1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қонун ҳужжатларидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига нисбатан қўлланиладиган «оқсоқол» тушунчаси чиқариб ташланганлиги сабабли ушбу соҳа фаолиятини тартибга солувчи Ҳукумат қарорларини уларга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сон Конституциявий Қонунига мувофиқ Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 июль,
327-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги «раислари (оқсоқоллари)га» сўзлари «раисларига» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги «(оқсоқоли)» сўзи чиқариб ташлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомнинг 5-бандидаги ва 28-банди «а» кичик бандидаги «(оқсоқоллари)» сўзи чиқариб ташлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорида:
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 1, 15 ва 193-бандлари биринчи хатбошиларидаги ҳамда 212-бандидаги тегишли сондаги «(оқсоқол)» сўзи чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисидаги «(оқсоқоллари)» сўзи чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 31 июлдаги 561-сон қарорида:
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда:
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги «раислари (оқсоқоллари)нинг» сўзлари «раисларининг» сўзи билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани маҳаллаларида «Тадбиркорлик марказлари»ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисидаги «раиси (оксоқоли)нинг» сўзлари «раисининг» сўзи билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 18 апрелдаги 328-сон қарорида:
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомнинг 9-банди «г» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «(оқсоқоли)» сўзи чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги ва 10-банди «а» кичик бандидаги «(оқсоқоли)» сўзи чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорида:
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда: