Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2046, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 515-модда) билан тасдиқланган Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
84-банд ва 94-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
127-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«127. Цех ва участкаларда ишлаб чиқариш электр-ускунасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ жойлаштириш ва ўрнатиш зарур.».
3. 142-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«146. Юк кўтариш кранлари ва ёрдамчи мосламаларнинг тузилиши, техник жиҳатдан шаҳодатлаб ва фойдаланиш «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва бехатар ишлатиш қоидалари», шунингдек ГОСТ 12.2.065-81 ССБТ «Юк кўтариш кранлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га жавоб бериши керак.».