1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3445]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сон «Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
1. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июнь,
44-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 29 май
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 26 июндаги 44-сон буйруғига ИЛОВА
Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
Мазкур Низом геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картография фаолиятига оид ишларни амалга ошириш мақсадида барпо этилган геодезия пунктларига нисбатан татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
геодезия пунктлари — махсус марказдан, ташқи белгидан ҳамда ташқи чеккаси геодезия пунктининг чегараси бўлган зовур ёки уюм тарзидаги ташқи кўринишдан иборат бўлган, жойда (тупроқда, бинода ёки бошқа сунъий иншоотда) ер сатҳининг нуқталарини маълум координаталар ҳамда баландликлар билан белгилаш учун мўлжалланган мосламалар ва (ёки) қурилмалар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
геодезия пунктларнинг марказлари — жойнинг координаталари, баландликлари ва гравиметрия маълумотларини етказиб берувчи, жойда маҳкамланадиган нуқталарнинг барқарор ҳолатини ва узоқ муддат мобайнида сақланиб қолишини таъминлаш учун хизмат қиладиган воситалар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари — координаталари геодезия тармоғи пунктларига боғланган ҳолда аниқланадиган, давлат геодезия тармоғининг зичлигини янада ошириш мақсадида яратиладиган геодезия пунктлари;
геодезия ва картография фаолияти субъектлари — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади), Мудофаа вазирлиги, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, геодезия ва картография фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган юридик шахслар, геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) сақловчи юридик ва жисмоний шахслар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Глобал навигация сунъий йўлдош системаси (Global Navigation Satellite System (бундан буён матнда GNSS деб юритилади)) — ер устидаги, сув ва ҳаводаги объектлар ўрнини тез ва аниқ топиш учун мўлжалланган махсус космик ва ер усти техник воситалари, дастурий таъминоти ва технологиялар мажмуаси;
гравиметрия тармоғи пункти — ер юзасида муҳандислик конструкцияси билан мустаҳкамланган, ер сатҳидаги оғирлик кучининг миқдорлари маълум бўлган геодезия пункти;
доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари — ўзининг юқори аниқликдаги координатларини ўлчаб топиш хусусиятига эга ҳамда GNSS ўлчов воситаларига тузатишлар юбориб турувчи қурилма ўрнатилган геодезия пунктлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
йўлдош геодезия тармоғи пунктлари — координаталари маълум бўлган, аниқ лойиҳани бажаришда GNSS маълумотларидан фойдаланган ҳолда узлуксиз ўлчашлар олиб боришга мўлжалланган геодезия пунктлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
картография-геодезия давлат кадастрининг геоахборот базаси (бундан буён матнда геоахборот базаси деб юритилади) — картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тўғрисидаги картография-геодезия маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ҳамда доимий янгилаб бориладиган ишончли геоахборот тизими;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари — геодезик тармоқларнинг ер сиртида маҳкамланган, махсус техник шартлар бўйича (электростанциялар, гидроузеллар, конлар, шахталар, метрополитенлар, туннеллар, бошқа махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик йирик иншоотлар қурилишида) барпо этиладиган геодезия пунктлари;
нивелирлаш пункти (репер) — жойда ишончли маҳкамланган, баландлиги эса ҳисоблаш боши (ноли) деб қабул қилинган бошланғич геодезия пунктига нисбатан аниқланадиган геодезия пункти;
полигонометрия пункти — маълум координаталар тизимида нуқталарнинг ўзаро жойлашув ўрни (координатаси) улар ўртасидаги чизиқлар узунлигини ва горизонтал бурчакларини ўлчаш орқали аниқланадиган геодезия пункти;
триангуляция ва трилатерация пунктлари — жойда ишончли маҳкамланган муҳандислик конструкцияси кўринишидаги ташқи белгига эга бўлган, координаталари маълум координаталар тизимида учбурчаклар шаклидаги геодезик ўлчовлар асосида аниқланадиган геодезия пунктлари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
3. Геодезия пунктлари геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятига оид ишларни амалга ошириш мақсадида барпо этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ишлари Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
4. Фонд томонидан:
янги барпо этилган геодезия пунктлари рўйхатдан ўтказилади ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги геодезия пунктларининг реестрига (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) киритилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
илгари рўйхатдан ўтказилган геодезия пунктлари вақт ўтиши билан уларнинг жойдаги ҳолати (сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги) ҳақидаги маълумотлар асосида Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
5. Қуйидаги геодезия пунктлари янгидан барпо этилганда рўйхатдан ўтказилиши ёки илгари рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳисобга олиниши лозим:
астрономик пунктлар;
геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;
гравиметрия тармоғи пунктлари;
доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари;
йўлдош геодезия тармоғи пунктлари;
махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;
нивелирлаш пунктлари (реперлар);
полигонометрия пунктлари;
триангуляция ва трилатерация пунктлари.
