toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.03.15-23 «Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида автоклавда тайёрланган силикатли газбетон блоклардан терилган конструкциялар. Лойиҳалаш ва қурилиш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 186]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.03.15-23 «Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида автоклавда тайёрланган силикатли газбетон блоклардан терилган конструкциялар. Лойиҳалаш ва қурилиш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
162-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ
2023 йил 3 июнь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2023 йил 24 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
2023 йил 15 май
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 20 июндаги 162-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.03.15-23 Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида автоклавда тайёрланган силикатли газбетон блоклардан терилган конструкциялар. Лойиҳалаш ва қурилиш талаблари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) қурилишда автоклавда тайёрланган силикатли газбетон блоклардан (бундан буён матнда газбетон блоклар деб юритилади) терилган конструкцияларни лойиҳалаш ва қурилиш талабларини белгилайди.
1-боб. Қўлланиш доираси
1. ШНҚ газбетон блоклардан қуриладиган бинолар ва конструкцияларга ишлаб чиқиладиган техник шартлар, лойиҳа ҳужжатлари учун, шунингдек, биноларни қуриш ва реконструкция қилишда ишлатилади.
2. Мазкур талаблар барча турдаги турар жой ва жамоат биноларига тааллуқлидир.
2-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
3. Мазкур ШНҚ да қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ГОСТ 31359-2007 — Автоклавда тайёрланган ғовакли бетонлар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 31359-2007 Бетоны ячеистые автоклавного твердения. Технические условия);
ГОСТ 31360-2007 — Автоклавда тайёрланган ғовакли бетондан арматураланмаган деворбоп буюмлар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 31360-2007 Изделия стеновые неармированные из ячеистого бетона автоклавного твердения. Технические условия);
ГОСТ 12730.1-2020 — Бетонлар. Зичликни аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 12730.1-2020 Бетоны. Методы определения плотности);
ГОСТ 10180-2012 — Бетонлар. Мустаҳкамликни аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 10180-2012 Бетоны. Методы определения прочности);
ГОСТ 24452-80 — Бетонлар. Призмали мустаҳкамлик, бикирлик модули ва Пуассон коэффициентини аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 24452-80 Бетоны. Методы определения призменной прочности, модуля упругости и коэффициента Пуассона);
ГОСТ 27005-2014 — Енгил ва ғовакли бетонлар. Ўртача зичликни назорат қилиш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 27005-2014 Бетоны легкие и ячеистые. Правила контроля средней плотности);
ГОСТ 31356-2007 — Цемент боғловчиларда қуруқ қурилиш аралашмаси. Синов усуллари (расмий манба ГОСТ 31356-2007 Смеси сухие строительные на цементном вяжущем. Методы испытаний);
ГОСТ 30494-2011 — Турар-жой ва жамоат бинолари. Хоналарда микроиқлим кўрсаткичлари (расмий манба: ГОСТ 30494-2011 Здания жилые и общественные. Параметры микроклимата в помещениях);
ГОСТ 12.1.005-88 — Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Иш ҳудудининг ҳавосига умумий санитария-гигиена талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.1.005-88 Система стандартов безопасности труда. Общие санитарно-гигиенические требования к воздуху рабочей зоны);
ГОСТ 27296-2012 — Бинолар ва иншоотлар. Тўсувчи конструкцияларнинг товуш изоляциясини ўлчаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 27296-2012 Здания и сооружения. Методы измерения звукоизоляции ограждающих конструкций);
ГОСТ 24992-2014 — Тошдан ясалган конструкциялар. Тошдан қурилган девордаги ёпишиш кучини аниқлаш усули (расмий манба: ГОСТ 24992-2014 Конструкции каменные. Метод определения прочности сцепления в каменной кладке);
ШНҚ 2.08.01-19 — Турар жой бинолари;
ШНҚ 2.08.02-09 — Жамоат бинолари ва иншоотлари;
ҚМҚ 2.01.08-19 — Шовқиндан ҳимоя;
ҚМҚ 2.01.03-19 — Сейсмик ҳудудларда қурилиш;
ҚМҚ 2.01.01-94 — Лойиҳалаш учун иқлим ва физик-геологик маълумотлар;
ҚМҚ 2.01.04-18 — Қурилиш иссиқлик техникаси;
ҚМҚ 2.03.07-98 — Тош ва арматураланган тошли конструкциялар;
ҚМҚ 2.03.01-96 — Бетон ва темир-бетон конструкциялар;
ҚМҚ 2.03.02-96 — Зич силикат бетондан ясалган темир-бетон ва бетон конструкциялари;
СанҚваМ 0331-16 — Ўзбекистон иқлим шароитида турар-жой биноларини лойиҳалаш, қуриш, уларга техник хизмат кўрсатишнинг санитария қоидалари ва нормалари.
3-боб. Атамалар ва таърифлар
4. Мазкур ШНҚ да қуйидаги атамалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:
автоклав — юқори ҳарорат ва босимни таъминлаб берувчи герметик ёпиқ ускуна бўлиб, қурилиш материаллари саноатида кимёвий жараёнларнинг боришини ёки уларнинг тезлашишини таъминлашда қўлланилади;
блок — ўлчамлари узунлиги бўйича 250 ммдан, баландлиги 140 ммдан, қалинлиги 120 ммдан катта бўлган, енгиллаштириш учун бўшлиқли ва/ёки ғовак структурага эга бўлган деворбоп материал;
ғовакли бетон — ғовак тузилишга эга бетон;
газбетон — ғовакли бетонларнинг тури бўлиб, бетон аралашмасида алюминий пастаси ёки кукуни ёрдамида газ ажралиб чиқиши орқали ғовак ҳосил қилинишига асосланган технологияда ишлаб чиқариладиган қурилиш материали. Қотириш усулига кўра газбетон автоклавда ёки автоклавсиз тайёрланиши мумкин;
газбетон блок — автоклавда тайёрланган силикатли газбетон блок;
газбетон блоклар терими — қурилиш қоришмаси билан ўзаро ёпиштирилган (елимланган), муайян тарзда устма-уст терилган блоклардан иборат қурилиш конструкцияси бўлиб, бино деворларини тиклашда қўлланиладиган юк кўтарувчи ва/ёки тўсувчи конструкцияларни тиклашда қўлланилади;
силикатли материаллар — кремний оксиди ва кальций гидроксиди бирикмасидан ҳосил бўладиган қурилиш материаллари;
автоклавда тайёрланган силикатли газбетон блок — блок шаклидаги, асосий хомашёси майдаланган кварс қуми ва оҳактош бўлган ва автоклавда тайёрланган ғовакли қурилиш материали.
4-боб. Умумий қоидалар
5. Ушбу ШНҚ дан газбетон блокларидан қуриладиган кам қаватли (3 қаватгача бўлган) бинолар ҳамда оралиқлари ушбу блоклар билан тўлдириладиган кўп қаватли каркасли бинолар учун, шунингдек мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва янги қуриладиган каркасли биноларда қўллаш учун лойиҳа, технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.
6. Сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балл бўлган қурилиш майдонларидаги турар-жой ва жамоат биноларининг қурилишида газбетон блокларини ҚМҚ 2.01.03 ва ШНҚ 2.08.01 талаблари бўйича қўллаш лозим.
7. Конструкцияларнинг зарур бўлган ҳолларда деформациялар ҳамда ёриқларнинг ҳосил бўлиши ва кенгайиши бўйича юк кўтарувчанлик қобилияти ШНҚ 2.08.01, ШНҚ 2.08.02, ҚМҚ 2.01.03 ва ҚМҚ 2.03.07 га мувофиқ ҳисобланиши керак.
8. Газбетон блоклари кўп қаватли (3 қаватли ва ундан юқори) турар-жой ва жамоат биноларини каркасли усул билан қуришда ҚМҚ 2.01.03 талаблари бўйича қўлланилиши лозим.
Бунда, газбетон блоклар ҳеч қандай чекловларсиз тўлдирувчи сифатида ишлатилиши мумкин.
9. Газбетон блокларидан тикланадиган юк кўтарувчи деворларга эга бўлган бинолар қаватларининг рухсат берилган сони ҚМҚ 2.01.03 ва ШНҚ 2.08.01 талабларини ҳисобга олган ҳолда, 2 қаватдан ошмаслиги лозим.
10. Деформацион чокларни ҳисобга олган ҳолда газбетон блоклар билан каркаслар оралиқларини тўлдиришда ташқи тўсувчи конструкциялар ҚМҚ 2.01.03 талабларига жавоб бериши керак.
11. Газбетон блоклардан қурилган ички деворлар ва пардеворлар ШНҚ 2.01.02 ва ҚМҚ 2.01.08 бўйича товуш изоляцияси ва оловбардошлик талабларига жавоб бериши керак.
5-боб. Умумий техник талаблар
12. Бинолар қурилишида қўлланиладиган газбетон блоклар ГОСТ 31359 ва ГОСТ 31360 талабларига жавоб бериши лозим.
13. Турар-жой ва жамоат бинолари қурилишида деворларни териш учун қўлланиладиган газбетон блокларининг зичлик бўйича маркаси ГОСТ 27005 ва ГОСТ 12730.1 бўйича Д 600 дан ошмаслиги лозим.
14. Турар-жой ва жамоат бинолари қурилишида деворларни териш учун қўлланиладиган газбетон блокларининг мустаҳкамлик бўйича синфи ГОСТ 10180 бўйича Б 1,5 дан паст бўлмаслиги зарур.
15. Газбетон блоклар ГОСТ 31359 га мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи чизмаларда назарда тутилган ясси ёки профиллашган қиррали параллелепипед шаклига, шунингдек, уларни бармоқлар билан қулай қисиб кўтариш учун тешикларга (чуқурлаштирилган ўйиқларга) эга бўлади.
16. Газбетон блоклардан тайёрланадиган конструкцияларни лойиҳалаш жараёнида лойиҳаларда ГОСТ 31359 ва ГОСТ 31360 талабларига мувофиқ қуйидаги асосий тавсифлар акс эттирилиши керак:
сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича бетоннинг синфи — Б;
ўртача зичлик бўйича бетон маркаси — Д;
совуқбардошлик бўйича бетон маркаси — Ф.
17. Газбетон блокларининг максимал ўлчамлари мазкур ШНҚнинг 1-жадвалида, уларнинг чизиқли ўлчамлардан йўл қўйиладиган чегаравий оғиш қийматлари ушбу ШНҚнинг 2-жадвалида келтирилган.
18. Газбетон блоклар ушбу ШНҚнинг 2-жадвалида кўрсатилган чегаравий оғиш қийматларига боғлиқ ҳолда блоклар икки тоифага бўлинади.

1-жадвал

Газбетон блокларнинг максимал ўлчамлари

Ўлчамлар номи

Газбетон блокнинг максимал ўлчами, мм

йирик блок

кичик блок

Узунлиги

1500

625

Қалинлиги

600

400

Баландлиги

1000

300

 

2-жадвал

Чизиқли ўлчамлардан йўл қўйиладиган чегаравий оғиш қийматлари

Геометрик параметр оғишининг номланиши

Чегаравий оғишлар, мм

I тоифа

II тоифа

Чизиқли ўлчамлардан оғиш қийматлари

Оғишлар:

блокнинг узунлиги бўйича

±3

±4

блокнинг қалинлиги бўйича

±2

±3

блокнинг баландлиги бўйича

±1

±4

Тўғри бурчакли шаклдан оғиш катталиги (узунликларнинг диагонал бўйича фарқи)

2

4

Блок қирраларининг тўғри чизиқдан оғиш катталиги

1

3

Блок бурчаклари ва қирраларининг шикастланганлиги

Битта блокда иккитадан ортиқ бўлмаган бурчак кўчишларининг чуқурлиги (ГОСТ 21520 бўйича)

5

10

Битта блокда иккитадан ортиқ бўлмаган қирра кўчишларининг чуқурлиги (ГОСТ 21520 бўйича)

5

10

Изоҳ:
1. I тоифадаги газбетон блокларнинг бурчаклари ва қирраларидаги чуқурлиги 3 мм гача бўлган нуқсонлар (кўчган жойлар) уларни яроқсизга чиқарувчи нуқсонлар деб ҳисобланмайди.
2. Ўлчамларида йўл қўйиладиган чегаравий оғишлар мавжуд бўлган газбетон блокларнинг сони бир қадоқдаги газбетон блоклар сонининг 5 % дан ошмаслиги лозим.
3. I тоифадаги газбетон блокларни елимлаб териш тавсия этилади.
4. Газбетон блокларнинг тешиклари ва қирралари бўйича кўчган жойларининг ўлчамлари: чуқурлиги бўйича — 10 мм дан, узунлиги бўйича — 30 мм дан ошмаслиги лозим.
6-боб. Газбетон блоклар теримини юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоблаш
19. Кам қаватли (3 қаватгача бўлган) турар-жой ва жамоат биноларининг газбетон блоклардан тикланадиган юк кўтарувчи деворларининг элементларини юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоблашни ҚМҚ 2.01.03 ва ҚМҚ 2.03.07 талабларига мувофиқ амалга ошириш керак.
20. Юк кўтарувчи девор кесимининг юзаси 0,04 м2 дан кам бўлмаслиги ва ШНҚ 2.08.01, ШНҚ 2.08.02 ҳамда ҚМҚ 2.01.03 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
21. Газбетон блоклар теримининг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршилиги ушбу ШНҚнинг 3-жадвалида келтирилган.
22. Газбетон блоклар терими қоришмасининг (елимнинг) лойиҳавий мустаҳкамлигига эришмагунча юклама берилганда блок теримининг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршиликларини ушбу қоришма маркаси бўйича қабул қилиш тавсия этилади. Ёз ҳамда қиш фаслида (музлашга қарши қўшимчаларсиз, эриш босқичида) терилиб, қотиб улгурмаган блок теримининг мустаҳкамлигининг ҳисобий қаршиликларини аниқлашда қоришманинг мустаҳкамлигини нолга тенг деб қабул қилиш тавсия этилади.

3-жадвал

Газбетон блоклар теримининг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршиликлари

Сиқилишдаги мустаҳкамлик бўйича газбетон блок синфи

Қатор баландлиги 201-300 ммли газбетон блоклар теримида қоришманинг қуйидаги маркаларида (кгс/м2) теримнинг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршилиги Р, Мпа

100

75

50

0

Б7,5

2,3*

2.2

2.0

1,0

Б5

1,9*

1,8

1,7

0,8

Б3,5

1,5*

1,4

1,3

0,6

Б2,5

-

-

1,0*

0,45

Б2

0,8*

0,35

Б1,5

0,6*

0,3

* шунингдек, қоришманинг мустаҳкамлигидан қатъий назар юпқа қатламли қоришма (елим)да бажарилган девор терими учун.
Изоҳ:
1. Газбетон блоклар теримининг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршиликлари терим қаторининг баландлиги 151 дан 200 мм ва чок қалинлиги 15 мм бўлганда, 0,9 га тенг бўлган пасайтирувчи коэффициент билан қабул қилинади.
2. 2±1 мм чок қалинлигига эга бўлган қоришмаларда тикланган теримнинг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршиликларини, тажрибалар билан асосланганда, 30 % гача оширишга йўл қўйилади.
3. Газбетон блоклар терими қаторининг баландлиги 150 мм ва ундан кам бўлганда теримнинг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршиликлари 0,8 га тенг бўлган пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
23. Газбетон блоклардан тикланган деворларнинг вертикал юклар ва эгувчи моментлардан юзага келадиган номарказий сиқилишга нисбатан мустаҳкамлиги қуйидаги (1) формула бўйича аниқланади:
(1)
бу ерда:
R — газбетон блоклар теримининг сиқилишга нисбатан ҳисобий қаршилиги (3-жадвал);
γb2 — юкларнинг таъсир қилиш давомийлигини ҳисобга олувчи ва 0,8 га тенг қилиб қабул қилинувчи коэффициент;
γb9 — бетон конструкциялар учун (ҳисобий арматура билан арматураланмаган) иш шароитларини ҳисобга олувчи ва 0,9 га тенг қилиб қабул қилинувчи коэффициент;
γb11 — силикатли газбетоннинг 25 % ва ундан кўпроқ фоизли намликни ҳисобга олувчи ва 0,85 га тенг қилиб қабул қилинувчи иш шароитлари коэффициенти;
γc — кесимининг юзаси 0,3 м2 ва ундан кам бўлган устунлар ҳамда деразалар орасидаги деворлар учун масштабли коэффициент, унинг қиймати γs = 0,8 га тенг қилиб қабул қилинади;
b — деразалар орасидаги девор кенглиги (дераза усти тўсинларининг таяниш юзасининг узунлигини айирган ҳолда), яхлит девор бўлган ҳолда b=1 пог. м (1 пог. м га тушадиган юкларнинг тегишли тўплами билан);
h — девор қалинлиги;
eoтасодифий (0,02 м) ва моментли M/Nn экссентриситетлар йиғиндиси;
M — ҳисобланаётган кесимда ораёпма ва шамол юкидан юзага келадиган эгувчи момент;
Nn = Σ Ni — 1 пог. м га тушадиган барча вертикал юклар йиғиндиси.
— (2) формула бўйича аниқланадиган коэффициент:
(2)
бу ерда:
— узоқ вақтли юклар таъсири остида юзага келадиган ҳисобий бўйлама куч;
— узоқ вақтли юклар таъсиридан ҳосил бўладиган экссентриситет;
— ушбу ШНҚнинг 4-жадвали бўйича қабул қилинадиган коэффициент.

4-жадвал

η коэффициентнинг эгилувчанлик ва арматуралаш фоизига боғлиқлиги

Эгилувчанлик

Газобетон блоклардан терилган девор учун η коэффициенти

Бўйламасига арматуралаш коэффициенти 0,1 фоиз ва ундан паст бўлганда

Бўйламасига арматуралаш коэффициенти 0,3 фоиз ва ундан юқори бўлганда

≤10

12

14

16

18

20

22

24

26

≤35

42

49

56

63

70

76

83

90

0

0,05

0,09

0,14

0,19

0,24

0,29

0,33

0,38

0

0,03

0,08

0,11

0,15

0,19

0,22

0,26

0,30

Изоҳ:
Арматураланмаган девор учун η коэффициентларининг қийматларини арматуралаш фоизи 0,1 ва ундан паст бўлган деворларники каби қабул қилинади. Арматуралаш коэффициенти 0,1% дан юқори ва 0,3% дан паст бўлган ҳолатлар учун η коэффициентлари интерполяция билан аниқланади.
1-расм. Газбетон блоклардан тикланган сиқилган девор ва устунларнинг 𝛗 ва mg коэффициентлари эпюралари
a — пастдан ва юқоридан қўзғалмас таянчларга шарнирли таянган деворлар;
b — пастда сиқилган ва юқорида эластик таянган деворлар;
d — пастда сиқилган ва юқорида эркин таянган.
24. Деворлар ва устунларнинг горизонтал таянчларга таяниш шароитларига боғлиқ ҳолда бўйламасига эгилиш коэффициенти
таянчлар қўзғалмас шарнирли бўлганда l0 = H (1а-расм);
бикир юқори таянч ва қаттиқ сиқилган пастки таянчда:
бир оралиқли бинолар учун l0 = 1,5H
кўп оралиқли бинолар учун l0 = 1,25H
эркин турувчи конструкциялар учун l0 = 2H
таянч кесимлари қисман сиқилган конструкциялар учун — ҳақиқий сиқилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, лекин l0 = 0,8H дан кам бўлмаган қийматда.
Бу ерда:
Н — ораёпмалар ёки бошқа горизонтал таянчлар орасидаги масофа, горизонтал таянчлар (ораёпмалар) темирбетондан (говакли бетон) бўлганда — таянч ички юзалари орасидаги масофа.
Изоҳ:
1. Деворларга темир-бетон (силикатли газбетон) ораёпмалар таянганда 𝑙o = 0,9𝐻 деб қабул қилинади, деворларга тўрт томонидан таянадиган монолит темир-бетон ораёпмаларда эса , 𝑙o = 0,8𝐻 деб қабул қилинади.
2. Агар ҳисобланадиган жой учун юк фақат элементнинг ўз оғирлигидан иборат бўлса, мазкур бобда кўрсатилган сиқилган элементларнинг ҳисобий баландлиги 𝑙o 0,75 га кўпайтириш йўли билан камайтирилади.
25. Бўйламасига эгилиш коэффициенти (3) формула ёрдамида аниқланади.
(3)
Бу ерда:
— эгувчи момент таъсир этувчи кесим учун бўйламасига эгилиш коэффициенти, элементнинг ҳисобий баландлиги l0 дан келиб чиқиб аниқланади;
φc — кесимнинг сиқилган қисми учун бўйламасига эгилиш коэффициенти, эгувчи момент таъсиридаги текисликда элементнинг ҳақиқий баландлиги N дан (5-жадвал) келиб чиқиб (4) формула бўйича аниқланади:
(4)
ёки эгилувчанликдан келиб чиқиб, (5)-формула бўйича аниқланади
(5)
бу ерда hc ва ic — эгувчи момент таъсиридаги текисликда эластик девор кўндаланг кесимининг сиқилган қисми баландлиги ва инерция радиуси, hc = 1,5 (h 2e0).
26. l0 баландликнинг ўртасидаги 1/3 қисмида жойлашган кесимларни ҳисоблашда баландлиги h0 = H бўлган ва шарнирли қўзғалмас таянчларга таянган девор ва устунлар (эшик ва деразалар ўрталаридаги оралиқ деворлар) учун φ ва mg коэффициентларнинг қийматлари ушбу элемент учун аниқланган φ ва mg ҳисобий қийматларга тенг қилиб, ўзгармас қилиб олинади. l0 нинг четки 1/3 қисмларидаги участкаларда кесимларни ҳисоблашда φ ва mg таянчгача чизиқли қонун бўйича 1 гача оширилади.

5-жадвал

φ ва φс бўйламасига эгилиш коэффициентларининг газбетон блокдан тикланган деворнинг эластиклик хоссалари 𝛼 га ва эгилувчанликка боғлиқлиги

Нисбат

Эгилувчанлик

Газбетон блоклар теримининг эгилувчан хоссалари  қуйидагича бўлганда  ва  бўйламасига эгилиш коэффициентлари

750

500

200

4

14

1

0,98

0,9

6

21

0,95

0.91

0,81

8

28

0,9

0,85

0,7

10

35

0,84

0,79

0,6

12

42

0,79

0.72

0,51

14

49

0,73

0,66

0,43

16

56

0,68

0,59

0,37

18

63

0,63

0,53

0,32

22

76

0,53

0,43

0,24

26

90

0,45

0,36

0,2

30

104

0,39

0,32

0,17

34

118

0,32

0,26

0,14

38

132

0,26

0,21

0,12

42

146

0,21

0,17

0,09

46

160

0,16

0,13

0,07

50

173

0,13

0,1

0,05

54

187

0,1

0,08

0,04

Изоҳ: Эгилувчанликнинг оралиқ қийматларида φ коэффициентлар интерполяция қилиш орқали аниқланади. Газбетон блоклар теримининг эластиклик хоссаси α 6-жадвал бўйича қабул қилинади.

6-жадвал

Газбетон блоклар теримининг эластиклик хоссаси α.

Девор тури

Қоришманинг мустаҳкамлиги бўйича маркаси қуйидагича бўлганда деворнинг эластиклик хоссаси α

25 дан юқори ва елимда терилган

Нолга тенг бўлган

Елимда терилган

750

500

Қоришмада терилган

750

200

Изоҳ: Енгил қоришмаларда деворни териш учун эластик хосса қийматлари φ 0,7 га тенг бўлган камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
27. Пастки таянчда сиқилган ва юқори таянч эластик бўлган деворлар, деразалар ҳамда эшиклар оралиғидаги оралиқ деворлар учун девор ёки устуннинг 0,7H баландликкача пастки қисмининг кесимини ҳисоблашда φ ва mg ҳисобий қийматлар қабул қилинади. Девор ёки устуннинг юқори қисмини ҳисоблашда ушбу кесимлар учун φ ва mg қийматлар чизиқли қонун бўйича 1 гача оширилади (1-б расм).
28. Эркин турадиган деворлар ва устунлар учун уларнинг пастки қисмидаги (0,5H баландликкача) кесимларни ҳисоблашда φ ва mg ҳисобий қийматлар қабул қилинади, юқориги ярмида эса φ ва mg катталиклар чизиқли қонуният бўйича 1 гача оширилади.
29. Бўйлама ва кўндаланг деворларнинг кесишиш жойида уларни боғлаш анкерлаш шарти билан коэффициентлар 1 га тенг қилиб олинади. Деворлар кесишиш жойидан N масофада φ ва mg коэффициентлар эркин турган таянчлардаги каби қабул қилинади. Оралиқ вертикал участкалар учун φ ва mg коэффициентлар чизиқли интреполяция бўйича қабул қилинади.
30. Эшик ва дераза ўринлари билан заифлашган деворларда эшиклар ва деразалар орасидаги оралиқ деворларни ҳисоблашда φ коэффициент деворнинг эгилувчанлиги бўйича қабул қилинади.
31. Кенглиги девор қалинлигидан кичик бўлган тор икки дераза ёки эшик ўртасидаги (орасидаги) деворлар учун ҳам девор текислигида унинг ҳисоби амалга оширилади. Бунда икки дераза ёки эшик ўртасидаги деворнинг ҳисобий баландлиги девордаги тешик (проём) баландлигига тенг равишда олинади, таянчлар эса шарнирли қилиб олинади.
32. Девор баландлиги бўйлаб эгувчи моментнинг ишораси алмашган эпюрасида мустаҳкамлик бўйича ҳисоб турли ишорали максимал эгувчи моментларга эга бўлган кесимлар учун бажарилади.
2-расм. Девор баландлиги бўйлаб эгувчи моментнинг ишораси алмашган эпюрасининг схемаси
33. Бўйламасига эгилиш коэффициенти φs элемент қисмининг баландлиги бўйича эгувчи моментнинг бир ишорали эпюраси чегарасида (6) ва (7) формулалар бўйича олинган нисбатлар ва эгилувчанликларда аниқланади:
(6) ёки
(7) ёки
бу ерда:
H1 ва H2 — деворларнинг эгувчи момент эпюраси бир ишорали бўлган қисмининг баландликлари;
hc1; iс1 ва hc2; iс2 — элементларнинг сиқилган қисмида максимал эгувчи моментли кесимларидаги баландликлари ва инерция радиуслари.
34. Юк кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи деворларни ҳисоблашда тасодифий экссентриситетни (20 мм га тенг бўлган катталик) эътиборга олиш лозим.
35. Чўзилган зонасида бўйлама арматураси бўлмаган, автоклавда қуритилган силикат газобетонлардан тайёрланган, номарказий юкланган сиқилган деворларда экссентриситетнинг энг катта қиймати (тасодифий экссентриситетни қўшган ҳолда) қуйидагилардан катта бўлмаслиги лозим:
юкларнинг асосий мажмуи учун 0,9u;
юкларнинг махсус мажмуи учун 0,95u.
Қалинлиги 25 м ва ундан кичик бўлган деворлар учун ушбу экссентриситет қуйидагича бўлиши лозим:
юкларнинг асосий мажмуи учун 0,8u;
юкларнинг махсус мажмуи учун 0,85u.
Бунда куч қўйилган нуқтадан кесимнинг энг сиқилган четигача бўлган масофа деворлар ва устунлар (деразалар ва эшиклар орасидаги оралиқ деворлар) 2 м дан кам бўлмаслиги лозим. бу ерда u — элементнинг оғирлик марказидан унинг А четигача экссентриситет томон бўлган масофа (тўғри бурчакли кесимлар учун .
36. Блоклардан кўндаланг (тўрли) арматура билан терилган деворларнинг ҳисоби (8) формула бўйича бажарилади:
(8)
бу ерда:
— ҳажмий арматуралаш фоизи;
Rsw — ушбу ШНҚнинг 7-жадвалига мувофиқ кўндаланг (тўрли) арматуранинг чўзилишга бўлган ҳисобий қаршилиги;
Vs ва Vhмос равишда арматура ва деворнинг ҳажми.
Баландлик бўйлаб тўрлар орасидаги масофа (тўрлар қадами) «s» бўлганда () уячалар ўлчами (ўқларда) «s» бўлган А кесимли квадрат шаклидаги ғовакли тўрлар учун (9) формула билан аниқланади:
(9)
37. Бир хил диаметрли симлардан ясалган ва тўғри тўртбурчакли уячалари ўлчами c x c1 бўлган тўрлар учун (10) формула билан аниқланади:
(10)
Кўндаланг (тўрли) арматуралашнинг чегаравий фоизи 0,3 га тенг.
Кўндаланг (тўрли) арматуранинг чўзилишга бўлган ҳисобий қаршиликлари 7-жадвал бўйича қабул қилинади.

7-жадвал

Қия ҳолатда жойлашган арматуранинг чўзилишга нисбатан ҳисобий қаршилиги

Газбетон блокнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги бўйича синфи

Қия ҳолатда жойлашган арматуранинг чўзилишга нисбатан ҳисобий қаршилиги

MPa

B1.5

37.5

380

B2

50

510

B2.5

62.5

640

B3.5

87.5

900

B5

125

1270

38. Кесим майдонининг қисмига бўладиган тақсимланган юклардаги деворнинг маҳаллий сиқилишга ҳисоби (11) формула орқали аниқланади:
(11)
бу ерда
Nc — маҳаллий юкдан тушадиган вертикал сиқувчи куч (таянч реакцияси);
— маҳаллий юкдан ҳосил бўладиган босим эпюрасининг тўлиқлиги босим тенг тақсимланганда 1 га тенг қилиб олинади ва кучланишлар эпюраси учбурчак шаклида бўлса (тўсинлар, прогонлар, перемичкаларнинг учида) 0,5 га тенг қилиб олинади;
Aloc1 — бир нуқтага қаратилган юкнинг қўйилиш майдони;
Rb, loc — деворнинг эзилишга бўлган ҳисобий қаршилиги, (12) ва (13)-формулалар орқали аниқланади:
(12)
(13)
Aloc2 — ҳисобий эзилиш майдони 3-расм бўйича аниқланади.
3-расм. Маҳаллий сиқиш учун ҳисобий схемалар:
а) деворнинг бутун қалинлигига таяниш;
б) бурчакдаги (девор бурчаги ва дераза ёки эшик ораси) бутун қалинликка таяниш;
д) тўсинларнинг (уларнинг қадами девор қалинлигининг икки баравар қийматидан кичик бўлгандаги) бир томонлама таяниши;
э) тўсинларнинг (уларнинг қадами девор қалинлигининг икки баравар қийматидан катта бўлгандаги) бир томонлама таяниши;
ф) деворларга уларнинг чети яқинида тушадиган маҳаллий юклама.
39. Aloc2 ҳисобий майдонга эзилиш майдонига нисбатан симметрик бўлган участка ҳам қўшилади. Бунда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
деворнинг бутун қалинлиги бўйлаб маҳаллий юкламада ҳисобий майдонга девор қалинлигидан катта бўлмаган узунликдаги участка (маҳаллий юклама чегарасидан ҳар тарафга) қўшилади (3-а расм);
деворнинг бутун қалинлиги бўйлаб маҳаллий четки юкламада Aloc2 ҳисобий майдон кўндаланг (тўрли) арматура бўлмаганида эзилиш майдонига (3-b расм), кўндаланг (тўрли) арматура бўлганида Aloc2 га тенг бўлади;
прогон ва балкаларнинг таянган жойларидаги маҳаллий юкламаларда ҳисобий майдонга эни прогоннинг кириш чуқурлигига тенг бўлган ва узунлиги тўсинга туташган оралиқларнинг марказлари орасидаги масофага тенг бўлган участка қўшилади (3-д расм);
агар тўсинлар орасидаги масофа (тўсинлар қадами) деворнинг икки қалинлигидан катта бўлса, ҳисобий майдон узунлиги тўсиннинг икки қалинлиги ва деворнинг икки қалинлиги йиғиндиси сифатида белгиланади (3-э расм);
девор кесимининг қисмига қўйилган маҳаллий юкламада ҳисобий майдон 3-ф расм бўйича қабул қилинади. Белгиланган турдаги юкламалар бир нечта бўлса, ҳисобий майдонлар икки қўшни юклар қўйилиш нуқталари орасидаги масофанинг марказидан ўтувчи чизиқлар билан чегараланади.
40. Агар деворнинг маҳаллий сиқилишга ҳисобланган бир нуқтага қўйилган юкларга бўлган мустаҳкамлиги етарли бўлмаса, тақсимловчи элементларни (плиталар, ёстиқчалар) ўрнатиш орқали ушбу мустаҳкамликни кўпайтириш мумкин (50% дан ортиқ бўлмаган миқдорга).
7-боб. Деворлар учун конструктив талаблар
1-§. Умумий конструктив талаблар
41. Газбетон блоклардан деворни териш учун қуйидаги минимал боғлаш талаблари таъминланиши керак:
қуйи қатор блокларига нисбатан юқори қатор блокларининг силжиши таъминлаган ҳолда, блоклар қаторлаб боғланади;
ярим блок қалинлигида теришда блоклар қаторларини занжирли боғланишини таъминлаш керак. Баландлиги 250 мм гача бўлган блокларни теришда боғлаш блок баландлигининг 0,4 қисмидан кам бўлмаслиги керак (баландлиги 200 мм бўлган блоклар учун камида 80 мм ва баландлиги 250 мм бўлган блоклар учун камида 100 мм). Баландлиги 250 мм дан катта бўлган газбетон блокни теришдаги боғлаш ўлчами 100 ммдан ва блок баландлигининг 0,2 қисмидан кам бўлмаслиги керак;
бир блок қалинлигида теришда боғлашни кўндаланг қаторлар орқали амалга ошириш мумкин (уч қаторли терим учун бир қатор кўндаланг), ҳар хил қалинликдаги блоклар бойлама тартибида боғланади (боғлаш чуқурлиги терим қалинлиги қийматининг 0,2 қисмидан кам бўлмаслиги лозим).
42. Иккита боғланмаган қатламни стерженли, чизиқли ёки тўрли боғлар билан улаш орқали амалга оширилган теримга, қатламларни эгилувчан уланишли кўп қатламли терим деб қаралади.
43. Газбетон блокларни териш чоклари юпқа қатламли қоришмада бажарилиши керак. Горизонтал ва вертикал чокнинг қабул қилинган ҳисобий қалинлиги 2±1 мм. Конструкциядаги юпқа қатламли қоришманинг ҳақиқий қалинлиги камида 1 мм бўлиши ва 3 мм дан ошмаслиги керак.
44. Чокнинг ҳақиқий қалинлиги 3 мм дан катта бўлса, бу ҳолат деворнинг мустаҳкамлигини аниқлашда ҚМҚ 2.03.07 ёки лаборатория шароитида ГОСТ 24992 бўйича эътиборга олиниши керак.
45. Туташ чокларнинг ҳақиқий қалинлиги 5 мм дан ошса, девордаги газбетон блоклар теримининг ҳисобий қаршилиги ҚМҚ 2.03.07 ва ушбу ШНҚнинг 3-жадвали талабига мос равишда камайтирилади.
46. Ясси қиррали блокларни теришда вертикал чоклар қоришма билан тўлиқ тўлдирилиши керак. Четки қирралари профилланган юзали газбетон блокларни қўллашда, девор юзасида силжишга бўлган ҳисобий қаршилигининг 70 % дан ошиши, блок қалинлигининг камида 40 % ва вертикал чокларнинг бутун баландлиги бўйича қоришма билан тўлдирилиши керак. Эгилишга ишлашга мўлжалланган арматураланган теримда, жеворнинг эгилувчи қисмидаги блоклар орасидаги вертикал чоклар қирраларининг шаклидан қатъий назар қоришма билан тўлиқ тўлдирилиши лозим.
47. Арматуралашга бўлган эҳтиёж ҚМҚ 2.03.07 га мувофиқ чўкиш деформациясида ёриқлар очилишини ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
2-§. Арматуралаш ва деформация чоклари
48. Газбетон блоклардан тайёрланган юк кўтарувчи конструкцияларни арматуралаш ШНҚ 2.08.01, ШНҚ 2.08.02, ҚМҚ 2.01.03 талабларига мос келиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Горизонтал арматуралашда катак ўлчамлари 10×10 мм дан 35×35 мм гача бўлган ҳамда узилишга мустаҳкамлиги 50 кН/м дан кам бўлмаган композит арматураловчи тўрлардан, шу жумладан базальт геотўрлардан, ҚМҚ 2.01.03-19 талабларига мувофиқ сейсмик ҳудудларда фойдаланишга йўл қўйилади.
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 майдаги 01/2-21-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 404, 02.06.2026 й.) таҳририда)
Арматура, ҳарорат ўзгариши ва киришишидан ҳосил бўладиган ёриқларнинг олдини олиш мақсадида, газбетон блоклар теримининг горизонтал чокларида ёки бетон белбоғларида, горизонтал чокларига параллел жойлаштирилиши лозим. Горизонтал деформацияланадиган бўғинларга уланган девор чокларини кесишманинг баландлиги бўйлаб 500 мм дан ортиқ бўлмаган оралиқ билан арматуралаш керак.
50. ШНҚ 2.08.01 бўйича газбетон блокдан терилган девордаги арматура кесими майдони девор кесими юзаси майдонининг 0,02% дан кам бўлмаслиги керак.
51. Эксплуатация даврида йўл қўйиб бўлмайдиган ёриқлар ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида, ҳарорат концентрацияси ва киришиш деформациялари юзага келиши мумкин бўлган жойларда ҳарорат ва киришиш чоклари жойлаштирилиши керак.
52. Ҳарорат ва киришиш чоклари орасидаги масофани ҳисоблаш ҚМҚ 2.03.07 талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
53. Деформация чоклари эластик иссиқлик изоляцияловчи материаллар билан тўлдирилиши керак. Шу билан бирга, иссиқлик изоляцияловчи материални хона буғлари билан намланишидан ва атмосфера намлигидан ҳимоя қилиш керак.
54. Кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи деворларда ёриқларнинг шаклланиши ҳамда очилиши деформацияларини ҳисоблаш ҚМҚ 2.03.01, ҚМҚ 2.03.02 ва ҚМҚ 2.03.07 га мувофиқ амалга оширилади.
55. Очиқ ёриқлар ҳосил бўлишини ҳисоблаш ҚМҚ 2.03.01, ҚМҚ 2.03.02 ва ҚМҚ 2.03.07 бўйича амалга оширилади, шунингдек ҳарорат ўзгариши ва киришиш чоклари орасидаги масофа ҳамда арматуралаш талаблари ҳисоблаш натижаларига кўра белгиланади.
56. Чўкиш чоклари бино баландлигида 6 м дан ортиқ фарқ бўлганда, шунингдек блок секцияларининг бурилиш бурчаги 30° дан ортиқ бўлган жойларда назарда тутилиши керак.
57. Вертикал чокларни қоришма билан тўлдирмасдан терилган деворнинг ҳаво ўтказувчанлигига керакли қаршилиги таъминлаш, вертикал чокларни эгилувчан ёки кенгаювчан материаллар билан ёки яхлит пардозловчи қатламларни тушириш билан амалга ошириш керак.
3-§. Конструкциялар туташмаси
58. Юк кўтарувчи ва юк кўтарувчи бўлмаган ёки ўз юкини кўтарувчи деворлар туташган жойларда, теришдаги сирғалувчанлик ва чўкиш натижасида юзага келадиган деформацияларни ҳисобга олиш керак.
59. Юкларнинг нисбий фарқи 30% дан кўп бўлмаганда, юкланувчи элементлар сатҳида ёки улар остига (ёнма-ён жойлашган элементларга тушадиган вертикал юкларни тақсимлашга мўлжалланган) тақсимловчи белбоғларни қуришда деворларни боғлаш йўли билан бириктиришга йўл қўйилади. Бошқа ҳолларда, деворларни боғламасдан бирлаштириш тавсия этилади.
60. Деворга юкни узатиш қоришманинг адгезияси ёки анкерлаш орқали амалга оширилиши мумкин. Вертикал ва горизонтал конструкцияларнинг бирлаштириш тугунларининг юклари ҚМҚ 2.01.03, ҚМҚ 2.03.07 ва ҚМҚ 2.01.07 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
8-боб. Юк кўтарувчи элементларга маҳкамлаш учун конструктив талаблар
61. Юк кўтарувчи рама конструкция (каркас)га тўлдирувчи сифатида терилган газбетон блокларни маҳкамлаш боғловчи элементлар, қоришма ёки елим чокларининг адгезияси, шпонкалар билан (бетондан, металдан, бошқа материаллардан) ёки материалларнинг бир-бирига ишқаланишини таъминловчи бошқа усул орқали амалга оширилиши мумкин. Тиралган деворлардаги вертикал юкнинг кичик қийматларда бўлиши ишқаланиш кучи потенциалини чеклайди.
62. Юк кўтарувчи каркасга маҳкамлаш усулини танлашда тўлдирувчи девордан юк кўтарувчи каркасга горизонтал юкларни тўлиқ ўтказилишини таъминлаши ҳамда девор ва каркаснинг мустақил деформацияланиш имкониятини сақлаб қолиши керак.
63. Горизонтал равишда боғловчи элементлар орасидаги масофа (юқори қисмдаги каркас элементига маҳкамлаш) 3 м дан ошмаслиги керак. Боғловчи элементлар орасидаги вертикал масофа (юк кўтарувчи деворларга ва/ёки устунларга маҳкамлаш) 1,5 м дан ошмаслиги керак.
64. Тўлдирувчи блоклар орасидаги ва юк кўтарувчи каркаснинг элементлари орасидаги деформация чоклари ҚМҚ 2.01.03 га мувофиқ амалга оширилиши керак. Ҳисобий деформациялари натижасида ўлчамлари ўзгарганда тўлдирувчи материалларнинг эластиклик хусусиятлари сақланишини таъминлаш керак. Ички ва ташқи тўлдириш элементлари деформация чокида намлик тўпланиши эҳтимолини истисно қилиши керак.
9-боб. Икки қатламли деворлар учун конструктив талаблар
65. Тўсувчи қопламанинг асосий конструкцион қатлами сифатида қоплама девор ишласа, автоклавда тайёрланган силикатли газобетон блоклардан тайёрланган девор иссиқлик изолятори вазифасини бажаради. Икки қатламли деворда қатламлар конструктив жиҳатдан камида 2 дона/м2 миқдорда битталик эластик уланиш билан бириктирилади. Автоклавда тайёрланган силикатли газобетон блоклардан тайёрланган деворнинг яхлитлиги ҳисоби ҚМҚ 2.01.07 га мувофиқ амалга оширилади.
66. Газбетон блоклардан пардозловчи терим деворнинг асосий конструктив-иссиқлик изоляция қатламига юкларни узатиб берувчи экран сифатида ишлаганда, қатламлар боғи қатламлар орасида горизонтал босимлар узатилишини таъминлаши лозим.
67. Ҳисоб натижаларидан қатъи назар, қатламлар эластик боғлар билан уланса, уларнинг сони фасад юзаси учун камида 5 дона/м2, фасаднинг бурчак зоналари учун эса камида 8 дона/м2 ни (бино фасадининг бурчаги билан туташган қоплама деворнинг деформацион чокларидан 1,5 м гача бўлган масофада) ташкил этиши лозим.
68. Қатламлар биргаликда ишласа, улар орасидаги боғланиш бикир бўлиши ҳамда асосий ва пардозловчи қатламнинг кўндаланг терилган қаторлари боғламалар билан таъминланиши лозим.
10-боб. Газбетон блоклардан фойдаланилганда бинони иссиқлик техникаси ҳисобининг умумий қоидалари
1-§. Бинонинг иссиқлик техник хоссаларига қўйиладиган умумий талаблар
69. ҚМҚ 2.01.04 га мувофиқ бинонинг иссиқлик ҳимояловчи қопламаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик ўтказишга бўлган қаршилиги берилган қийматлардан (элементларга қўйилган талаблар) кам бўлмаслиги лозим.
б) бинонинг нисбий иссиқлик ҳимояловчи хоссалари меъёрларда белгиланган (умумий талаблар) қийматларда бўлиши лозим;
д) тўсувчи конструкциялар ички юзасининг ҳарорати минимал рухсат этилган қийматлардан (санитария-гигиена талаблари) кичик бўлмаслиги лозим.
2-§. Бинонинг иссиқлик техникаси ҳисоби учун конструкция элементларига қўйиладиган талаблар
70. Тўсувчи конструкциянинг иссиқлик ўтказишга бўлган норматив қаршилик қиймати, Ronorm, m2·oC/Vt, қуйидаги (14) формула ёрдамида аниқланади:
(14)
бу ерда:
Rotr— тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик ўтказувчанликка қаршилигининг талаб этилган базавий қийматлари, м2·oC/Vt, иситиш даврининг градус-суткаси, oC сут/йил, қурилиш майдонига қараб қабул қилинади ва ҚМҚ 2.01.04 нинг 2-жадвали бўйича аниқланади.
mp — қурилиш ҳудудининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олувчи коэффициент. Формула (14) бўйича ҳисобланганда 1 га тенг қилиб олинади. Бинони иситиш ва вентиляциясига кетадиган иссиқлик энергияси сарфининг солиштирма хоссалари ҚМҚ 2.01.04 талабларига мувофиқ бўлганда, mp коэффициентининг қийматини камайтириб олишга рухсат этилади. Бунда mp коэффициентининг қийматлари деворлар учун mp = 0,63 дан, ёруғлик ўтказувчи енгил конструкциялар учун mp = 0,95 дан, бошқа тўсувчи конструкциялар учун mp = 0,8 дан кичик бўлмаслиги лозим.
71. Бинони иссиқлик ҳимояси қопламаси фрагментининг (ёки тўсувчи конструкциянинг исталган алоҳида қатлами) иссиқлик ўтказишга келтирилган қаршилиги Ropr, m2·oC/Vt, ҳарорат майдонларининг ҳисоблари натижаларидан фойдаланган ҳолда мазкур ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ ҳисобланади.
72. Бинони нисбий иссиқлик ҳимоясининг меъёрланадиган қиймати (m2·oC/Vt) бинонинг иситиладиган ҳажмига ва ҚМҚ 2.01.04 нинг 2-жадвали бўйича қурилиш майдони учун иситиш даврининг градус-суткасига боғлиқ ҳолда қабул қилинади.
73. Бинонинг солиштирма иссиқлик ҳимояси хусусияти, ksirt, Vt/(m3 °C), ушбу ШНҚнинг 2-иловаси бўйича ҳисобланади.
74. Иссиқлик ўтказувчи қўшимчалар зонасида, бурчаклар ва дераза қияликларида (откосларида) ҳамда зенит фонарлар тўсувчи конструкциясининг ички юзасининг ҳарорати (ёруғлик ўтказувчи вертикал конструкциялар, яъни горизонтга нисбатан оғиш бурчаги 45° ва ундан юқори бўлган конструкциялардан ташқари) ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати tn да ички ҳавонинг шудринг нуқтасидан паст бўлмаслиги лозим.
75. Тўсувчи конструкциянинг ички юзаси ҳарорати ҚМҚ 2.01.04 га мувофиқ иссиқлик ўтказувчанлик бўйича бир жинсли бўлмаган барча зоналарнинг ҳарорат майдонлари ҳисоби натижалари бўйича ёки аккредитацияланган лабораториянинг иқлим камерасида ўтказилган синовлар натижаси бўйича аниқланиши лозим.
76. Шудринг нуқтасини аниқлаш учун ички ҳавонинг нисбий намлиги қуйидагича қабул қилиниши лозим:
турар-жой бинолари, шифохоналар, диспансерлар, амбулатор-поликлиникалари, туғруқхоналар, қариялар ва имконияти чекланганлар учун интернатлар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйлари учун — 55%;
ошхоналар учун — 60 %;
ювиниш хоналари учун — 65 %;
коммуникациялари бўлган ертўлалар ва иссиқ ертўлалар учун — 75 %;
турар-жой биноларининг иссиқ чордоқлари учун — 55 %;
жамоат биноларининг бошқа хоналари учун (юқорида келтирилганлардан ташқари) — 50%.
77. Деворнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳисобий коэффициентлари мазкур ШНҚ нинг 3-иловасига мувофиқ ёки иссиқлик-физик хоссалари маълум бўлган материаллардан тайёрланган ташқи деворнинг олдиндан қабул қилинган лойиҳаси бўйича намлик режими ҳисоби натижаларини инобатга олиб қабул қилинади.
78. Ташқи деворнинг қабул қилинган констуркцияси иссиқлик оқимига нисбатан перпендикуляр йўналишда сувоқ (штукатурка), буғ изоляцияси ва пардозлаш қатламлари билан бирга н элементар қатламларга кесилади. Бунда ташқи девор материалининг ҳар бир қатлами камида иккита элементар қатламга кесилиши лозим.
79. Конструкциянинг бир ўлчамли кесими қалинлиги бўйича ҳарорат тақсимланиши (15)-формула билан аниқланади:
(15)
бу ерда tichki ttashqi — мос равишда, ички ва ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати (энг совуқ ой учун ўртача қиймат), °C;
— ташқи девор қатламларининг n-чи қатлами термик қаршилиги, m2·oC/Vt.
80. ҚМҚ 2.01.04 бўйича олинган ҳароратларга мувофиқ ҳар бир бўлинган n-чи элементар қатлам учун тўйинган сув буғининг парциал босим қиймати En, Pa деб белгиланади.
81. Бир ўлчамли кесим қалинлиги бўйлаб парциал босимларнинг тақсимланиши қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
) (16)
бу ерда eichki etashqi — мос равишда, ички ва ташқи ҳавонинг парциал босими, Pa;
Rn — тўсувчи конструкция кесимининг бўлинган ҳар бир n-чи элементар қатламидаги сув буғининг парциал босими, Pa;
— тўсувчи конструкция кесимининг бўлинган n-чи элементар қатламининг буғ ўтказувчанликка қаршилиги, (m2·soat Pa)/mg.
3-§. Санитария-гигиена талаблари
82. Газбетон блоклардан турар-жой биноларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланишда СанҚваН 0331-16 санитария-гигиена талабларига риоя қилиш керак.
11-боб. Газбетон блоклардан тайёрланган товуш ўтказмайдиган конструкцияларга қўйиладиган талаблар
83. Деворнинг товуш изоляцияловчи хусусиятлари газбетон блокларнинг зичлиги ва териш қоришмаси зичлигига боғлиқ бўлиб, қоришма чокининг қалинлиги ҚМҚ 2.01.08 талабларига жавоб бериши керак.
84. Ички тўсувчи конструкцияларнинг (деворлар ва пардеворларнинг) меъёрлаштирилган параметри Rw, dB ҳаво шовқинининг изоляция индекси ҳисобланади.
85. Ички тўсувчи конструкцияларнинг ҳаво шовқини изоляциясининг талаб қилинадиган меъёрий кўрсаткичлари Rw ҚМҚ 2.01.08 нинг 5-жадвалида келтирилган.
86. Бир қаватли тўсувчи конструкцияларнинг ҳаво шовқини изоляциясининг индекси ҳаво шовқинидан изоляциянинг ҳисобий частотали хоссалари асосида аниқланиши ва ҚМҚ 2.01.08 талабларига мувофиқ баҳолаш эгри чизиғи билан таққосланиши керак.
87. Пардозлаш қатламларини ҳисобга олган ҳолда ҳаво шовқинидан изоляциялашнинг ҳақиқий кўрсаткичлари ва туташ конструкцияларга уланишларнинг бажарилиши ГОСТ 27296 бўйича дала синовлари асосида аниқланиши керак.
88. Елим ёки оддий қоришма асосидаги газбетон блоклардан терилган деворнинг ҳаво шовқинидан изоляциялашнинг тахминий ҳисобий кўрсаткичлари ушбу ШНҚнинг 8-жадвалида келтирилган.

 

 

 

 

 

8-жадвал

 

 

 

 

 

 

Газбетон блоклардан терилган деворлар ва пардеворлар учун ҳаво шовқини изоляциясининг ҳисобий кўрсаткичлари

 

 

 

 

 

 

Газбетоннинг зичлиги бўйича маркаси

Ўз вазнидан юкларни ҳисоблаш учун олинган ўртача девор зичлиги, ρkl, kg/m3

Девор ёки пардеворларнинг қалинлиги, h, m

Ҳаво шовқини изоляциясининг тахминий ҳисобий кўрсаткичлари, , dB

йирик блоклардан, елимдаги кичик блоклардан

қоришмадаги кичик блоклардан

панеллардан, йирик блоклардан, елимдаги кичик блоклардан

қоришмадаги кичик блоклардан

D400

460

580

0,080

28

32

0,100

31

35

0,160

40

43

0,200

44

46

0,250

46

49

0,300

50

52

D500

570

690

0,080

31

34

0,100

35

37

0,120

38

40

0,160

43

45

0,200

46

48

0,250

49

52

0,300

52

55

D600

680

800

0,080

34

35

0,100

37

39

0,120

40

42

0,160

45

46

0,200

48

50

0,250

52

53

0,300

55

56

12-боб. Газбетон блоклардан деворларни пардозлаш
89. Мазкур ШНҚнинг 88-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда газбетон блоклардан пардозланмаган деворларни теришга рухсат берилади.
90. Деворнинг намлик кучли таъсир қиладиган жойларида ва горизонтал конструкцияларда (дераза токчалари, отмосткага (нишаб йўлкага) туташган жойлар, соябонларнинг қопламалари, балкон плиталарининг чиқиш жойлари, архитектура элементлари ва бошқалар) газбетон блоклар ботқоқланишдан ҳимояланган бўлиши керак.
91. Газбетон блоклардан терилган деворларни пардозлаш икки турга бўлинади:
деворга ёпиштирилувчи (бўяш, суртиш, суваш, донабай маҳсулотлари билан қоплаш);
механик равишда ўрнатиладиган (осма қопламалар ва бўшлиқли қоплама девор).
92. Пардозлаш қопламаларига (материаллар, тизимлар, маҳсулотлар) қўйиладиган талаблар пардозланаётган конструкцияларнинг фойдаланиш тартибига қараб белгиланади.
93. Адгезияли тикланган деворнинг пардозлаш қопламаларига қўйиладиган талаблар ушбу ШНҚнинг 9-жадвалида, бундай қопламалар учун сувоқларга қўйиладиган талаблар мазкур ШНҚнинг 10-жадвалида келтирилган.
94. Пардозлаш ишларини бошлашдан олдин терилган деворнинг намлиги меъёрлаштирилмайди. Иситиладиган биноларнинг деворларига ташқи сувоқ ишларини бошлашдан олдин тавсия этилган намлик девор қалинлигига кўра ўртача ҳажм бўйича 8% гача бўлиши мумкин. Органик эритувчилардаги бирикмаларни қўллашда (суртишда), асоснинг намлигига қўйиладиган талаблар бундай бирикмаларни ишлаб чиқарувчиси томонидан белгиланиши керак.

9-жадвал

Газбетон блоклардан терилган деворларнинг пардозлаш қопламалари учун талаблар

Т/р

Параметр

Аниқлаш усули

Меъёрлаштирилган қийматлар, ўлчов бирликлари

Қўлланилиши

1a.

Буғ ўтказувчанлигига қаршилик (қалин қатламли сувоқлар асосидаги пардозлаш қопламалари учун)

25898-2020 ГОСТга мувофиқ

Иситиладиган биноларнинг ташқи пардозлаш учун.

1a, 1b — конструктив чекловлар,

1d — мақсадли талаб

1b.

Буғ ўтказувчанлигига қаршилик (қалин қатламли сувоқлар асосидаги пардозлаш қопламалари учун ва сувоқ қатламларисиз бўлган пардозлаш қопламалари учун)

25898-2020 ГОСТга мувофиқ

1d.

Буғ ўтказувчанлигига қаршилик 1, 2, 3

25898-2020 ГОСТга мувофиқ

2.

Капилляр сўриш пайтида сувнинг ютилиши

31356-2007 ГОСТга мувофиқ

W ≤ 0,5 kg/(m2∙s0,5)

Ташқи пардозлаш учун

3.

Газбетонга ёпишқоқлик

31356-2007 ГОСТга мувофиқ

4.

Контакт зонасининг совуққа чидамлилиги

31356-2007 ГОСТга мувофиқ

F35

Ташқи пардозлаш учун

Изоҳлар:
1. ШНҚ 2.08.02 «Биноларнинг иссиқлик муҳофазаси»га мувофиқ, буғ ўтказувчанлигига қаршилиги
бу ерда,
2. Ҳаво бўшлиғисиз бажариладиган икки қатламли деворнинг ташқи қатлами учун буғ ўтказувчанлигига қаршилиги
3. Барча ҳолатларда конструкциялар ботқоқланишдан ҳимояланиши учун ШНҚ 2.08.02 талабларига жавоб бериши керак.

10-жадвал

Газбетон блоклардан терилган деворни пардозлаш учун сувоқ бирикмаларига талаблар

Т/р

Кўрсаткич

Аниқлаш усули

Меъёрлаштирилган қийматлар, ўлчов бирликлари

Қўлланилиши

1a.

Ўртача зичлик (қалин қатламли1 сувоқлар учун)

ГОСТ 12730.1 га мувофиқ

1300 kg/m3 дан ошмаслиги керак

Иситиладиган биноларни ташқи пардозлаш учун

1b.

Ўртача зичлик (юпқа қатламли1 сувоқлар учун)

ГОСТ 12730.1 га мувофиқ

1600 kg/m3 дан ошмаслиги керак

2a.

Сиқишга бўлган мустаҳкамлик маркаси

ГОСТ 10180-2012 га мувофиқ

M5 дан M502 гача

2а-конструктив чеклаш,

2б-мақсадли талаб

2b.

Эластиклик модули

ГОСТ 24452-80 га мувофиқ

3.

Совуққа чидамлилик3 маркаси

ГОСТ 31356-2007 га мувофиқ

F50 дан кам эмас

Ташқи пардозлаш учун

1 қалин қатламли сувоқларга ўртача қатлам қалинлиги 7 мм дан ортиқ бўлган сувоқлар киради, юпқа қатламлиларга — ўртача қалинлиги 7 мм ёки ундан кам.
2 кўп қатламли сувоқ тизимларининг ташқи қатлами учун юқорироқ мустаҳкамлик қабул қилинади.
3 қурилиш ҳудудига ва фойдаланиш шароитларига қараб талаб аниқлаштирилиши мумкин.
95. Пардозлаш сувоқ қатламини қўллашдан олдин девор сиртини тайёрлаш керак. Бунда чоклар ва синган жойлари сўтиб ташланади ва таъмирлаш (сувоқ) аралашмаси билан тўлдирилади, елим ва бетон томчилари кесиб ташланади ва силлиқланади, чанг кетказилади, деворнинг ютиш қобилияти (намлаш ёки грунтлаш орқали) бир хиллаштирилади.
96. Сувга асосланган бирикмалар билан сувоқ ва бўёқ ишларини +5...25°C ҳароратда бажариш тавсия этилади. Ҳавонинг ҳарорати юқори бўлганда, шунингдек қуёшли об-ҳаво шароитида ва шамол тезлиги 10 м/с дан юқори бўлганда, ташқи қопламанинг янги ётқизилган қатламларини сувсизланишдан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши керак.
97. Механик маҳкамлаш билан бўлган қопламаларни ўрнатиш асоснинг намлигидан қатъи назар ва ҳар қандай ҳароратда амалга оширилиши мумкин.
98. Пардоз қопламаларнинг маҳкамлаш элементлари вертикал (ўз вазнидан) ва горизонтал (шамолга оид) юкларни қабул қилиш учун мўлжалланган бўлиши керак. Боғловчи элементларга қўйиладиган талаблар ушбу ШНҚнинг 70-бандида келтирилган.
99. Силикатли газбетоннинг ўртача намлиги 8% дан юқори бўлган қоплама ва силикатли газбетон ўртасида ҳаво бўшлиғи бўлган донабай материаллардан ясалган деворларни қуришда, конденсатни деворнинг асосий қатламидан олиб ташлаш учун конструктив чораларни кўриш тавсия этилади.
100. Деворнинг газбетон блоклари асосида ташқи иссиқлик изоляциясига эга конструкцияларни лойиҳалашда девордан дастлабки намликни олиб ташлаш мумкин бўлиши керак.
101. Иссиқлик сақловчи материалнинг буғ ўтказувчанлиги газбетоннинг буғ ўтказувчанлигидан каттароқ бўлган ҳолда, пойдеворнинг ҳар қандай намлигида ва иситкичнинг ҳар қандай қалинлигида иситкич ва қоплама қатлами орасидаги ҳаво бўшлиғига эга бўлган ташқи иситиш тизимларини ўрнатиш мумкин.
102. Иситкич учун сувоқ қатлами билан ташқи иситиш тизимларини ўрнатиш силикатли газбетоннинг ўртача ҳажмли намлиги 8% дан кўп бўлмаган ҳолларда тавсия этилади. Бундай тизимларнинг буғ ўтказувчанликка қаршилиги мазкур ШНҚнинг 9-жадвали 1б-банди талабига мувофиқ бўлиши керак.
13-боб. Ёнғин хавфсизлиги
103. Газбетон блоклардан турар-жой биноларини лойиҳалаш ва қуришда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ШНҚ 2.01.02 талабларига риоя қилиниши лозим.
ШНҚ 2.03.15-23 Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида газбетон конструкциялар. Лойиҳалаш ва қурилиш талабларига
1-ИЛОВА
Газбетон блокдан қурилган бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламаси фрагментининг иссиқлик ўтказувчанлигига келтирилган қаршиликни ҳисоблаш
Ҳисоблаш бинонинг иссиқликдан ҳимоя қилувчи қобиғининг бир қисмини мустақил элементлар тўплами сифатида кўрсатишга асосланган бўлиб, уларнинг ҳар бири парча орқали иссиқлик йўқотилишига таъсир қилади. Ҳар бир элементдан келиб чиқадиган солиштирма иссиқлик йўқотишлари элементни ўз ичига олган тугун орқали ва худди шу тугун орқали, лекин ўрганилаётган элементсиз иссиқлик оқимини таққослаш асосида топилади.
1. Бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламаси фрагментининг иссиқлик ўтказувчанлигига келтирилган қаршилик 𝑅okel, (𝑚2 ∙ ℃)/𝑊, (1) формула билан аниқланиши керак.
(1)
бу ерда Roshart — бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламаси фрагментининг ёки махсус тўсувчи конструкциянинг иссиқлик ўтказувчанлигига майдон бўйича (𝑚2 ∙ ℃)/𝑊;
lj — бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламасининг ёки махсус тўсувчи конструкциянинг 1 m2 парчаси учун j-турдаги чизиқли бир хил бўлмаганлик узунлиги, m/m2;
ψjj-турдаги чизиқли бир хил бўлмаганлик орқали солиштирма иссиқлик йўқотилиши, W/(m · °C);
nk — бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламасининг ёки танланган тўсувчи конструкциянинг 1 m2 парчаси учун k-турдаги нуқта бир хил бўлмаганликлар сони, дона/m2;
χkk-турдаги нуқта бир хил бўлмаганлиги орқали солиштирма иссиқлик йўқотилиши, Vt/°C;
𝑎i — (2) формула бўйича бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламасининг 1 𝑚2 парчаси ёки махсус тўсувчи конструкциянинг 1 𝑚2 учун i-туридаги текис конструкция элементнинг майдони, 𝑚/𝑚2;
(2)
бу ерда 𝐴i — фрагментнинг i-қисмининг майдони, 𝑚2;
𝑈i — (3) формула бўйича бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламаси фрагментининг бир хил i-қисмининг иссиқлик узатиш коэффициенти (i-турдаги текис элемент орқали солиштирма иссиқлик йўқотилиши), 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃).
(3)
2. Иссиқлик техник бир хиллик коэффициенти, r, конструкцияни изоляциялаш (иситиш) самарадорлигини тавсифловчи ёрдамчи қиймат (4) формула билан аниқланади:
(4)
— қиймати шартли равишда бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламаси фрагментининг барча қисмларининг шартли иссиқлик ўтказувчанлик қаршилик қийматларини майдон бўйича ўртача ҳисоблаш йўли билан (5) формула бўйича аниқланади.
(5)
бу ерда 𝑅o,isharti-турдаги бинонинг иссиқлик ҳимояси қопламаси бир хил фрагментининг иссиқлик ўтказувчанлигига шартли қаршилик, 𝑚2 ∙ ℃/𝑊, (6) формуладан фойдаланган ҳолда экспериментал ёки ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
(6)
бу ерда 𝑎i ушбу илованинг 3-жадвали бўйича олинган, тўсувчи конструкциянинг ички юзаси иссиқлик узатиш коэффициенти, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃);
at ушбу илованинг 1-жадвали бўйича олинган, тўсувчи конструкциянинг ташқи юзаси иссиқлик узатиш коэффициенти, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃);

1-жадвал

Тўсувчи конструкция ташқи юзасининг иссиқлик узатиш коэффициентлари

Тўсувчи конструкциянинг ташқи юзаси

Қиш шароитлари учун иссиқлик узатиш коэффициенти, an, 𝑊/(m2 ∙ ℃)

1. Шимолий қурилиш-иқлим зонасида ташқи деворлар, қопламалар, ўтиладиган йўллардаги ораёпмалар ва совуқ (ўраб турган деворларсиз) ер ости шифтлари

23

2. Шимолий қурилиш-иқлим зонасида ташқи ҳаво билан алоқа қиладиган совуқ ертўлалар устидаги ораёпмалар, совуқ (ўраб турган деворлар билан) ер ости, устидаги ора ёпмалар ва совуқ қаватлар ораёпмалар

17

3. Чордоқларнинг томёпмалари ва иситилмайдиган ертўлалар устидаги деворларда ёруғлик ўтказувчи туйнуклар (световые проёмы), шунингдек, ташқи ҳаво билан вентиляцияланган ҳаво бўшлиғи бўлган ташқи деворлар

12

4. Иситилмайдиган ертўлалар ва ташқи ҳаво билан вентиляция қилинмаган техник ер ости устидаги ораёпмалари

6

Rs — парчанинг бир хил қисми қатламининг иссиқлик қаршилиги, (𝑚2 ∙ ℃)/𝑊, вентиляцияланмаган ҳаво бўшлиқлари учун ушбу илованинг 2-жадвали бўйича, моддий қатламлар учун (7) формула бўйича аниқланади:
(7)
бу ерда 𝛿s — қатлам қалинлиги, m;
λs конструкциянинг иш шароитида қатлам материалининг иссиқлик ўтказувчанлиги, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃);
— моддий қатламнинг иш шароитлари коэффициенти, бирликларнинг улуши, (8) формула бўйича аниқланади. Маълумотлар йўқ бўлганда, у 1 га тенг деб қабул қилинади:
(8)
бу ерда Ro — назорат синовларидан сўнг термал қаршилик (музлаш-эритиш циклларини ўтказишдан олдин), (𝑚2 ∙ ℃)/𝑊;
— термал қаршилик, (𝑚2 ∙ ℃)/𝑊, N шартли йиллик цикллардан кейин.
Иссиқлик изоляцияси қатлами s материали учун энергия самарадорлиги 𝜀s, (𝑦𝑖𝑙 ∙ 𝑚3 ∙ ℃)/(𝑊 ∙ 𝑠𝑜`𝑚), (9) formula boʻyicha hisoblanadi:
(9)
бу ерда NEs — тегишли стандартларга мувофиқ ҳар бир турдаги материал учун белгиланган иссиқлик изоляцияси қатлами материалининг самарали ишлаш муддати, йил;
Cs — иссиқлик изоляцияси қатлами материалининг нархи, soʻm/m3.
3. Чизиқли иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик туфайли солиштирма иссиқлик йўқотишлари ички ҳаво ҳарорати tt da konstruksiya tugunining ikki oʻlchovli harorat maydonini hisoblash natijalari bilan (10) formula yordamida aniqlanadi:
(10)
бу ерда ti — ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, ℃;
tt — ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C;
ΔQjL — (11) формула бўйича аниқланадиган 1 чизиқли метрга тўғри келадиган j-турдаги чизиқли иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик туфайли қўшимча иссиқлик йўқотишлари, W/m.
(11)
бу ерда QjL— ҳарорат майдонини ҳисоблаш натижаси бўлган, туташган жойининг 1 чизиқли метрига тўғри келадиган j-турдаги чизиқли иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик ҳисобий майдони орқали иссиқлик йўқотилиши, W/m;
Qj,1 ва Qj,2j-турдаги чизиқли иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик ҳудуднинг ҳарорат майдонини ҳисоблашда ҳисобий майдонига киритилган парчанинг бир хил қисмлари бўлимлари орқали иссиқлик йўқотилиши, W/m, (12) формулалар билан аниқланади:
ёки
(12)
бу ерда Sj.1, Sj.2 — ҳарорат майдонини ҳисоблашда ҳисобий майдонига киритилган конструкциянинг бир хил қисмларининг жойлари, m2;
Бундай ҳолда, ҳарорат майдонини ҳисоблашда Sj.1 + Sj.2 қиймати ҳисобий соҳанинг майдонига тенг.
ψj j-турдаги чизиқли иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик орқали солиштирма чизиқли иссиқлик йўқотишлари, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃).
4. k-турдаги нуқтали иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик туфайли солиштирма иссиқлик йўқотишлари нуқта иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганликни ўз ичига олган конструкциянинг уч ўлчовли ҳарорат майдонини ҳисоблаш натижалари билан аниқланади, (13) формула бўйича
(13)
бу ерда ΔQkK — k-турдаги нуқтали иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганлик туфайли қўшимча иссиқлик йўқотишлари, W, (14) формула бўйича аниқланади.
(14)
бу ерда Qk — ҳарорат майдонини ҳисоблаш натижаси бўлган k-туридаги нуқтали иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганликни ўз ичига олган тугун орқали иссиқлик йўқотишлари, W;
Qk — ҳарорат майдонини ҳисоблаш натижаси бўлган k-туридаги нуқтали иссиқлик-техникавий бир хил бўлмаганликни ўз ичига олмаган худди шу тугун орқали иссиқлик йўқотилиши, W.
5. Конструкция тугунининг ҳарорат майдонини ҳисоблаш натижаси тугуннинг кесимида, шу жумладан ички ва ташқи юзаларда ҳароратнинг тақсимланиши ҳисобланади.
Тугуннинг ички юзаси орқали иссиқлик оқими (15) формула билан аниқланади.
(15)
Тугуннинг ташқи юзаси орқали иссиқлик оқими (16) формула билан аниқланади.
(16)
ti, tt — мос равишда ички ва ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳароратлари, °C;
rioʻrt, rtoʻrtмос равишда тўсувчи конструкциянинг ички ва ташқи юзаларининг майдони бўйича ўртача ҳароратлари, °C;
ai, at — мос равишда конструкция тугунининг ички ва ташқи юзаларининг иссиқлик узатиш коэффициентлари, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃);
Si, St — тўсувчи конструкция тугунининг ички ва ташқи юзаларининг майдонлари, m2;
6. Тўсувчи конструкциянинг иссиқлик ўтказувчанлигига келтирилган қаршиликни ҳисоблаш тавсифи қуйидаги қисмларни ўз ичига олиши керак:
1) конструкциянинг аниқ номи ва унинг бино қобиғида эгаллаган жойини кўрсатиш;
2) конструкцияни ташкил этувчи барча элементларни санаб ўтиш.
Санаб ўтилган элементларнинг ҳар бири учун тақдим этиш:
1) элементнинг солиштирма геометрик хоссаси (s, l ёки n);
2) элементнинг таркиби ва тузилишини тушунишга имкон берувчи схема ёки чизма;
3) элементни ўз ичига олган тугуннинг ҳарорат майдони;
4) ташқи ва ички ҳаво ҳароратининг ҳарорат майдонини ҳисоблашда қабул қилинган, шунингдек, ҳисоблаш соҳасига киритилган конструкция тугунининг геометрик ўлчамлари;
5) ҳисоб-китоблар натижасида олинган конструкциянинг ички юзасидаги минимал ҳарорат ва тугун орқали иссиқлик оқими;
6) элемент орқали солиштирма иссиқлик йўқотилиши; (5-6-кичик бандлар ўрнига элемент орқали олдиндан ҳисобланган солиштирма иссиқлик йўқотишларини уларнинг ҳисоб-китобларини ўз ичига олган расмий, оммавий ҳужжатга ҳавола билан ишлатиш мумкин).

2-жадвал

Ҳаво бўшлиғининг қалинлиги, m

Ёпиқ ҳаво бўшлиғининг термал қаршилиги, m2 · °C

пастдан юқорига иссиқлик оқими билан горизонтал ва вертикал

юқоридан пастгача иссиқлик оқими билан горизонтал

оралиқ қатламдаги ҳаво ҳароратида

ижобий

салбий

ижобий

салбий

0,01

0,13

0,15

0,14

0,15

0,02

0,14

0,15

0,15

0,19

0,03

0,14

0,16

0,16

0,21

0,05

0,14

0,17

0,17

0,22

0,1

0,15

0,18

0,18

0,23

0,15

0,15

0,18

0,19

0,24

0,2-0,3

0,15

0,19

0,19

0,24

Изоҳ: Ҳаво бўшлиғининг сиртларидан бирида алюминий фолга асосида акс эттирувчи иссиқлик изоляцияси мавжуд бўлганда ҳаво бўшлиғининг иссиқлик қаршилиги,
0,40 — 0,02 м қалинликдаги ҳаво бўшлиғи учун;
0,45 — 0,03 м қалинликдаги ҳаво бўшлиғи учун;
0,50 — 0,05 м қалинликдаги ҳаво бўшлиғи учун.
7. Элементларнинг геометрик ва иссиқликдан ҳимоя қилиш хусусиятлари, шунингдек, оралиқ ҳисоблаш маълумотларини тўлдириш шакли 3-жадвалда келтирилган.

 

 

 

 

 

3-жадвал

Конструкция элементи

*

Солиштирма геометрик кўрсаткичи

Солиштирма иссиқлик йўқотилиши

Элемент туфайли солиштирма иссиқлик оқими

Фрагмент орқали умумий иссиқлик оқимининг улуши, %

Элемент номи

Ясси

 

...

...

Элемент номи

 

Элемент номи

Чизиқли

 

Элемент номи

 

Элемент номи

Нуқтали

 

Элемент номи

 

Жами

 

 

 

100%

* устуни акс эттирилмаслиги мумкин.
ШНҚ 2.03.15-23 Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида газбетон конструкциялар. Лойиҳалаш ва қурилиш талабларига
2-ИЛОВА
Газбетон блокдан қурилган бинонинг солиштирма иссиқлик ҳимоялаш хусусиятларини ҳисоблаш
1. Бинонинг солиштирма иссиқлик ҳимоялаш хусусияти kob, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃) (1) формула бўйича ҳисобланади:
(1)
бу ерда Ro,ikel — бинонинг иссиқликдан ҳимоя қилувчи қобиғининг i-чи парчасининг иссиқлик ўтказувчанлигига келтирилган қаршилик, (𝑚2 ∙ ℃)/𝑊;
— бинонинг иссиқликдан ҳимоя қилувчи қобиғининг тегишли парчасининг майдони, m2;
— бинонинг иситиладиган ҳажми, m3;
— ИДГС (Иситиш даврининг градус суткалари) ҳисоб-китобида қабул қилинган конструкциянинг ички ёки ташқи ҳарорати ўртасидаги фарқни ҳисобга оладиган коэффициент;
— бинонинг умумий иссиқлик узатиш коэффициенти, 𝑊/(𝑚2 ∙ ℃), (2) формула бўйича аниқланади:
(2)
— бинонинг ихчамлик коэффициенти, m-1, (3) формула билан аниқланади:
(3)
— майдонлар йиғиндиси (бинонинг иссиқликдан ҳимоя қилувчи қобиғининг барча ташқи тўсиқларининг ички ўлчовига кўра), 𝑚2.
Бинонинг иссиқликдан ҳимоя қилувчи қобиғининг фрагментлари тўплами, уларнинг хоссалари (1) формулада қўлланилади, бинонинг иситиладиган қисми қобиғини тўлиқ ёпиши керак.
2. Иссиқликдан ҳимоя қилишнинг солиштирма хусусияти бевосита бино қобиғининг барча конструкцияларини ташкил этувчи элементларнинг хусусиятлари орқали (4) формула ёрдамида топилиши мумкин:
(4)
бу ерда Ro,iumum, ψj, χk — ушбу ШНҚнинг 1-иловаси бўйича олинади;
Lj — бино қобиғи бўйлаб j-турдаги чизиқли бир хил бўлмаганликнинг умумий узунлиги, м;
Nk — бутун бино қобиғи бўйлаб k-турдаги нуқталик бир хил бўлмаганликнинг умумий сони, дона.
3. Бинонинг солиштирма иссиқлик ҳимояси хусусиятларини ҳисоблаш жадвал шаклида тузилади, унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
1) бинонинг қобиғини ташкил этувчи ҳар бир парчанинг номи;
2) ҳар бир парчанинг майдони;
3) ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир фрагментнинг иссиқлик ўтказувчанлигига келтирилган қаршилик (ушбу ШНҚнинг 1-иловаси бўйича);
4) конструкция фрагментининг ички ёки ташқи ҳарорати ўртасидаги ИДГС (Иситиш даврининг градус суткалари) ҳисоб-китобида қабул қилинганлардан фарқни ҳисобга оладиган коэффициент.
Жадвалнинг шакли ушбу илованинг 1-жадвалида келтирилган.

1-жадвал

Парча номи

,

,

,

%

Йиғинди

-

-

-

100

ШНҚ 2.03.15-23 Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида газбетон конструкциялар. Лойиҳалаш ва қурилиш талабларига
3-ИЛОВА
Газбетон блокларнинг ҳисобий иссиқлик техник кўрсаткичлари ва айрим турдаги девор теримлари учун иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентларининг кўрсаткичлари

 

 

 

 

 

 

1-жадвал

Газбетон блокларнинг ҳисобий иссиқлик техник кўрсаткичлари (ГОСТ 31359 бўйича)

Т/р

Материал

Қуруқ ҳолатда материалнинг хусусиятлари

Ҳисобий коэффициентлар (фойдаланиш шароитидаги)

Зичлик

po, kg/m3

Солиштирма иссиқлик қуввати

C0, kJ/kg •°C

Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 𝛌0, Vt/m•°C

Материалдаги намликнинг масса нисбати ω, %

Иссиқлик ўтказувчанлиги 𝛌, Vt/m•°C

Иссиқликни сингдириш

(24 соатлик даврдаги), Vt/m2•°C

Буғ ўтказувчанлиги,𝛍, •Pa

A

B

A

B

A

B

A, B

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

Автоклавда қотирилган силикатли газбетон

600

0,84

0.14

4

5

0,160

0,183

2,66

2,90

0,16

2.

-//-

500

0,84

0,12

4

5

0,141

0,147

2,28

2,37

0,20

3.

-//-

450

0,84

0,108

4

5

0,127

0,132

2,05

2,13

0,21

4.

-//-

400

0,84

0.096

4

5

0,113

0,117

1,82

1,89

0,23

5.

-//-

350

0,84

0,084

4

5

0,099

0,103

1,63

1,66

0,25

6.

-//-

300

0,84

0,072

4

5

0,084

0,088

1,39

1,42

0,26

7.

-//-

250

0,84

0,06

4

5

0,070

0,073

1,16

1,18

0,28

8.

-//-

200

0,84

0,048

4

5

0,056

0,059

0,91

0,95

0,30

1-жадвалда автоклавда қотирилган силикатли газбетоннинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентларининг қийматлари кўрсатилган, теришнинг чоклари бундан мустасно.
Тўлиқ корпусли деворлардан арматураланмаган автоклавда қотирилган силикатли газбетондан ясалган маҳсулотларнинг деворнинг олд қисми бўйлаб (Узунлик × Баландлик) 625 × 250 мм катталиги билан теришнинг сувоқ чокларини девор теришларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентига таъсири қуйидагича аниқланади:
Ҳисоблаш учун биз газбетон блоклардан ясалган деворларнинг мунтазам такрорланадиган парчаси олинади (ушбу илованинг 1-расми).
Деворларни теришнинг қуйидаги вариантлари берилган:
горизонтал ва вертикал чокнинг ўртача қалинлиги билан елимда;
қоришма қалинлиги 2 мм (ушбу илованинг 1, а-расми);
10 мм горизонтал ва вертикал терим чокларининг ўртача қалинлиги билан бўлган қоришмада (ушбу илованинг 1, б-расми);
теришдаги маҳсулотларнинг (блокларнинг) ўлчамлари:
узунлиги — 625 мм;
баландлиги — 250 мм.
Кўриб чиқилаётган фрагментлар учун учун Ar_r, m2, деворининг сувоқ чоклари майдони ва автоклавда қотирилган силикатли газбетон маҳсулотларнинг майдонларини 625×250 мм Agb, m2, мазкур илованинг 1а-расмида кўриб чиқилган фрагментининг бир қисми сифатида девор теришдаги маҳсулот ҳажми билан ҳисобланади.
Бунда:
чокларнинг ўртача қалинлиги 2 мм бўлган елимда териш учун:
чокларнинг ўртача қалинлиги 10 мм бўлган қоришмада териш учун:
Автоклавда қотирилган силикатли газбетондан терилган деворларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти маҳсулот катталиги 625×250 мм бўлган девор теришдаги чок қалинлиги 2 мм бўлган елим чокларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда (елим устида териш) формула (1) билан ҳисобланади:
(1)
бу ерда:
λg.b — 1-жадвалга мувофиқ тегишли фойдаланиш шароитлари («A» ёки «B») учун қабул қилинган автоклавда қотирилган силикатли газбетон маҳсулотларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти;
λs-q — бу териш сувоғининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти;
0,011 — теришдаги маҳсулот ўлчами 625×250 мм бўлганда, девор чокларининг қалинлиги эса 2 мм бўлганда теришдаги чоклар майдонининг автоклавда қотирилган силикатли газбетон маҳсулотларнинг майдонига нисбатини кўрсатадиган коэффициент, (ушбу илованинг 1, а-расми):
1-расм — Терилган деворнинг қайтарилувчи фрагменти
Газбетон блоклардан терилган деворларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти маҳсулот
1-расм — Терилган деворнинг мунтазам парчаси (фрагменти)
Автоклавда қотирилган силикатли газбетондан ясалган деворларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти маҳсулот ўлчами 625×250 мм бўлган девор теришида, чок қалинлиги 10 мм бўлган сувоқ чокларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда (елим устидаги териш) (2) формула бўйича ҳисобланади:
(2)
бу ерда:
λg.b — 1-жадвалга мувофиқ тегишли фойдаланиш шароитлари («A» ёки «B») учун қабул қилинган автоклавда қотирилган силикатли газбетон маҳсулотларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти;
λs-qбу теришга оид сувоқнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти;
0,058 — бу девордаги чоклар майдонининг автоклавда қотирилган силикатли газбетон буюмлар майдонига девордаги маҳсулот ўлчамига 625×250 мм қалинлиги 10 мм девор чоклари билан нисбатини кўрсатадиган коэффициент (ушбу илованинг 1, б-расми):
Ушбу илованинг 2-жадвалида ҳар хил қалинликдаги сувоқ чоклари (2 ва 10 мм) бўлган газбетон блоклардан ясалган девор теришларнинг айрим турлари учун «А» фойдаланиш шароитида иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентларининг ҳисобий қийматлари кўрсатилган.

 

 

 

2-жадвал

Зичлик бўйича блоклар маркаси

Териш чокларининг қалинлиги

силикатли газбетонларнинг

 Vt/m•°C қоришманинг иссиқлик ўтказувчанлигининг ҳисобий коэффициентидаги  теришнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти

0,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,7

0,8

0,9

1,0

D300

2 mm

0,084

0,085

0,086

0,087

0,089

0,090

0,091

0,092

0,093

0,094

10 mm

0,090

0,096

0,101

0,107

0,112

0,118

0,123

0,129

0,134

D400

2 mm

0,113

0,114

0,115

0,116

0,117

0,118

0,119

0,121

0,122

0,123

10 mm

0,118

0,123

0.129

0,134

0,140

0,145

0,151

0,156

0,162

D500

2 mm

0,141

0,142

0,143

0,144

0,145

0,146

0,147

0,148

0,149

0,150

10 mm

0,144

0,150

0,155

0,161

0,172

0,172

0,177

0,183

0,188

D600

2 mm

0,16

0,160

0,162

0,163

0,164

0,165

0,166

0,167

0,168

0,169

10 mm

0,162

0,168

0,173

0,179

0,184

0,190

0,195

0,201

0,206

Изоҳ: чок қалинлигининг оралиқ қийматларида терим иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг қийматлари ва терим сувоғининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти интерполяция йўли билан олиниши ёки ҳисобланган чок қалинлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу илованинг (1) формуласи ёрдамида ҳисобланиши мумкин.
Мазкур илованинг 3-жадвалида турли хил қалинликдаги (2 ва 10 мм) сувоқ чоклари бўлган газбетон блоклардан ясалган баъзи турдаги девор теришлари учун «B» иш шароитида иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентларининг ҳисобий қийматлари кўрсатилган.

 

 

 

3-жадвал

Зичлик бўйича блоклар маркаси

Териш чокларининг қалинлиги

силикатли газбетонларнинг

 Vt/m•°C қоришманинг иссиқлик ўтказувчанлигининг ҳисобий коэффициентидаги теришнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти

0,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,7

0,8

0,9

1,0

D300

2 mm

0,088

0,089

0,090

0,091

0,093

0,094

0,095

0,096

0,097

0,098

10 mm

0,094

0,099

0,105

0,111

0,116

0,122

0,127

0,133

0,138

D400

2 mm

0,117

0,118

0,119

0,120

0,121

0,122

0,123

0,124

0,126

0,127

10 mm

0,122

0,127

0,133

0,138

0,144

0,149

0,154

0,160

0,165

D500

2 mm

0,147

0,148

0.149

0,150

0,151

0,152

0,153

0,154

0,155

0,156

10 mm

0,150

0,155

0,161

0,166

0,172

0,177

0,183

0,188

0,194

D600

2 mm

0,183

0.183

0,184

0,185

0,186

0,188

0,189

0,190

0,191

0,192

10 mm

0,184

0,189

0,195

0,2

0,206

0,211

0,217

0,222

0,228

Изоҳ: чок қалинлигининг оралиқ қийматларида терим иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг қийматлари ва терим сувоғининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти интерполяция йўли билан олиниши ёки формулалари бўйича тегишли сувоқ чокларининг қалинлиги билан ҳисобланиши мумкин (2 ёки 10 мм).