1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни.
Хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилди.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича малака талабларига жавоб берадиган ҳамда малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар малака шаҳодатномасига эга бўлди ва улар томонидан кадастр йиғмажилдлари тайёрланмоқда.
Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тажриба-синов натижаларини инобатга олиб, кадастр муҳандиси институтини босқичма-босқич жорий этиш орқали аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 596 -сонли «Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида;
2024 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган мутахассислик йўналишларини кенгайтириш;
кадастр муҳандислари томонидан шаҳодатнома олиш учун ариза топширишдан малака имтиҳонигача бўлган вақтни қисқартириш;
малака имтиҳонини топшириш вақтини узайтириш;
кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддатини белгилаш.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 август,
411-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 89-позиция билан тўлдирилсин:
«
89.
Кадастр муҳандислари томонидан кўрсатиладиган хизматлар
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида:
«Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5в-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«17. Малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган йиғмажилдга асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш филиал томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади»;
18-банддаги «ДК филиали» сўзлари «филиал» сўзи билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «ДК филиаллари» сўзлари «филиаллар» сўзи билан алмаштирилсин;
«1. Мазкур Маъмурий регламент кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди»;
«3. Кадастр муносабатлари соҳасидаги тайёрлаш курсларида ўқиш Тошкент геодезия ва картография коллежининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — ўқув маркази) томонидан ташкил этилади.
4. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда, кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.
5. Кадастр муҳандиси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.
Бунда кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузади ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.»;
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________га
(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.)
малака имтиҳон комиссиясининг 20___ йил «___» ___________даги қарорига асосан берилди.
___________________________
(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)
QR-code»;
4-илованинг илова белгисидаги «Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида» сўзлари чиқариб ташлансин».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) кўп йиллик дов-дарахтларга оид қисми бўйича:
кўп йиллик дов-дарахтлар — 10 иш кунигача»;
12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқармасига» сўзлари «туман (шаҳар) филиалига» сўзлари билан алмаштирилсин;