toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2310-3]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сон қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда; 2013 й., 6-сон, 82-модда; 2016 й., 33-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 июль,
2310-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 19 июлдаги 2310-сон буйруғига
ИЛОВА
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 283 ва 2893-моддаларига мувофиқ республикада ишлаб чиқариладиган табиий газ реализациясига акциз солиғи солинади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Ўзтрансгаз» АК» деган сўзлар «Ўзтрансгаз» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) «а» кичик банддан «ҳамда экспортга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «ва экспортга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 8-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 10/23/2310-3/0623-сон)