6. Фонд ҳар йили 1 февралга қадар Реестрдаги маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ геодезия пунктларининг ҳолати бўйича ҳисоботни Кадастр агентлигига тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
2-боб. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
7. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 39-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
8. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
геодезия пунктлари координаталари ва баландликларининг нашр этилган каталоглари (рўйхатлари);
геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар.
Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари янгидан барпо этилган геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш учун геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг бир ой муддатда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
9. Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Фондга келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида геодезия пунктлари Фонд томонидан геоахборот базасида рўйхатдан ўтказилади.
Бунда, геодезия пунктлари геоахборот базасида нуқтали, чизиқли ва юза кўринишидаги тематик қатламлар шаклида ифодаланади ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шартли белгилар билан тасвирланади.
3-боб. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
10. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Геодезия ва картография фаолияти тўғриси»ги Қонуни 40-моддасининг тўртинчи хатбошиси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
11. Геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картографияга оид ишларни амалга ошириш жараёнида илгари рўйхатдан ўтказилган геодезия пунктларидан фойдаланилганда, мазкур геодезия пунктларининг жойдаги ҳолати (сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги) ҳақидаги маълумотлар шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
12. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар;
Геодезия ва картография фаолияти субъектлари геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг, бир ой муддатда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
13. Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Фондга келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда геодезия пунктлари Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали Фонд томонидан геоахборот базасида ҳисобга олинади.
Бунда, Реестрдаги геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш ушбу геодезия пунктларига тааллуқли ўзгартиришлар тарихи сақланган ҳолда амалга оширилади.
Фонд геодезия пунктларининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар асосида геоахборот базасига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шартли белгилар орқали тегишли ўзгартиришлар киритади.
14. Геодезия пунктининг ҳолати ўзгармасдан сақланган тақдирда, Реестрга геодезия пунктининг ҳолати сақланганлиги ҳақидаги маълумот, геодезия ва картографияга оид ишларни амалга оширган субъектнинг номи ҳамда мазкур ишлар амалга оширилган вақт (кун, ой, йил), шунингдек ушбу маълумотларни Реестрга киритган масъул ходим тўғрисидаги ахборотлар (Ф.И.О) киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
4-боб. Геодезия пунктларини геоахборот базасида идентификация қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.03.00 Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш]
А — белгиси ўрнига геодезия пункти жойлашган жойига қараб J, К ва L ҳарфли белгиларидан бири қўйилади;
АА — белгиси ўрнига геодезия пункти қайси картографик зонада жойлашганлигига қараб 40, 41, 42, 43 рақамларидан бири қўйилади;
Изоҳ: A ва AA — Гаусс-Крюгер проекцияси бўйича геодезия пункти жойлашган жойнинг 1:1 000 000 масштабли харитаси номенклатураси бўлиб, ушбу харита номенклатураси бўйича Ўзбекистон ҳудуди J, К ва L ҳарфлари билан бошланадиган ҳамда 40, 41, 42 ва 43 рақамлари билан белгиланган трапецияга тўғри келади.
