Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4348-сон
қарорига мувофиқ, сифат менежментининг замонавий усулларини ва халқаро стандартларни электротехника саноатига кенг жорий этиш ҳамда Халқаро электротехника комиссияси билан ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. 11-позициянинг «Тўловчилар номи» устунидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 51-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин: