toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон Фармони ҳамда «Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон қарори, шунингдек, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон Фармони ҳамда «Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон қарорида:
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги;
б) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги субсидияларни ажратиш:
касаначиликни ташкил этган маҳаллалар жойлашган ҳудуддан қатъи назар, ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида;
2025 йил 1 январга қадар касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда;
касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда;
касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда;
нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ошмаган миқдорда;
в) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб:
«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;
шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш харажатларининг 75 фоиздан ошмаган, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 75 фоиздан ошмаган, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
Ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 31-боби (рўйхат рақами 3163, 31.05.2019 й.).
г) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилинган ҳар бир касаначи учун 1 миллион сўмгача, бироқ 2 йилгача муддатга жами 150 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
д) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармасига касаначиликни қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан ажратилган трансфертлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашга ажратиладиган субсидиялар учун кўзда тутилган маблағлар Жамғармага йўналтирилиши, 2024 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу маблағлар Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун ажратилиши кўзда тутилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби;
тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ва ссуда ажратиш тартиби;
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини бошқариш ва молиялаштириш тартиби;
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон «Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, иш берувчилар томонидан ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш каби ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қиладиган «Cаll-марказ»ни ишга туширсин;
Вазирликка «Cаll-марказ» орқали фуқаролардан тушаётган барча мурожаатларни умумлаштириш ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ушбу мурожаатлар бўйича ташкилотлардан зарур маълумотларни талаб қилиш, шунингдек, қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллаш ваколати берилсин.
4. Қуйидагилар:
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига фоизсиз ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Республика ижро этувчи ҳокимият оргналарининг номланиши билан боғлиқ тегишли ўзгартиришлар киритиш;
касаначиларга ҳар йилги меҳнат таътили муддати ҳамда меҳнат дафтарчаларини юритиш қоидаларини Меҳнат кодекси нормаларига мувофиқлаштириш.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июль,
307-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш учун республика даражада ташкил этилади.
3. Республика даражада ташкил этилган Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;
халқаро молия институтлари грантлари, жисмоний ва юридик шахслар ва бошқа хорижий донорларнинг ҳомийлик хайриялари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан фоиз шаклида олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағлари солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармани молиялаштиришга ажратиладиган трансфертларнинг ҳажми ҳар йили аниқлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларида тасдиқланади.
6. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда хайрия жамғармаларининг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарманинг Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушади, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар ёки хорижий грантларни бериш шартларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш ва молиялаштириш тартиби
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари тегишли равишда Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.
8. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
а) тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия улар касаначиликни ташкил этган маҳаллалар жойлашган ҳудудидан қатъи назар ажратилади;
б) тадбиркорлик субъектларига қуйидаги субсидиялар ажратилади:
2025 йил 1 январга қадар касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда бир марталик;
касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда;
касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда;
давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдорда;
давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган касаначиларни малака имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни банд бўлмаган ҳар бир шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда.
в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб:
«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун 1 — 3 тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, 4-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача ва 5-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;
шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун 1 — 3 тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун 1 — 3 тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 31-боби (рўйхат рақами 3163, 31.05.2019 й.).
г) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар бир жалб қилинган касаначи учун 1 миллион сўмгача, бироқ жами 150 миллион сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади. Бунда мазкур ссудани тадбиркорлик субъектлари талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилишига рухсат этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон «Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
9. Жамғарма маблағларини мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун сарфлашга йўл қўйилмайди.
4-боб. Жамғарманинг Ишчи органи
10. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси Жамғарманинг Ишчи органи ҳисобланади.
11. Жамғарманинг Ишчи органи:
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини шакллантиради;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига юборади;
Жамғарманинг молиявий ҳисоботи ишончлилигини таъминлайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича изоҳлар ва таклифлар беради;
фаолиятини касаначилик асосида ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
касаначилик асосида иш фаолиятини ташкил этган ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия ва ссудалар ажратилган тадбиркорлик субъектларининг иш натижадорлигини таҳлил қилиш.
12. Жамғарманинг йил якуни бўйича маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги молия йили учун даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда инобатга олинади.
5-боб. Жамғарманинг тушуми ва маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда жавобгарлик
13. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавоб беради.
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ички аудит хизмати ҳамда Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сонли «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Касаначиликни ташкил этган талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, талабгорнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома (ёки касаначининг дастлабки уч ой давомидаги фаолияти учун тўловлар банк орқали тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома) илова қилинади.
3-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
5. Маҳаллий меҳнат органи талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда субсидия бериш учун талабгор ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда — Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда расмийлаштирилганлигига камида 3 ой ўтганлиги асос ҳисобланади.
6. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилганлиги, касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси расмийлаштирилганлигига камида уч ой ўтганлиги, Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори ҳаққонийлиги тасдиқланганда, маҳаллий меҳнат органи талабгорга касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати (мурожаат тушгандан сўнг 3 иш кунидан ошмаган муддатда) кўрсатилиши лозим.
Бунда маҳаллий меҳнат органи томонидан касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдорининг ҳаққонийлиги туман (шаҳар) Солиқ инспекциясидан маълумот олиш йўли билан ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширилади.
7. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.
Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.
8. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
10. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган талабгор бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 10-боби.
11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимигазарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра


2-босқич

туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Талабгор мурожаатини илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқади.

3 иш куни ичида

2. Талабгорга субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

1 кун муддатда


3-босқич

туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга (кейинги ўринларда — касаначи) асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, талабгорнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси илова қилиниши шарт.
Бунда талабгор мурожаатда касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобидан харид қилинадиган асбоб-ускуналар ва хом ашё номи ва тури, аниқ харид нархини кўрсатиши лозим.
5. Маҳаллий меҳнат органи талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Бунда субсидия бериш учун талабгор ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда — Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган фуқаролар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да турганлиги асос ҳисобланади.
6. Маҳаллий меҳнат органи томонидан талабгорнинг харид қиладиган асбоб-ускуналар ва хом ашё нархи давлат харидларининг электрон тизими ёки бошқа очиқ манбаларнинг маълумотларидан фойдаланиш орқали ўрганиши мумкин. Ўрганиш натижаларига мувофиқ асбоб-ускуналар ва хом ашёнинг нархини талабгор томонидан бозордаги ушбу асбоб-ускуналар ёки хом ашёнинг ўртача нархи қийматига тенг (ёки ундан юқори) белгиланганлиги маҳаллий меҳнат органи харид комиссияси қарори билан тасдиқланади.
7. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги, касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган фуқаролар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да турганлиги тасдиқланганда маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида ижтимоий контракт тузилади.
8. Ижтимоий контракт тузилгандан сўнг касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, асбоб-ускуна ва хом ашёни харид қилиш харажатларини қоплаш учун маҳаллий меҳнат органи томонидан талабгорга субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилинади. Қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати (мурожаат тушгандан сўнг 3 иш кунидан ошмаган муддатда) кўрсатилиши лозим.
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
10. Субсидия ажратилгандан сўнг 10 кун ичида талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилинганлиги ва касаначига бепул берилганлиги ҳамда асбоб-ускуналар ва хом ашёнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
11. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган фуқаролар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилмаганлиги тасдиқланганда;
харид қилинадиган асбоб-ускуна ва хом ашёнинг нархи қасддан юқори қилиб кўрсатилганлиги аниқланса.
Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.
12. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
3-боб. Касаначининг фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ва фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар ҳамда хом ашёга ажратилган субсидияни қайтариб олиш тартиби
13. Маҳаллий меҳнат органи ҳамда ҳоким ёрдамчиси ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида ишлаётган касаначининг фаолияти самарадорлигини бир ойда бир маротаба олти ой давомида мониторинг қилиб боради.
14. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра ижтимоий контрактда белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳамда субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуналар ва хом ашёдан фойдаланилмаётганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича субсидия ажратилган талабгорга хабарнома юборилади.
15. Субсидия ажратилган талабгор хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.
16. Хабарнома тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг) маҳаллий меҳнат органи ва ҳоким ёрдамчиси субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна ва хом ашё билан фаолият юритаётган касаначилар фаолиятининг самарадорлигини қайта мониторинг қилади.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратилган талабгордан ажратилган субсидияни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилади ва субсидия ажратилган талабгорга хабарнома юборади.
Хабарномада субсидия ажратилган талабгор томонидан ажратилган субсидияни қайтариш учун маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.
17. Субсидия ажратилган талабгор хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ажратилган субсидияни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз тўловлари билан бирга) тўлиқ миқдорда қайтариши шарт.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган талабгор бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 3-боби.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра


2-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Маҳаллий меҳнат органива талабгор ўртасида ижтимоий контракт тузилади.

3. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

4. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

3 иш куни ичида

1 кун муддатда


3-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

Талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидия ажратади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида


4-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Субсидия ажратилгандан сўнг талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилинганлиги ва касаначиларга бепул берилганлигини ҳамда асбоб-ускуналар ва хом ашёнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органини ёзма равишда хабардор қилади.

10 кун ичида


5-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

Ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуналар ва хом ашё асосида ишлаётган касаначининг фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради. Камчиликлар аниқланса, тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.

Ҳар ой бир маротаба


6-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Хабарнома олинган кундан эътиборан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.

Бир ой ичида


7-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Хабарнома тушган кундан эътиборан субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуналар ва хом ашё билан фаолият юритаётган касаначининг фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.

2. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, ажратилган субсидияни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контракт бир томонлама бекор қилади ва талабгорга хабарнома юборади

3 иш куни ичида

(ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг)


8-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Хабарнома тушган кундан эътиборан ажратилган субсидияни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ миқдорда қайтаради.

5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
4-ИЛОВА
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида шакллантирилган давлат буюртмасига мувофиқ давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ҳамда уларга малака сертификати беришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари — давлат буюртмаси асосида ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда — давлат буюртмаси) — меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш учун бериладиган буюртма.
3. Касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда — касаначи) касаначилик йўналишида қуйидаги ҳолларда касбга ўқитилади:
касби мавжуд бўлмаганда;
мавжуд касбий кўникмаларига мақбул иш йўқлиги сабабли касбни ўзгартириш зарурати бўлганда;
касбий кўникмалари мавжуд ёки етарли бўлмаганлиги, касбига доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганда;
аввалги касби бўйича иш бажариш қобилияти йўқотилганда.
4. Касаначилар:
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган касбга ўқитиш масканларида;
вазирлик ва идоралар тизимидаги профессионал таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларида;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотларида касбга ўқитилади.
2-боб. Давлат буюртмасини шакллантириш
5. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ касбга ўқитилади.
6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан биргаликда келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар:
ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади;
касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари асосида касблар бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади;
ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашларига (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар) тақдим этади.
7. Ҳудудий кенгашлар тақдим этилган давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади ва беш кун ичида тасдиқлайди.
Давлат буюртмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳудудий кенгашлар томонидан киритилади.
3-боб. Давлат буюртмаси асосида касаначиларни касбга ўқитишга йўналтириш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари:
ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган касбга ўқитиш бўйича белгиланган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади;
ўқитиш тақсимотига асосан давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначиларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишларини ташкил этади;
касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради;
касбга ўқитилган касаначиларни касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича уларнинг касбий малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборади.
4-боб. Давлат буюртмаси асосида касаначилик йўналишида касбга ўқитилган касаначиларнинг малака даражасини баҳолаш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқиган касаначиларнинг малака даражасини баҳолаш учун уларнинг малакани баҳолаш марказларига, шу жумладан, «Ишга марҳамат» мономарказларида ташкил этилган малакани баҳолаш марказларига юборилишига кўмаклашади.
Бунда давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган касаначилар малака даражасини баҳолатиш учун ўзлари ихтиёрий равишда мурожаат қилиши мумкин.
10. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган касаначиларни малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборади ҳамда малака имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни банд бўлмаган ҳар бир шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беради.
11. Малакани баҳолаш марказлари томонидан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Малака даражаларига эришиш схемаси асосида касбга ўқитилган касаначилар малакаси баҳоланади;
баҳолашдан муваффақиятли ўтган касаначиларга ўн кун ичида малака сертификати берилади.
5-боб. Касаначиларни касаначилик йўналишида касбга ўқитишни молиялаштириш
12. Касаначиларни касбга ўқитиш билан боғлиқ фаолият Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.
Бунда давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
6-боб. Якунловчи қоида
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари

1. Ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади.

2. Касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади.

3. Ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун ҳудудий кенгашларга тақдим этади.

Келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлари

1. Тақдим этилган касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади.

2. Давлат буюртмаларини тасдиқлайди.

5 кун ичида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари

1. Тасдиқланган давлат буюртмаси асосида таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади.

2. Ўқитиш тақсимотига асосан таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишларини ташкил этади.

3. Касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради.

4. Касбга ўқитилган фуқароларнинг малака даражасини баҳолаш учун давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказларига юборади.

Доимий равишда

4-босқич

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказлари

1. Касбга ўқитилган касаначиларнинг малакасини баҳолайди.

2. Баҳолашдан муваффақиятли ўтган фуқароларга малака сертификатини беради.

10 кун ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахс) иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
2. Талабгорга ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштириш учун мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
4. Талабгор ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштиргандан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
5. Талабгорнинг мурожаатида ногиронлиги бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойларини мослаштириш учун сарфланган харажатларнинг асосли ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот, талабгорнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёҳуд пудрат шартномаси, ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилиниши шарт.
6. Маҳаллий меҳнат органи талабгорнинг мурожаатини ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари) субсидия бериш учун талабгор ва ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда иш жойини ногиронлиги бўлган шахсга мослаштириш учун сарфланган харажатларнинг асосли ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот.
7. Маҳаллий меҳнат органи томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри ва асосли деб топилганда, талабгорга ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштириш харажатларини қоплаш учун мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилинади. Қарорда субсидия миқдори кўрсатилиши лозим.
8. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида талабгорга ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
9. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 5-бандларига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжуд бўлмаганда;
ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштириш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаса.
Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.
10. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
3-боб. Касаначилик ва ҳунармандчилик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ажратилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби
11. Ҳоким ёрдамчиси:
ажратилган субсидия ҳисобидан касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойи мослаштирилганлиги ҳамда талабгор ва касаначи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан фаолияти олиб бораётганлигини;
ажратилган субсидия ҳисобидан ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойи мослаштирилганлиги ҳамда якка тартибда тадбиркор сифатида фаолият олиб бораётганлигини олти ой давомида мониторинг қилади.
12. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра талабгор томонидан белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги аниқланса, ҳоким ёрдамчиси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича субсидия ажратилган талабгорга хабарнома юборилади.
13. Субсидия ажратилган талабгор хабарномани олган кундан эътиборан бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.
14. Маҳаллий меҳнат органига хабарнома келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг) ҳоким ёрдамчиси томонидан қайта мониторинг ўтказилади.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи талабгордан субсидияни қайтариш юзасидан қарор қабул қилади ва субсидия ажратилган талабгорга хабарнома юборади.
Хабарномада субсидия ажратилган талабгор томонидан субсидияни қайтариш учун маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.
15. Субсидия ажратилган талабгор хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ажратилган субсидияни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз тўловлари билан бирга) тўлиқ миқдорда қайтариши шарт.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган талабгор бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштиргандан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

3 иш куни ичида

1 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

Талабгорга ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштириш харажатларини қоплаш учун мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

4-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

Ажратилган субсидия ҳисобидан касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойи мослаштирилганлиги ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради. Камчиликлар аниқланса, талабгорга уларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.

6 ой давомида

ҳар ойда бир маротаба

5-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Хабарнома олинган кундан эътиборан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.

Бир ой ичида

6-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Хабарнома тушган кундан эътиборан субсидия ҳисобидан касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойи мослаштирилганлиги ҳамда унинг фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.

2. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, ажратилган субсидияни қайтариш бўйича қарор қабул қилади ва талабгорга хабарнома юборади.

3 иш куни ичида

(ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг)

7-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Хабарнома тушган кундан эътиборан ажратилган субсидияни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ миқдорда қайтаради.

5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Талабгорга касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
4. Талабгор касаначиларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари), касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш жойи, ўқиш муддати, ўқитиладиган касб йўналиши номи кўрсатилиши, мурожаатга касаначи билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги меҳнат шартномаси ёки пудрат шартномаси илова қилиниши шарт.
Бунда талабгор мурожаатда касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажат миқдорини кўрсатиши лозим.
5. Маҳаллий меҳнат органи талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Бунда субсидия бериш учун талабгор ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда — Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги асос ҳисобланади.
6. Маҳаллий меҳнат органи томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ, барча ҳужжатлар тақдим этилган ҳамда ёлғон маълумотлар кўрсатилмаган деб топилганда, мурожаат қилган талабгорга ҳар бир касаначига касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида буйруқ қабул қилинади.
7. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда.
Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу буйруқ нусхасини бир кун муддатда юборади.
8. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги буйруғидан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
9. Талабгор касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, малака оширган касаначининг ўқиш якунланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ушбу касаначининг ўқишни якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини маҳаллий меҳнат органига тақдим этиши шарт.
3-боб. Касаначини касб-ҳунарга ўқитиш самарадорлигини мониторинг қилиш ва касб-ҳунарга ўқитиш учун ажратилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби
10. Маҳаллий меҳнат органи ҳамда ҳоким ёрдамчиси ажратилган субсидия ҳисобидан касаначиларнинг касб-ҳунар ўрганаётганлигини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади.
11. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра талабгор томонидан белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳамда касаначи касб-ҳунар ўрганмаётганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи ходими ва ҳоким ёрдамчиси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича субсидия ажратилган талабгорга хабарнома юборилади.
12. Талабгор хабарнома олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.
13. Хабарнома тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун ўн беш кун муддатдан сўнг) маҳаллий меҳнат органи ва ҳоким ёрдамчиси касб-ҳунарга ўқитишни қайта мониторинг қилади.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи талабгорга ажратилган субсидияни қайтариш бўйича қарор қабул қилади ва унга хабарнома юборади.
Хабарномада талабгор томонидан ажратилган субсидияни қайтариш учун маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.
14. Талабгор хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ажратилган субсидияни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз тўловлари билан бирга) тўлиқ миқдорда қайтариши шарт.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган талабгор бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.

3. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

4. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу буйруқ нусхасини юборади.

3 иш куни ичида

1 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

Талабгорга ҳар бир касаначини касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда субсидия ажратади.

Ўқиш бошланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасида

4-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Касаначиларни касб-ҳунарга ўқитиш бошлаганлиги тўғрисида маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда хабардор қилади.

Ўқиш бошланган кундан 10 кун ичида

5-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, малака оширган касаначининг ўқишни якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини маҳаллий меҳнат органига тақдим этади

Ўқиш якунлангандан сўнг беш кун ичида

6-босқич

Маҳаллий меҳнат органи,

ҳоким ёрдачиси

Касаначиларни касб-ҳунарга ўрганиш жараёнларини мониторинг қилиб боради. Камчиликлар аниқланса, талабгорга уларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.

Ҳар ой бир маротаба

7-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Хабарнома олинган кундан эътиборан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.

Ўн беш кун ичида

8-босқич

Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

1. Хабарнома тушган кундан эътиборан субсидия ҳисобидан касб-ҳунар эгаллаётган касаначилар фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.

2. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, ажратилган субсидияларни қайтариш бўйича буйруқ қабул қилади, шартномани бир томонлама бекор қилади ва талабгорга хабарнома юборади.

3 иш куни ичида

(ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг)

9-босқич

Субсидия ажратилган талабгор

Хабарнома тушган кундан эътиборан ажратилган субсидияларни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ миқдорда қайтаради.

5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ҳар ойда 1 — 3-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, 4-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача ва 5-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;
шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун 1 — 3-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун 1 — 3-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача.
3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун субсидия ажратиш
4. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳунармандлар (кейинги ўринларда — ҳунарманд) шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризада ҳунарманднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун сўралаётган субсидия тури, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, «уста-шогирд» анъаналари асосида шогирд сифатида қабул қилган меҳнатга лаёқатли ёшларнинг (фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатган ҳолда) рўйхати илова қилинади.
Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун ҳунарманд жавобгар ҳисобланади.
5. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
ҳунарманд ҳақиқатда «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси эканлигини;
ҳунарманд сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:
ёшларнинг ҳақиқатда «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунармандлардан ҳунар ўрганаётганлигини;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашёга эҳтиёжини;
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:
ҳунарманднинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги;
ёшлар ҳақиқатда «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунармандлардан ҳунар ўрганаётганлиги;
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашёга эҳтиёжи мавжудлиги;
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига юборади:
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
субсидия олиш бўйича ҳунарманднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
6. Агарда ҳунарманд мазкур Низомнинг 5-банди «а» ва «б» кичик бандларига мос келмаса ёки нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ҳунармандга хабарнома юборади.
7. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:
ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.
8. Маҳаллий меҳнат органи ҳунармандга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ҳар ойда 1 — 3-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, 4-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда субсидия ажратади ҳамда субсидияни икки иш куни ичида устанинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
9. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.
10. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
3-боб. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганган шогирдга мустақил ўз фаолиятини бошлаш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга субсидия ажратиш
11. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганган шогирд (кейинги ўринларда — шогирд) мустақил ўз фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризада шогирднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, сўралаётган субсидия тури, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади, шунингдек, «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун шогирд жавобгар ҳисобланади.
12. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлайди;
б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:
шогирднинг ҳақиқатда «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунарманддан ҳунар ўрганганлигини;
мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга эҳтиёжини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
шогирднинг ҳақиқатда «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунарманддан ҳунар ўрганганлиги;
мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга эҳтиёжи мавжудлиги;
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига юборади:
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
субсидия олиш бўйича шогирднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
13. Агарда шогирд мазкур Низомнинг 12-банди «а» ва «б» кичик бандларига мос келмаса ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда шогирдга хабарнома юборади.
14. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:
ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) шогирдга мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун 1 — 3-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
Буйруқда асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг номи ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилади.
15. Маҳаллий меҳнат органи буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш кунида Электрон давлат харидлари портали (dxarid.uzex.uz) орқали буйруқда кўрсатилган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш бўйича буюртма беради.
Буюртмада етказиб берувчига маҳаллий меҳнат органининг юридик манзили ёки шогирднинг манзили кўрсатилади.
16. Асбоб-ускуна ва жиҳозлар шогирдга далолатнома асосида етказиб берувчи ва маҳаллий меҳнат органи томонидан топширилади.
17. Агарда ҳоким ёрдамчиси берган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганган шогирдга хабарнома юборилади.
18. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
4-боб. Усталарга интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун субсидия ажратиш
19. «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган шахслар (кейинги ўринларда — уста) интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ёки реклама харажатлари учун ажратиладиган субсидияларнинг айнан бир турини танлаган ҳолда, харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризада устанинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, сўралаётган субсидия тури, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, электрон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи юридик шахс (кейинги ўринларда — дастурчи) билан тузилган шартнома нусхаси илова қилинади.
Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун уста жавобгар ҳисобланади.
20. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
устани ҳақиқатда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолигини ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини;
дастурчининг солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигини;
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
б) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:
устанинг ҳақиқатда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги;
интернет сайтларини ташкил этиши, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариши ёки рекламанинг айнан бир тури бўйича дастурчи билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
в) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига юборади:
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
субсидия олиш бўйича устанинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
21. Агарда уста мазкур Низомнинг 20-банди «а» кичик бандида кўрсатилган талабларга мос келмаса ёки нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда устага хабарнома юборади.
22. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:
ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва устага хабарнома юборади.
23. Маҳаллий меҳнат органи уста ва дастурчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган умумий сумманинг, 1 — 3-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратади ҳамда икки иш куни ичида субсидияни устанинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
24. Агарда ҳоким ёрдамчиси берган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва устага хабарнома юборади.
25. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
5-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
26. Ҳунармандлар (кейинги ўринларда — ҳунарманд) ўзларининг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризада ҳунарманднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун тўлаш лозим бўлган ҳисобварақ ва сўралаётган субсидия миқдори кўрсатилади, шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмасининг бадиий кенгаши қарори нусхаси илова қилинади.
Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун ҳунарманд жавобгар ҳисобланади.
27. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳунарманд сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини ўрганади;
б) ўрганиш натижалари ҳунарманднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда тавсияни «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали маҳаллий меҳнат органига юборади.
Бунда тавсияда ҳунарманднинг тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ва сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
28. Агарда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ҳунармандга хабарнома юборади.
29. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:
ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.
30. Маҳаллий меҳнат органи «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратади ҳамда икки иш куни ичида «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун тўлаш лозим бўлган ҳисобвараққа субсидияни ўтказиб беради.
31. Ҳунарманд субсидия ажратилгандан сўнг беш иш кунида «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик гувоҳномаси нусхасини ҳоким ёрдамчиси ёки маҳаллий меҳнат органига тақдим этади.
32. Агарда ҳунарманд субсидия ажратилгандан сўнг бир ой ичида «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлмаса, унинг аъзолик бадалини қоплаш учун ажратилган субсидия «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан маҳаллий меҳнат органига қайтарилиши шарт.
33. Агарда ҳоким ёрдамчиси берган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.
34. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
35. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари ушбу Низомга мувофиқ ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган субсидияларнинг манзиллилиги, самарадорлиги ва уларни мақсадли фойдаланилиши бўйича доимий равишда ўрганиш ўтказиб боради.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
37. Манфаатдор шахслар ҳоким ёрдамчиси ва маҳаллий меҳнат органининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича ҳамда субсидиялар ажратилиши асоссиз рад этилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Субсидия туридан фойдаланмоқчи бўлган ҳунарманд ёки жисмоний шахслар

Тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Ҳунарманд ёки жисмоний шахслар хоҳишига кўра

2-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳунарманд ёки жисмоний шахсларнинг маълумотларини ўрганади;

б) жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади;

в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради;

г) тавсияни, устанинг аризаси ва ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномани «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали маҳаллий меҳнат органига юборади.

Уч иш кунида

3-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

а) ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

б) ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунарманд ёки жисмоний шахсларга хабарнома юборади;

в) субсидияни ҳунарманднинг (устанинг) банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

Икки иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига фоизсиз ссуда ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) жалб қилинган ҳар бир касаначи учун фоизсиз ссуда (кейинги ўринларда — ссуда) ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ссуда Жамғарма маблағлари ҳисобидан талабгорга жалб қилинган ҳар бир касаначи учун 1 миллион сўмгача, бироқ 2 йилгача муддатга жами 150 миллион сўмгача айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилади.
3. Tалабгорга ссуда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бош бошқарма) томонидан иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Ссудани ажратиш тартиби ва шартлари
4. Талабгор касаначиларни жалб этгандан сўнг ссуда олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида ҳудудий бош бошқармага ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Талабгорнинг мурожаатида қуйидагилар илова қилиниши шарт:
жалб қилинган касаначиларнинг сони, фамилияси, исми, отасининг исми;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси;
охирги ҳисобот даври учун солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида солиқ органлари маълумоти, шунингдек, муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги ҳақида хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан маълумотнома;
ссуданинг миқдори ва ссуда сўралаётган давр, шунингдек, ссудани қайтаришнинг кафолатланган манбалари;
талабгорнинг ссуда тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили.
5. Ҳудудий бош бошқарма талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга беш иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Ҳудудий бош бошқарма томонидан зарурат туғилганда, ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлардан қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин.
6. Ҳудудий бош бошқарма томонидан талабгорга ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилинади ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида талабгор хабардор қилинади. Қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим.
7. Ссуда ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлар ўз тасдиғини топмаганда;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда.
8. Ссуда ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ҳудудий бош бошқарма бошлиғи ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.
Шартномада ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади.
Ссудани қайтариш, қоида тариқасида, ссуда ажратилган ойдан 3 ой ўтгач бошланади.
9. Ҳудудий бош бошқарма ва талабгор ўртасида шартнома имзолангандан сўнг беш иш куни ичида ссуда ажратилади.
Мазкур ссуда талабгор талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилишига рухсат берилади.
3-боб. Ссуда олувчининг жавобгарлиги ва ссуданинг қайтарилиши
10. Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.
11. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
4-боб. Якунловчи қоида
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига фоизсиз ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига фоизсиз ссуда ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъект

(талабгор)

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида ҳудудий бош бошқармаларга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бош бошқарма)

1. Талабгор томонидан ссуда олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Талабгорга ссуда ажратиш ёки ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида талабгорни хабардор қилади.

3. Ҳудудий бош бошқарма ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.

5 иш куни ичида



3 иш кунида

3-босқич

Ҳудудий бош бошқармалар

Ссудани ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиб, шартнома имзолангандан сўнг ссуда ажратади.