AAA — белгиси ўрнига геодезия пункти жойлашган жойига қараб 001 дан 144 гача бўлган 1:100 000 масштабли хариталар номенклатурасининг тегишли рақамларидан бири қўйилади;
BB — белгиси ўрнига ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ геодезия пунктининг турини билдирувчи ҳарфли қисқартмалар белгиси қўйилади;
DDDD — белгиси ўрнига геодезия пунктининг номини (рақамини) билдирувчи тўрт хонали рақам ва (ёки) ҳарфлар қўйилади;
E — геодезия пунктининг аниқлик даражасига кўра синфини (разрядини) билдирувчи сон ҳисобланади ҳамда ушбу белги ўрнига аниқлик даражаси юқоридан пастга қараб 1 дан 8 гача бўлган сонлардан бири қўйилади. Бунда, 1 — биринчи синф, 2 — иккинчи синф, 3 — учинчи синф, 4 — тўртинчи синф, 5 — биринчи разряд, 6 — иккинчи разряд, 7 — топографик суратга олиш асоси ҳамда 8 — техник нивелирлашни билдиради;
F — белгиси ўрнига геодезия пунктининг ҳолатини билдирувчи 1 дан 5 гача бўлган сонлардан бири қўйилади. Бунда 1 — янги барпо этилган, 2 — ишчи ҳолатда сақланган, 3 — кўчирилган, 4 — бузилган ва 5 — йўқ қилинган геодезия пунктини билдиради;
GGGG — белгиси ўрнига геодезия пунктининг (реперининг) марказ турини билдирувчи тўрт хонали рақам ва (ёки) ҳарфлар қўйилади.
17. Геодезия пунктларини идентификация қилишда уларнинг турига кўра қуйидаги ҳарфли қисқартмалардан фойдаланилади:
AP — астрономик пунктлар;
GZ — геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;
GR — гравиметрия тармоғи пунктлари;
GS — доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари;
YG — йўлдош геодезия тармоғи пунктлари;
MP — махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;
NP — нивелирлаш пунктлари (реперлар);
PP — полигонометрия пунктлари;
TR — триангуляция ва трилатерация пунктлари.
5-боб. Якуний қоида
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари янгидан барпо этилган геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш учун геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг мазкур Низомнинг 8-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.
Ишлар якунлангандан сўнг бир ой ичида
2-босқич
Фонд
Фонд тақдим этилган ҳужжатлар асосида геодезия пунктларини геоахборот базасида рўйхатдан ўтказади.
10 иш куни ичида
3-босқич
Фонд
Геодезия пунктларнинг реестрига киритилган геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этади.
Ҳар йили 1 февралига қадар
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
1. Янгидан барпо этилган ҳамда ҳолати ўрганилган (сақланган, кўчирилган) геодезия пунктлари
5 мм
Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктларининг марказлари ва ташқи белгилари ишчи ҳолатда сақланган пунктлар
Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктларининг марказлари ишчи ҳолатда сақланган, лекин ташқи белгилари йўқ пунктлар
Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктлари марказларини фақат пастки маркази сақланган пунктлар
3 мм
Полигонометрия пункти ва ушбу пунктга оид геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари ҳамда махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари, гравиметрия тармоғи пунктлари
3 мм
Узоқ муддат сақлашга мўлжалланган суратга олиш асоси пунктлари
5 мм
Нивелирлаш пунктлари (реперлар)
3 мм
Триангуляция. трилатерация пунктлари ва ушбу пунктларга оид геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари
Геодезия ва картография фаолияти субъектлари геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг, мазкур Низомнинг 12-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.
Ишлар якунлангандан сўнг бир ой ичида
2-босқич
Фонд
Фонд тақдим этилган ҳужжатлар асосида геодезия пунктларини Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали геоахборот базасида ҳисобга олади.
Бир ой муддатда
3-босқич
Фонд
Геодезия пунктларнинг реестрига киритилган геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этади.
Ҳар йили 1 февралига қадар
(5-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)