Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2012 йил 3 сентябрдаги 5-сон қарори (рўйхат рақами 2395, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.».
2.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Билан келишилган геология-қидирув ишларининг йиллик дастурига киритиладиган объектларга оид лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда қўлланилади.».
«2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2662, 2015 йил 2 апрель) 3-бандида кўрсатилган геология-қидирув ишларининг турларига татбиқ этилади.».
4.
3-банддаги «Давлат геология қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«меҳнат сарфи қийматини баҳолаш учун Статистика ҳисоботи шаклларининг (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) 43-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнат ҳисоботига (бундан буён матнда 1-Т ҳисоботи деб юритилади) мувофиқ ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача иш ҳақини қўллаш;».
тўртинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ч —Ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ойлик ўртача сони.».
7.
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Жорий нархлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ва материалларни етказиб берувчиларнинг сотиш нархлари, биржа нархлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қўлланиладиган моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари каталоги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»нинг (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) 52-бандига мувофиқ белгиланиши мумкин.».
«Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда геология-қидирув ишлари қиймати жорий нархларда қўлланиладиган давр харажатлари ва фойда миқдори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) 2-сон шаклдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шакл, 1-Т ҳисоботи ва Статистика ҳисоботи шаклларининг (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) 96-иловасига мувофиқ шаклдаги ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисоботи, шунингдек ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ўтган йил учун амалдаги маълумотлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.».
9. 35-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
10.
36-банддаги «Иқтисодиёт вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.