ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2046, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 515-модда) билан тасдиқланган Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
1.
132-банддаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
177-банддаги «давлат стандартларига» деган сўзлар «миллий стандартларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.