toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2075-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 28 декабрдаги 144-сон буйруғи (рўйхат рақами 2075, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 июнь,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчисининг маълум йўналишдаги мунтазам халқаро парвозлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзавиация» агентлиги деб юритилади) томонидан тайинлангандан сўнг амалга оширилади».
2. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Дававианазоратга» деган сўз «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6, 7, 10 ва 11-бандлардаги «Дававианазорат» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Илова матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/2075-1/0480-сон)