5 иш куни ичида

4-босқич

Талабгор

Ссудани шартнома шартларига кўра белгиланган муддатларда қайтаради.

Белгиланган муддатларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорида:
а) 2 ва 5-бандлардаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўн кун муддатда ҳар бир туманда (шаҳарда) корхоналар билан уйда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва хизматлар кўрсатадиган фуқаролар ўртасида кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳокимларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари (комиссия раиси) ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиқлари (комиссия раисининг ўринбосари) бошчилик қиладиган ишчи комиссиялар ташкил этсинлар»;
б) қарорга 1-иловада:
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» сўзлари «Аҳоли бандлиги тўғрисида» сўзлари билан, «7» рақами «38» рақами билан алмаштирилсин;
10-банддаги «меҳнат дафтарчаси берилади» сўзлари «электрон меҳнат дафтарчалари юритилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «тузилишига» сўзи «билан бир қаторда ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Касаначининг электрон меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси амал қилишининг бутун даври учун юритилади. Илгари ишламаган ва меҳнат дафтарчисига эга бўлмаган касаначи учун электрон меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилади.
Иш берувчи электрон меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси тузилиши ва тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт. Касаначи билан меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда, иш берувчи электрон меҳнат дафтарчасига ушбу маълумотларни киритиши шарт»;
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Касаначининг иш ҳақи, башарти касаначи меҳнат нормаларини ва меҳнат мажбуриятларини бажарса, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва бирон-бир энг юқори миқдор билан чекланмайди»;
32-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банддаги «15 иш» сўзлари «21 календарь» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
49-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Корхоналар томонидан туманлар (шаҳарлар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан биргаликда ҳар йили жорий йилнинг 5 январигача корхоналар фаолияти хусусиятларини ҳамда улардаги касаначилик иш ўринларини ташкил этишнинг мавжуд захираларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан касаначилик турларини кенгайтириш ҳисобига жорий календарь йил учун касаначиликни ривожлантириш параметрлари ишлаб чиқилади. Корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқилади ҳамда туманлар (шаҳарлар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари бошлиқлари томонидан имзоланади.
Туманлар (шаҳарлар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида корхоналар ва уйида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ишчи комиссиялар (кейинги ўринларда ишчи комиссиялар деб аталади) билан келишган ҳолда касаначиликни ривожлантиришнинг туман (шаҳар) параметрларини ишлаб чиқадилар. Туманлар (шаҳарлар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари томонидан касаначиликни ривожлантириш туман (шаҳар) параметрлари тегишли равишда жорий йилнинг 8 январига қадар муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари туман (шаҳар) касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда, касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий параметрларини ишлаб чиқадилар ҳамда уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун жорий йилнинг 15 январигача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари касаначиликни ривожлантиришнинг тасдиқланган ҳудудий параметрларини жорий йилнинг 20 январигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этадилар. Тасдиқланган ҳудудий параметрлар уларнинг бажарилиш мониторингини таъминлаш учун кўрсатиб ўтилган муддатда ишчи комиссияларга ҳам жўнатилади.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги касаначиликни ривожлантиришнинг тасдиқланган ҳудудий параметрларини умумлаштиради ва жорий йилнинг 25 январигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади»;
7-банднинг учинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бандлик бош бошқармалари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
12-банднинг учинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишчи комиссияга — туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари томонидан;
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳайъатига — вазирликнинг марказий аппарати тегишли таркибий бўлинмаси томонидан» .
Низомга 1-иловадаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-банднинг «Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда:
«Ахборот берувчи орган (субъект) устуни» даги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандда:
«Ахборот берувчи орган (субъект) устуни» даги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот олиш манбаи устуни» даги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари, «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг «Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда:
«Ахборот берувчи орган (субъект) устуни» даги «Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг «Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандда:
«Ахборот берувчи орган (субъект) устуни» даги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот олиш манбаи устуни» даги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот қаерга тақдим этилади устуни» даги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандда:
«Ахборот берувчи орган (субъект) устуни» даги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборот олиш манбаи устуни» даги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 14 октябрдаги 596-сон қарорининг 1 — 4 бандлари ҳамда 1 — 3 иловалари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-банди «з», «к», «л» кичик бандлари ҳамда 3-бобининг 8, 10, 11 ва 12-параграфлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)