётганлигидан қатъи назар, эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти оддий ширкат шаклида амалга оширилганда унинг қатнашчилари оддий ширкатнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича ҳамма умумий мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар.
IV. ТАДБИРКОРЛИКНИ РАFБАТЛАНТИРИШ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
31-модда. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш:
тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан чет эл инвестицияларини), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш учун, шунингдек бозор инфратузилмаси институтларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш орқали;
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг экспорт-импорт операцияларида, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришда иштирок этишини кенгайтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш орқали;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари самарали фаолият юритиши учун уларни зарур ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техникавий ва бошқа ахборотлар билан таъминлаш орқали;
солиқлар, йиғимлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар белгилаш орқали;
бошқа шаклларда амалга оширилади.
32-модда. Тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқариш йўли билан қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда амалга оширилади:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фондлар тузилиши мумкин.
V. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
35-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларининг кафолатлари
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектларига тенг ҳуқуқларни кафолатлайди ва моддий-техника, молия, меҳнат, ахборот, табиий ва бошқа ресурслардан фойдаланиш учун тенг имкониятлар яратади, тижорат сири ҳисобланувчи ахборот ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини камситишга йўл қўйилмайди.
36-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларининг кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъекти мол-мулкининг мулкдори ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Мол-мулкнинг мулкдори ўз мол-мулкига нисбатан конунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатни қилишга ҳақли.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки қонун билан муҳофаза этилади.
Мулкдор бўлмаган Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари бузилишдан қонунларда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мол-мулкни олиб қўйишга, шунингдек унинг ваколатларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
37-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг объектив ифодаланган интеллектуал фаолият натижаларига ва унинг ўзига хос воситаларига (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳоказоларга) бўлган мутлақ ҳуқуқи қонун билан қўриқланади ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Мутлақ ҳуқуқ объектлари бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг розилиги билангина фойдаланишлари мумкин.
38-модда. Ошкор этилмаган ахборотни ҳимоя қилиш
Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) агар у учинчи шахсларга маълум эмаслиги, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкинмаслиги ва ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўраётганлиги туфайли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қийматига эга бўлса, у ҳимоя қилинади.
Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотни ҳимоя қилиш қоидалари конунга мувофиқ тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ва мол-мулк хусусида тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган маълумотларга ва бошқаларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс бу ахборотга ҳақли эга бўлиб турган шахсга ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик натижасида етказилган зарарни қоплаши шарт.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил тарзда ва ҳақли равишда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланиш учун унинг олдида жавоб бермайди.
39-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларга раддия берилишини талаб қилишга ҳақли.
Башарти, Тадбиркорлик фаолияти субъектининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим. Башарти, бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган тадбиркорлик фаолиятининг субъекти бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда, уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарар тўланишини ва маънавий зарар ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунбузарликларни аниқласалар, улар ўз ваколатларига кирувчи ва аниқ бузилишни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ бўлган чораларни кўришлари мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишлари мумкин эмас.
Давлат органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим.
41-модда. Даромадларни тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча ишлаб чиқариш харажатлари қопланганидан, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан, шунингдек кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган даромади (фойдаси) ўзларининг ихтиёрига биноан ишлатилади.
42-модда. Ахборотдан фойдалана олиш кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатларидан эркин фойдалана олишлари лозим.
Давлат органлари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг сўровларига биноан уларни қизиқтирган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тақдим этишлари шарт.
43-модда. Қўшимча кафолатлар
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини ҳимоя қилишнинг ушбу қонунда назарда тутилган кафолатлари ва чоралари билан бир қаторда, қонун ҳужжатлари билан қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари, шу жумладан шериклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектлари олдидаги ўз мажбуриятлари аниқ бажарилишини таъминловчи кафолатлар ва ҳимоя чоралари берилиши мумкин.