1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) билан 24 та давлат ички ишлар органлари (полиция) ўртасида имзоланган англашув меморандумларида кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги Академиясида (кейинги ўринларда — Академия) хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (кейинги ўринларда — таълим бериш) тизимини йўлга қўйиш;
Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида унинг тузилмасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини (кейинги ўринларда — Хорижий факультет) ташкил этиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.07.00 Уй-жой ижараси (шунингдек, 08.02.02.00 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
3. Қуйидагилар Хорижий факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини белгиланган тартибда қабул қилиш, ўқитиш ва битирув тадбирларини ташкил этиш, ушбу жараёнга жалб этиладиган Академиянинг илмий ва ўқув-тарбиявий бўлинмаларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ва Академиянинг курсантлари (тингловчилари) ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш жараёнининг самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини амалга ошириш;
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Академияда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда ташкил этилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ бепул, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш олий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича ажратиладиган квоталар доирасида ҳамда магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастури бўйича Академияга ажратилган квоталардан ташқари квоталар доирасида амалга оширилади;
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш Академиянинг курсантлари, тингловчилари ва докторантлари учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
6. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):
Академия томонидан хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;
2023 йилнинг якунига қадар Академия қошида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат ўқув-методик кенгашни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти асосий йўналишлари сифатида Академиянинг таълим жараёнига илғор хорижий тажрибани ва инновацион педагогик технологияларни татбиқ этишни белгилаш бўйича зарур чораларни кўрсин;
ҳар йили Академиянинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари ва илмий-педагог ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий-педагогик стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
2024 йил 1 сентябрь кунига қадар хорижий давлатларнинг ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш ҳамда самарали таълим жараёнини йўлга қўйиш мақсадида Академиянинг ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда 2024 йил 1 март кунига қадар юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Академиянинг хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари учун ўзбек тилини ўқитиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин;
Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига белгиланган тартибда визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
(282-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Ички ишлар вазирлиги буюртмасига асосан хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг фарзандларини яшаш манзили (вақтинча рўйхатдан ўтган жойи) бўйича бириктирилган ҳудуддаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш чораларини кўриб борсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
8. Белгилансинки:
мазкур қарорни амалга ошириш, шу жумладан, хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирлар Ички ишлар вазирлигига ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
хорижий давлатлардан ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг таълим олиши учун Академиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига келиб тушган маблағлар унинг ўқув ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларига йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 18 август,
ПҚ-282-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-282-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда — Академия)да хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини (кейинги ўринларда — хорижий кадрлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (кейинги ўринларда — таълим бериш) тартибини белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
2. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
3. Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
4. Хорижий кадрларни ўқишга қабул қилиш Вазирликка хорижий давлатларнинг ваколатли органлари тақдим этган расмий мурожаатга асосан режалаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
5. Хорижий давлатлар ваколатли органларининг хорижий кадрлар таълим олиши бўйича қилган расмий мурожаатларини кўриб чиқиш, квоталар ажратиш учун рўйхатни шакллантириш тартиби ва ўқишга қабул қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Бунда белгиланган ушбу муддатдан ўқиш бошлангунга қадар бўлган оралиқ вақт тўрт ойдан кам бўлмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
6. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш харажатлари қуйидаги тартибда қопланади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
бепул асосда — таълим ва таъминот (махсус кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат) харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан (магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим тингловчиларининг турар жой, озиқ-овқат ва коммунал хизмат харажатлари бундан мустасно);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
имтиёзли асосда — таълим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан, таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат), ўқиш даври мобайнида турар жой харажатлари эса юборувчи томонлар ҳисобидан;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
тўлов асосида — таълим ва таъминотнинг барча харажатлари юборувчи томонлар ҳисобидан.
2-боб. Хорижий кадрларга таълим бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
7. Академияга хорижий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
8. Хорижий кадрларга таълим бериш қуйидаги дастурлар асосида амалга оширилади:
олий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича;
олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи таянч докторантура дастури бўйича;
қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари бўйича.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 11 — 13-моддалари.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
9. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, битирувчилар касбий тайёргарлигининг малака талабларига татбиқ этилган асосий таълим дастурлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
10. Хорижий кадрларга таълим бериш олий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
11. Академия томонидан хорижий кадрларга мавжуд мутахассисликлар (шартнома ва битим)ларда кўрсатилган) бўйича таълим берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
12. Хорижий кадрларга ўзбек тилини ўргатиш Академия томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
13. Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
14. Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сонли қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низом.
Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
15. Академияда хорижий кадрларни бепул, имтиёзли ва тўлов асосида тайёрлаш тартиби, уларнинг пул таъминоти, моддий-техника ва бошқа таъминот турларининг ўзига хослиги, қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлик доирасида тузилган шартнома (битим)ларига мувофиқ белгиланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
16. Хорижий кадрларга таълим бериш билан боғлиқ харажатларнинг юборувчи томон ҳисобидан тўланадиган қисми ўқув йили бошлангунига қадар Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича юборувчи томондан Академиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан олдиндан тўланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
17. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга «Академия курсанти» лавозими бўйича пул таъминоти берилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
18. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:
магистратура таълим даражасига мувофиқ келувчи таълим дастури ва докторантура дастури бўйича — «катта инспектор» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;
қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурларида — «инспектор» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши тўланади.
19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган тўловлар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб, ўқишни якунлаган кунгача бўлган муддатда амалга оширилади.
20. Офицерлик унвонига эга бўлмаган хорижий кадрлар ўқиш даврида Академия курсантларига белгиланган меъёрлар асосида озиқ-овқат билан таъминланади.
Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий кадрларнинг ўқиш даврида озиқ-овқат таъминоти ўз ҳисобидан амалга оширилади.
21. Хорижий кадрларнинг кийим-кечак таъминоти юборувчи томон ҳисобидан қопланади ва Академия ҳудудида ўз хизмат кийимини белгиланган қоидаларни бузмаган ҳолда кийиб юради.
22. Хорижий кадрлар Вазирлик ходимлари учун назарда тутилган меъёрлар бўйича амалий машғулотларнинг алоҳида турларини ўтказиш учун махсус кийим-кечак билан таъминланадилар.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.01.00.00 Уй-жой фонди / 08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, ветеранлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
бакалавриат дастури бўйича ўқиш даврида бепул асосда Академия ётоқхонасида турар жой билан таъминланади. Тўлов асосида ўқитиладиган курсантларнинг турар жой харажатларини юборувчи томон қоплайди;
магистратура, таянч докторантура ҳамда қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари бўйича ўқиш даврида турар жой ижарага олиш орқали таъминланади. Бунда ижарага олиш харажатлари юборувчи томон ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
24. Юборувчи томон хорижий кадрларнинг ўқиши даврида ўқув режаларида белгиланган меъёрлардан ташқари қўшимча академик соатлар талаб қилганда, ўтказилган қўшимча дарслар учун амалга оширилган сарф-харажатлар юборувчи томон ҳисобидан қопланади.
25. Хорижий кадрларнинг тиббий таъминоти Вазирлик ходимлари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар;
26. Хорижий кадрларга таълим бериш жараёнида уларни ташиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
Хорижий кадрларнинг таътилда бўлиш даврида доимий яшаш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ харажатлар юборувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
Академия илмий-тадқиқот ишларида (махфийлик грифига эга илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно), курсантларнинг илмий ва бошқа тўгаракларида қатнашиш;
Академиянинг махфий бўлмаган ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуалари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;
командир (бошлиқ)лар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши;
хавфсизлик техникаси ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;
дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.05.00 Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати]
28. Хорижий кадрлар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиши, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларга амал қилиши;
интизомга қатъий риоя қилиши, машғулотларда қатнашиши, ўқув режалари ва дастурларида белгиланган ўқув ишларининг барча турларини бажариши, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириши;
Академияда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши;
Вазирлик, Академия раҳбарлари ва командирларнинг кўрсатмалари ҳамда фармойишларини бажариши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
29. Академияда белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этмаган, ўқув фани дастурларини ўзлаштирмаган хорижий кадрларни белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш чоралар кўрилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун хорижий кадрлар белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан республика ҳудудидан чиқариб юборилади.
Курсантлар ва тингловчиларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш ҳамда ўқув режаси талабларини бажара олмаган таълим олувчиларга академик қарздорликларни бартараф этиш имконини бериш тартиби ўқиш учун тузиладиган ўзаро шартномаларда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий кадрлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
31. Ўқишни тугатган ёки тингловчи ёхуд курсантлар рўйхатидан четлаштирилган хорижий кадрлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишлари шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
5-боб. Якунловчи қоида
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-282-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси «700 кишини,» сўзларидан кейин «шунингдек, тўлов-контракт асосида қўшимча 200 нафаргача,» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорида:
«Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар органлари учун раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги «ташкилий-тактик бошқарув», биринчи даражадаги «ташкилий-стратегик бошқарув» ва «илмий-педагогик фаолият» мутахассисликларида ташкил этилади»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Академия бакалавриатининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқитишда хизмат сафари ва автотранспорт харажатлари, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат таъминоти таълим олувчилар ҳисобидан қопланади. Ушбу харажатларнинг миқдори ҳар ўқув йили учун Академия томонидан белгиланади»;
** фуқаровий олий маълумотга эга бўлганларни офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинлашда.
*** Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ўқитилиши белгиланган бошқа мутахассислик лавозимларига ўтишда.
**** Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молиявий ва моддий-техник таъминот департаментининг, Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасининг бошқармалари, ахборот технологияларни жорий этиш бўлинмалари, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Тиббиёт бошқармаси, Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси, Ҳарбий-сафарбарлик бошқармаси, Назорат-тафтиш инспекцияси, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси бундан мустасно.
***** Молиявий ва моддий-техник таъминот департаменти, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасидан ташқари».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорида:
3-банднинг учинчи хатбошидаги «ва «Тезкор-қидирув фаолияти» таълим йўналишларига» сўзлари «таълим йўналишига» сўзлари билан алмаштирилсин;