Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201, 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом давлат нотариал идоралари (бундан кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (бундан кейинги ўринларда нотариал архивлар деб юритилади) фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тартибини белгилайди.».
4.
8-банддаги «Молия вазирлигида» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«моддий ёрдам кўрсатиш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қонунчиликда белгиланган расмий байрам кунларида бир марталик мукофот пули билан мукофотлаш;
йўлкира харажатлари учун тўлов;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам пули.».
6. 23-банднинг
саккизинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Қуйидаги мазмундаги 241 — 243-бандлар билан тўлдирилсин:
«241. Ходимларга қонунчиликда белгиланган расмий байрам кунларида бир ойлик лавозим маошигача миқдорда бир марталик мукофот пули тўланади.
242. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда овқат пули ҳамда йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда йўлкира пули берилади.
243. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида куз ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида моддий ёрдам пули ажратилади.».
8.
25-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.