1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида» 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига мувофиқ, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.10 (Кучини йукотган) Бошқарувчи компания]
давлат активларини хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активларини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда уларни баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 3-банди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиш мақсадида баҳолашда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июль,
312-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 312-сон қарорига ИЛОВА
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.10 (Кучини йукотган) Бошқарувчи компания;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
1. Ушбу Низом давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини сотишда) уларни баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
2. Мазкур Низом қоидалари давлат активини баҳолаш, шунингдек баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказишда бюджет буюртмачиси томонидан баҳоловчи ташкилотларни (хорижий баҳоловчи ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган шуъба корхоналари бундан мустасно) жалб қилиш ва улар кўрсатган хизматларнинг қиймати белгиланган тартибда аниқланишини таъминлаш мақсадлари учун татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
3. Давлат активларини самарали бошқаришда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби бюджет буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
2-боб. Давлат активини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматининг бошланғич қийматини аниқлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
4. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати мазкур бобда назарда тутилган формулалар, коэффициентлар ҳамда калькуляцияларга мувофиқ аниқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
давлат муассасалари ҳамда давлатга тегишли хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акция (улуш)лар (кейинги ўринларда — давлатга тегишли акциялар (улушлар);
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
давлатга тегишли мулкий мажмуа, мулкий мажмуанинг бир қисми (кейинги ўринларда — мулкий мажмуа);
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;
мазкур банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилмаган давлатга тегишли бошқа активлар (иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, ашё-инвентарлар, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий воситалар).
Давлатга тегишли баҳолаш объекти таркибида ер участкаси бўлган тақдирда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тартибда аниқланадиган давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳолаш хизматларининг бошланғич қиймати қўшилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
5. Давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Кҳ— баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:
агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,05;
агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,1;
агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,15;
агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,2 ни ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
7. Давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш мақсадида баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати баҳоланаётган ер участкасининг умумий майдонидан келиб чиққан ҳолда, бошланғич қиймат аниқланаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг:
1 000 кв.м.гача — 1,5 баравари;
1 000 кв.м.дан 10 000 кв.м.гача — 2 баравари;
10 000 кв.м. ва ундан юқори бўлганда — 3 баравари этиб белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
8. Давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Кҳ— баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:
агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,05;
агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,1;
агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,15;
агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,2 ни ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
9. Давлатга тегишли баҳолаш объектлари баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати мазкур Низомнинг 5, 6, 7 ва 8-банларида кўрсатилган формулаларга мувофиқ аниқланиб, қуйидаги калькуляцияларга асосан ҳисоблаб чиқарилади:
давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ;
давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда мазкур Низомга 6-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ аниқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.06.00 Тугалланмаган қурилиш. Консервация]
10. Баҳолаш объекти талаб қилиш ҳуқуқи, мажбурият (қарз) бўлганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати баҳолаш объектининг (хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ва бошқа активлар) юзага келиш манбаидан келиб чиқиб белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидагича белгиланади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
а) давлатга тегишли акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), давлатга тегишли бошқа асосий воситалар бўйича:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси бўйича таҳлилий экспертиза ёки жойига чиққан ҳолда экспертиза ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.
12. Танловда иштирок этиш учун таклифлар тақдим этилмаганлиги сабабли танлов ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, бюджет буюртмачиси мазкур Низомга асосан аниқланган баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини энг кўпи билан бир ярим бараварга оширган ҳолда такроран эълон бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоида
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар
Т/р
Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ташқари асосий фондлар сони*
К2
1.
50 донагача
8
2.
51 дан 200 донагача
10
3.
201 дан 400 донагача
15
4.
401 дан 700 донагача
30
5.
701 дан 1100 донагача
40
6.
1101 дан 1500 донагача
50
7.
1501 дан 2000 донагача
70
8.
2001 дан 3000 донагача
100
9.
3001 дан 4000 донагача
130
10.
4001 дан 5000 донагача
160
11.
5001 дан 6000 донагача
200
12.
6001 дан 7000 донагача
230
13.
7001 дан 8000 донагача
260
14.
8001дан 9000 донагача
280
15.
9001 ва ундан ортиқ
300
* Хизматлар бошланғич қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади.
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар
* Хизматлар бошланғич қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги деб қаралади;
** Дебитор қарздорлиги мавжуд ташкилотлар сони.
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда хизматлар бошланғич қийматини аниқлаш бўйича
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳоланганда
БҲМнинг тегишли баравари
12.
Хизматлар қиймати
= 10сатр ёки (10сатр+11сатр)
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳоланганда
БҲМнинг тегишли баравари
6.
Хизматлар қиймати
= (4 сатр + 5 сатр)
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Бошқа давлат активлари баҳоланганда хизматлар бошланғич қийматини аниқлаш бўйича