Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 16 июндаги 128-сон буйруғи (рўйхат рақами 1591, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 9-банднинг
олтинчи хатбошисидаги «паспорт нусхаси» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-картаси нусхаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Аукцион савдосини ўтказишга тайёрлаш ва амалдаги тартиб ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилиш учун аукцион савдоси ташкилотчиси таркиби камида 4 кишидан иборат бўлган доимий ёки муваққат фаолият юритувчи аукцион савдоси комиссиясини тузади.
Аукцион савдоси комиссияси таркибига мулкдор вакилидан ташқари қуйидагилар киради:
туман (шаҳар) ҳокимлиги вакили;
туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими вакили.».